Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиқулова Ҳулкар Қаҳрамоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Ўзбек ва қозоқ ёр-ёрларининг қиёсий типологик таҳлили”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3630.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Илмий раҳбар: Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.02.
Расмий оппонентлар: Ражабов Дилшод, филология фанлари доктори, профессор; Имомназарова Шаҳодатхон, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва қозоқ фолклоридаги ёр-ёр қўшиқларининг умумий ҳамда ўзига хослиги, жанрий хусусиятлари, поетикаси, образлар тизимини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёр-ёр жанрининг туркий фолклордаги энг қадимги илдизлари, шаклланиши ва тараққиёти, хусусан, ўзбек ва қозоқ фолклоршунослигидаги таъриф, тавсиф, айтишув, лапар каби тарихий-генетик ҳамда оғзакилик, муайян жараён билан боғлиқлик каби умумий ҳамда ижро усули, ифода тарзига хос хусусий жиҳатлари, тўй маросим билан алоқадорлик, ижронинг асосан аёллар (қизлар, дугоналар, қариндош-уруғлар, ҳамқишлоқ, ҳамшаҳар, овулдош, тенгқурлар) томонидан амалга оширилиши, тегишли шакл (тўртлик, лапар) ва мазмун мударижаси (асосан қариндош-уруғчилик, оилавий ҳаёт, тасалли ва таскин,  бахтли келажак мазмуни билан  алоқадорлик)га эгалик сингари жанр хусусиятлари, тўй маросими билан алоқадор келинни олиб келиш (кузатиш), кутиб олиш,  гўшанга (чимилдиқ)га олиб кириш, юз очар, келин саломни ташкил этиш сингари локал жараёнлар очиб берилган;
“ёр-ёр” атамаси, жанр номининг юзага келиши билан боғлиқ мифологик, диний, тарихий, лингвистик, этик ва этногафик каби илмий-назарий қарашлар, ўзбек ва қозоқ халқлари ёр-ёрларининг қиз узатиш маросимига дахлдор ижро йўли, маиший турмуш тарзига узвий боғланган образ, тимсол, рамз каби бадиий ифодаларнинг метафора ва параллелизмларга таяниши, келин, куёв, қайнона, қайнота, янга, шунингдек, яқин ва узоқ қариндошлар, қўни-қўшнилар сингари образлар тизимидаги ифода ва тасвирларнинг маҳаллий хусусиятлари асосланган;
ўзбек ва қозоқ ёр-ёрларида бўлажак келин образининг изтироби→сабаб→оқибат=ҳадик каби фалсафий категориялар қўшиқ матнларидаги мантиқий изчилликни таъминлашга хизмат қилиши, ижро вақти ва ижро усулига кўра морфологик таснифи тўрт гуруҳга бўлиниши асосланган;
ўзбек ва қозоқ халқлари ёр-ёрларининг монолог, диалог каби шаклий-поетик қолиплари, сирға, қамиш, остона, бешик, олма, шафтоли, анор каби рамзий образлар ва ифодалари, беточар (беташар), “келин келди”, “чарлар” сингари урф-одатлар билан боғлиқ мифологик қарашлари, ёр-ёрлардаги параллелизмлар ва бадиий кўчимларнинг вариативлик, стереотип ифодалар, сўзлар такрори каби ўхшаш ёки алоҳида рамз ва кўчимлар сингари фарқли томонлари, тасалли, юпатиш, эртанги кунга ишонч, бахтли ва фаровон ҳаёт орзуси  каби ғоявий-бадиий мазмуни регионал, вербал ва новербал ҳодисалар воситасида намоён бўлиши далилланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва қозоқ ёр-ёрларининг қиёсий типологик таҳлили, жанрий таркиби ва бадииятини аниқлаш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ёр-ёр жанрининг туркий фолклордаги энг қадимги илдизлари, шаклланиши ва тараққиёти, хусусан, ўзбек ва қозоқ фолклоршунослигидаги таъриф, тавсиф, айтишув, лапар каби тарихий-генетик ҳамда оғзакилик, муайян жараён билан боғлиқлик каби умумий ҳамда ижро усули, ифода тарзига хос хусусий жиҳатлари, тўй маросим билан алоқадорлик, ижронинг асосан аёллар (қизлар, дугоналар, қариндош-уруғлар, ҳамқишлоқ, ҳамшаҳар, овулдош, тенгқурлар) томонидан амалга оширилиши, тегишли шакл (тўртлик, лапар) ва мазмун мударижаси (асосан қариндлш-уруғчилик, оилавий ҳаёт, тасалли ва таскин,  бахтли келажак мазмуни билан  алоқадорлик)га эгалик сингари жанр хусусиятлари, тўй маросими билан алоқадор келинни олиб келиш (кузатиш), кутиб олиш,  гўшанга (чимилдиқ)га олиб кириш, юз очар, келин саломни ташкил этиш сингари локал жараёнлар очиб берилгани билан боғлиқ илмий янгиликлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017–2020-йилларда амалга оширилган ПЗ-20170927147 – “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” номли монографияни чоп этиш илмий-амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 19-сентябрдаги 01/4-1845-сон маълумотномаси). Натижада ёр-ёрларнинг тўй маросими таркибидаги иштироки фақат келин ва унга алоқадор бўлган шахсларгагина эмас, балки бутун жамият аъзоларига ҳам кучли ижобий таъсир қилиши, уларнинг жуда катта маърифий ва тарбиявий аҳамият касб этишини илмий жиҳатдан асослаб беришга эришилган;
“ёр-ёр” атамаси, жанр номининг юзага келиши билан боғлиқ мифологик, диний, тарихий, лингвистик, этик ва этногафик каби илмий-назарий қарашлар, ўзбек ва қозоқ халқлари ёр-ёрларининг қиз узатиш маросимига дахлдор ижро йўли, маиший турмуш тарзига узвий боғланган образ, тимсол, рамз каби бадиий ифодаларнинг метафора ва параллелизмларга таяниши, келин, куёв,  қайнона, қайнота, янга, шунингдек, яқин ва узоқ қариндошлар, қўни-қўшнилар сингари образлар тизимидаги ифода ва тасвирларнинг маҳалий хусусиятлари асослангани, ўзбек ва қозоқ ёр-ёрларида бўлажак келин образининг изтироби→сабаб→оқибат=ҳадик каби фалсафий категориялар қўшиқ матнларидаги мантиқий изчилликни таъминлашга хизмат қилиши, ижро вақти ва ижро усулига кўра морфологик таснифи тўрт гуруҳга бўлиб ўрганилгани билан боғлиқ илмий таҳлиллардан Наманган давлат университетида 2020–2023-йилларда амалга оширилган ФЗ-201912099 – “Ўзбек фолклорининг ўзбек ва инглиз тилларидаги веб сайти ва мултимедиа маҳсулотини яратиш” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2023-йил 20-октябрдаги 1935/04-04 -сон маълумотномаси). Натижада соф миллий-маънавий ҳодиса бўлган ёр-ёрлардаги кўплаб маърифий ва бадиий-эстетик  топилмаларнинг фол'клоршунослар, шунингдек, фол'клор тадқиқотчилари орасида оммалашишига эришилган;
ўзбек ва қозоқ халқлари ёр-ёрларининг монолог, диалог каби шаклий-поетик қолиплари, сирға, қамиш, остона, бешик, олма, шафтоли, анор каби рамзий образлар ва ифодалари, беточар (беташар), “келин келди”, “чарлар” сингари урф-одатлар билан боғлиқ мифологик қарашлари, ёр-ёрлардаги параллелизмлар ва бадиий кўчимларнинг вариативлик, стереотип ифодалар, сўзлар такрори каби ўхшаш ёки алоҳида рамз ва кўчимлар сингари фарқли томонлари, тасалли, юпатиш, эртанги кунга ишонч, бахтли ва фаровон ҳаёт орзуси  каби ғоявий-бадиий мазмуни регионал, вербал ва новербал ҳодисалар воситасида намоён бўлиши далиллангани билан боғлиқ илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда (2022–2023-йиллар) фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 23-июндаги 06-28-887-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек/қозоқ никоҳ тўйи фолклорининг локал хусусиятлари, жанрий таркиби ва бадиияти, мотив ва образлар структурасида ўзига хос белгилар мавжудлиги, туркий халқлар оғзаки поетик ижодида ўзбек ва қозоқ фолклорининг алоҳида ўрни бор эканлигини кенг тарғиб қилишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish