Эрхонова Малохат Абсаитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалигида ўсимликларни биологик усулда ҳимоялаш тизими самарадорлигини ошириш», 08.00.04–Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Iqt20.
Илмий раҳбар: Хушматов Норқул Садуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Равшан Воҳидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хўжақулов Ҳайитмурод Джавлиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ хўжалигида ўсимликларни биологик усулда ҳимоялаш тизимининг самарадорлигини ошириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биолабораториялар фаолияти самарадорлигини биолабораториялар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлиги нуқтаиназаридан баҳолаш юзасидан кўрсаткичлар мажмуи тавсия қилинган;
биолабораторияларда биомаҳсулотлар ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш асосида баҳо шаклланиши бўйича тавсиялар тайёрланган ҳамда интенсив, ресурстежамкор технологиялардан фойдаланишни кўзда тутувчи биомаҳсулотларни ишлаб чиқариш учун моддий ва меҳнат ресурслари сарфи меъёрлари тавсия қилинган;
қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалардан ҳимоялаш бўйича хизматлар кўрсатувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган;
биолабораторияларда хизмат сифатини оширишга қаратилган кадрлар таъминоти, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалигида ўсимликларни биологик усулда ҳимоялаш тизимини ривожлантиришнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш асосида:
биолабораториялар фаолияти самарадорлиги ва уларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига таъсирини баҳолаш кўрсаткичлари мажмуи бўйича таклифлар “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг 2018 йил 20 февралдаги 02-12/313-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар тизимда биологик хизматлар эвазига сақлаб қолинган қўшимча ҳосил, биомаҳсулотлар сифати, унинг атроф-муҳит экологияси ва биохилмахилликка таъсири даражасини баҳолаш имконини берган;
биолабораторияларда биомаҳсулотлар ишлаб чиқариш таннархи ва сотиш баҳосини ҳисоблаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг 2018 йил 20 февралдаги 02-12/313-сон маълумотномаси). Таклифларнинг амалиётга жорий этилиши биомаҳсулотлар таннархининг 15-20 фоизга камайишига олиб келган;
тавсия қилинган биомаҳсулотларни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган моддий ва меҳнат ресурслари меъёрлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли корхона ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 07/23-656-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида биомаҳсулотлар етиштиришда талаб этиладиган моддий-техник ва меҳнат ресурслари сарфини камайтиришга эришилган;
ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоялаш хизматларини кўрсатувчи субъектлар (турли мулкчилик шаклидаги биолабортариялар) фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ томонидан амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган (“Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг 2018 йил 19 апрелдаги 02-13/805-сон маълумотномаси). Таклиф этилган туман ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш субъектлари уюшмасининг амалиётга жорий этилиши ҳудудлардаги биолабораториялар, биофабрикаларни тўлиқ қамраб олиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, биологик усулдаги тадбирларни мувофиқлаштириш, пировард натижада биологик усулнинг самарадорлигини ошириш орқали ҳосилни сақлаб қолиш даражасини ортиши ва қишлоқ хўжалигида юқори самарадорликка эришиш имконини яратган;
биолабораторияларда кадрлар таъминоти, хусусан мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг 2018 йил 20 февралдаги 02-12/313-сон маълумотномаси). Натижада биолабараторияларда агроном-энтомологлар салмоғини 50 фоизга, олий маълумотли мутахассислар салмоғини 40 фоизга ошириш эвазига биолабараториялар самарадорлигини 10-15 фоизга ошириш имконини берган.