Sayt test rejimida ishlamoqda

Яқубова Динора Баҳодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Юқори синф ўқувчиларининг ахлоқий сифатларини фанлар интеграцияси асосида такомиллаштириш методикаси (фалсафа ва тарих фанлари мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (фалсафа ва тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped3912.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Ходжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Махкамов Улфат Илҳамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ярматов Рахимбой Бахромович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида амалий фанлар интеграцияси воситасида юқори синф ўқувчиларининг ахлоқий сифатларини такомиллаштириш методикасини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори синф ўқувчиларининг ахлоқий сифатларини такомиллаштиришнинг педагогик хусусиятлари ва омиллари фанларни ўқитишнинг методик имкониятларини ўқувчиларнинг индивидуал тарбия траекториясига эргономик талаблар асосида горизонтал ва вертикал интеграциясини таъминлаш орқали аниқлаштирилган; 
ўқувчиларнинг ахлоқий фазилатларини тарбиялашда фанларларни интеграциялаб ўқитишнинг дидактик имкониятлари замонавий педагогик технологияларни тарбиявий ишларни ташкил қилиш методикасига интеграциялаш ва ривожлантириш тамойилига кўра тарбия сифатини квалиметрик баҳолаш сифатини оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
юқори синф ўқувчиларининг ахлоқий сифатларини амалий фанлар асосида такомиллаштиришнинг педагогик модели узлюксиз маънавий тарбия консепсиясини таълим амалиётига татбиқ этишда моделлаштиришнинг прагматик ва эмпирик омилларини консепсиянинг самарадорлик даражасини объектив баҳолаш стратегияларига алгоритмик асосда қўллаш орқали такомиллаштирилган; 
юқори синф ўқувчиларининг ахлоқий сифатларини такомиллаштиришнинг дидактик асослари ва амалий механизмлари замонавий педагогик парадигмаларни узлюксиз таълимнинг тарбиявий функсиясига интеграцион асосга кўра сингдириш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчиларининг ахлоқий сифатларини такомиллаштириш технологияси бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
фанларни ўқитишнинг методик имкониятларини ўқувчиларнинг индивидуал тарбия траекториясига эргономик талаблар асосида горизонтал ва вертикал интеграциясини таъминлаш орқали аниқлаштирилган юқори синф ўқувчиларининг ахлоқий сифатларини такомиллаштиришнинг педагогик хусусиятлари ва омиллари, замонавий педагогик технологияларни тарбиявий ишларни ташкил қилиш методикасига интеграциялаш ва ривожлантириш тамойилига кўра тарбия сифатини квалиметрик баҳолаш сифатини оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган ўқувчиларнинг ахлоқий фазилатларини тарбиялашда фанларларни интеграциялаб ўқитишнинг дидактик имкониятларига оид таклиф ва тавсиялардан  Ўзбекистон миллий университетида 2020-2022 йилларда бажарилган ФЗ-2010010829-сонли “Талаба-ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлар” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фоқдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2024 йил 25 майдаги 04/11-4570-сон маълумотномаси). Натижада, амалий фанлардан дарсларнинг тарбиявий аҳамиятини ошириш, ижтимоий-гуманитар фанлар билан интегрсиясини таъминлашга хизмат қилган; 
узлюксиз маънавий тарбия консепсиясини таълим амалиётига татбиқ этишда моделлаштиришнинг прагматик ва эмпирик омилларини консепсиянинг самарадорлик даражасини объектив баҳолаш стратегияларига алгоритмик асосда қўллаш орқали такомиллаштирилган юқори синф ўқувчиларининг ахлоқий сифатларини амалий фанлар асосида такомиллаштиришнинг педагогик модели бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиали томонидан бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳада доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2024 йил 5 январдаги 057-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида тарбиявий ишларни ташкил қилишда ҳамкорлик механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
замонавий педагогик парадигмаларни узлюксиз таълимнинг тарбиявий функсиясига интеграцион асосга кўра сингдириш орқали такомиллаштирилган юқори синф ўқувчиларининг ахлоқий сифатларини такомиллаштиришнинг дидактик асослари ва амалий механизмларига оид таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Миллат ва маънавият”, “Болалар учун”, “Таълим ва тараққиёт” дастурларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали ДМнинг 2024-йил 14-февралдаги 04-36-230-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотнинг илмий хулоса ва тавсиялари умумий ўрта таълимнинг илмий ва методик таъминотини ҳамда таълим тизимига янги ислоҳотларни жорий қилишни кучайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish