Sayt test rejimida ishlamoqda

Дилова Наргиза Гайбуллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошланғич таълим жараёнида ўзаро ҳамкорлик муҳитини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам. B2016.2.PhD/Ped386.  

Илмий раҳбар: Сафарова Рожат Гайбиллаевна,  педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, Қорақалпоқ давлат университети, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.58.01.

Расмий оппонентлар: Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори; Абдимуратов Парахат Сейтмуратович, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич таълим жараёнида ўзаро ҳамкорлик муҳитини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бошланғич таълим жараёнида ўзаро ҳамкорлик муҳитини шакллантириш механизми субъектларнинг ҳамкорлик мотивацияси ва  ижодий фикрлаш интеграциялашуви, онгли ва коммуникатив фаолият фаоллашувига қаратилган ўқув босқичлари мазмуни асосида такомиллаштирилган;

бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий компетентлик даражасини баҳолаш мезонларининг параметрлари учун ҳамкорликка асосланган таълим жараёнини лойиҳалаштириш, таълим олувчиларнинг билимларини холисона назоратини амалга ошириш, ўқув вазиятларида дўстона хулқ-атворни намоён этишга оид элементлар аниқлаштирилган;

бошланғич таълим жараёнида ўзаро ҳамкорлик муҳитини ташкил этиш элементлари ўқув жараёнининг ривожланиш йўналишларидан иборат педагогик ҳамда ўқувчиларнинг мулоқотга тайёрлигини намоён этувчи (рефлексияга мойиллик, когнитив фаоллик, интуицияга эгалик) психологик омилларни тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;

бошланғич синфларда ўзаро ҳамкорлик муҳитини шакллантиришга йўналтирилган  интерфаол методлар ўқув жаранидаги коммуникатив, мотивацион фаолият шаклларининг интеграциялашувига кўра такомиллаштирилган ҳамда матнни олдиндан белгиланган параметрларга жойлаштириш асосида ўқувчиларда таҳлилий фикрлаш қобилиятини шакллантиришга йўналтирилган мақсадли машқлар ишлаб чиқилган ва методик тавсиялар яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бошланғич таълим жараёнида ўзаро ҳамкорлик муҳитини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Тадқиқот доирасида ўқитувчининг ҳамкорликка асосланган таълим жараёнини ташкил этиш имкониятлари ва уни ривожлантириш параметрлари асосида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар Ф1-ХТ-1-31247 рақамли  лойиҳа асосида “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантиришга оид назарий-амалий ёндашувлар” номли монография мазмунига сингдирилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 8 январдаги 01-03-сон маълумотномаси). Натижада ундан педагог олимлар, ёш мутахассислар, педагогика олий ўқув юрти талабалари, малака ошириш курсларининг тингловчилари ўз фаолиятида фойдаланган;

масофавий малака ошириш мазмунини ишлаб чиқишда қўйиладиган дидактик талаблар асосида бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тaйёргaрлиги даражасини oширишгa қaрaтилгaн методик таъминоти мазмунига «Халқ таълими муассасалари раҳбарлари ва педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мазмуни ҳамда сифатига қўйиладиган Давлат талаблари»га сингдирилган. Халқ таълими вазирлигининг методик ишларни мувофиқлаштирувчи гуруҳи йиғилишининг 2016 йил 30 августдаги 5-сон баёни билан амалиётга жорий қилинган (“Ўзстандарт” агентлигида 2013 йил 5 мартда O\'zDSt 2767:2013 3523-қайд рақами билан рўйхатга олинган) (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 8 январдаги 01-03-сон маълумотномаси). Натижада умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқитувчиларининг масофавий малакасини ошириш курси “Мутахассислик фанлар” блокини такомиллаштиришга имкон берган;

таълим жараёнида ўзаро дўстона муносабатларга асосланган ҳамкорлик муҳитини вужудга келтиришнинг турли шакллари, технологиялари бўйича тақдим этилган методик манбалар Ф1-ХТ-1-31247 рақамли лойиҳа асосида “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш жараёнини ташкил этиш тамойиллари ва параметрлари” номли монография мазмунига сингдирилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 8 январдаги 01-03-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқитувчилари, ўқув дастурлари ва дарсликлар муаллифлари, педагогика олий ўқув юрти талабалари учун манба бўлиб хизмат қилган;

бошланғич синфларда ҳамкорликка асосланган педагогик муҳитни вужудга келтириш воситалари, усуллари, матнни олдиндан белгиланган параметрларга жойлаштириш асосида ўқувчиларда таҳлилий фикрлаш қобилиятини шакллантиришга йўналтирилган услубий тавсиялар “Бошланғич таълим ва тарбияга инновацион ёндашув” номли услубий қўлланма (ХТХҚТМОМИ илмий кенгашининг 30.02.2014 йил 2-сон қарори) мазмунига сингдирилган. (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 8 январдаги 01-03-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқитувчилари, малака ошириш курси тингловчиларининг касбий компетентлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish