Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодирхонов Муродхон Рашидхоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Айрим полисахаридлар ва улар асосидаги поликомплексларнинг физик-кимёвий хоссалари», 02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2018.2.DSc/K49.
Илмий маслаҳатчи: Рашидова Сайёра Шарафовна, кимё фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.K/FM/T.36.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Аминжон Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Кудышкин Валентин Олегович, кимё фанлари доктори, профессор; Боймирзаев Азамат Солиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий полисахаридларнинг термодинамик ва структуравий хусусиятларини аниқлаш, уларга полимер матрица сифатида металл нанозаррачаларини киритиб биологик фаол бирикмалар олиш истиқболини аниқлаш, шунингдек, аналитик ултрацентрифугада сунъий қатламланиш орқали полисахаридлар асосида поликомплекслар олишнинг такомиллаштирилган усулларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор аналитик ултрацентрифугада сунъий қатламлаш усули билан полисахарид комплексларининг структураланган плёнкасини олиш имконияти яратилган ва реал вақт режимида ҳосил бўлган плёнканинг қалинлиги, гомогенлиги, симметрияси, шаффофлиги ва кинетикаси аниқланган;
ХЗ/Na-КМЦ интерполиэлектролит комплексларини ҳосил бўлишининг оптимал шароитлари аниқланган. Полисахаридларнинг кимёвий тузилиши, уларнинг макромолекулалари конформацияси ва ўзаро мойиллиги, ионоген гуруҳларнинг мавжудлиги ва ионланиш мувозанати билан белгиланадиган ўзаро таъсирлашувнинг термодинамик ва кинетик хусусиятлари аниқланган;
илк бор Bombyx Morri  хитозанининг молекуляр массасини эритма қовушқоқлигига боғлиқлик қонунияти аниқланган ва гидродинамик тадқиқотлар асосида конформацияси ўрганилган;
ХЗ/Na-КМЦ тизими учун гелдан эритмага ўтиш чегаравий концентрацияси аниқланган, ўрганилган полисахаридлар ва уларнинг комплекси эритмаларининг реологик тадқиқотлари асосида намоён бўладиган гидродинамик хусусиятлари таҳлил қилинган, полисахаридларни куч таъсирида ориентацияланишининг миқдорлари аниқланиб, ўзаро таъсирилашишдаги ижобий эффекти аниқланган;
илк бор ХЗ/Na-КМЦ интерполимер комплекси (ИПК) плёнкаларининг сорбцион хусусиятлари ароматик бирикмаларга нисбатан сифат ва миқдорий жиҳатдан аниқланган;
илк бор Bombyx Morri  хитозанига, унинг молекуляр массаси ва конформациясини ўзгартирмаган ҳолда флюроизоцианат иммобилизация қилинган, натижада УБ нурларини юқори даражада ютувчи флюросцент хитозани олинган;
хитозанни нанотола ҳосил қилиш хусусияти ва морфологияси билан молекуляр массаси ўртасидаги боғлиқлик аниқланиб, сифатли нанотола олиш учун оптимал шароитлар аниқланган;
илк бор хитозан ва метилцеллюлоза матрица сифатида кумуш нанозаррачаларини стабиллаштиришининг рНга боғлиқлик хусусиятлари ҳамда антибактериал хоссалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Айрим полисахаридлар ва улар асосидаги поликомплексларнинг физик-кимёвий хоссалари бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар асосида:
полисахаридлар асосида ИПК олиш ҳусусиятлари ҳақидаги маълумотлар Наманган давлат университетининиг 6053010-“Кимё” бакалавриат йўналишида ўқитиладиган “Юқори молекуляр бирикмалар” курси таркибига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 22 майдаги 89-09-2142-сонли маълумотномаси). Натижада, талабалар полисахаридлар асосида ИПК олиш ва ҳоссаларини турли ёндашувлар асосида баҳолаш бўйича билимларга эга бўлган;
юқори тузли ва юқори ҳароратда  Na-КМЦ эритмасини реологик хоссаларини  ўзгариши бўйича маълумотлар “Ўзбекнефтгаз” АКнинг нефтбурғулаш амалиётида фойдаланиш учун қабул қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2019 йил 25 сентябрдаги 05-17-1-773-сон маълумотномаси). Натижада Na-КМЦ эритмасини реологик хоссалари ишлаб чиқаришдаги шароитга мувофиқлиги белгиланган;
полисахаридларнинг молекуляр массавий тавсифлари, конформацияси ҳамда концентрацияланган эритмаларининг оқувчанлиги билан боғлиқ реологик хоссалари  бўйича маълумотлар ФА-Ф6-Т097 “Нишон органлар учун янги доривор воситалар олиш мақсадида модификацияланган полисахаридлар синтези ва уларни биологик функциялари” мавзусидаги лойиҳада полисахарид ҳосилаларининг фунционал гуруҳларини қовушқоқликка таъсири ҳамда уларнинг вискозиметрик константалари ва молекуляр массавий катталиклари ўртасидаги боғлиқликларни аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 26 сентябрдаги 4/1255-2576-сонли маълумотномаси). Натижада, натрий сулфат целлюлозанинг гидродинамик хусусиятлари ва эритмадаги конформацияси ва молекуляр массавий тавсифлари аниқланган;
аналитик ултрацентрифугада Bombyx Morri  хитозани ва Na-КМЦ асосида структуравий интерполимер комплексларининг ҳосил бўлишини ўрганиш усули “Биопарчаланувчи полимерлар” мавзусидаги илмий лойиҳада полисахарид-полисахарид тизимлар орасида таъсирлашувнинг оптимал шароитларини аниқлаш ва жараённи баҳолашда фойдаланилган (Германиянинг Констанц университетини 2023 йил 3 июндаги маълумотномаси). Натижада, полисахаридларни ўзаро таъсирлашуви натижасида полимер комплексларининг шаклланиш жараёнини реал вақт режимида баҳолаш имконияти яратилган;
хитозанининг молекуляр-массавий ва конформацион тавсифлари, гел-эритмага фазавий ўтишниниг концентрация чегараси ҳамда хитозан учун оптимал эритувчини аниқлаш натижалари, хитозанни молекуляр масасини хроматография орқали аниқлашда эритувчининг рН кўрсаткичини белгилашда “Биотиббиётда қўллаш учун янги биодеградацияланувчи полисахаридлар синтези ва тавсифланиши” мавзусидаги Ўзбекистон-Хитой халқаро лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2024 йил 15 апрелдаги 01-21366-сонли маълумотномаси). Натижада, хитозанни гидродинамик ва молекуляр массавий тавсифларини аниқлаш учун етарли даражадаги ион кучига эга бўлган эритувчиси аниқланган;
кумуш нанозаррачаларни олишга муҳитнинг рН таъсирини, метилцеллюлоза билан барқарорлаштирилган нанозаррачаларни олиш шартлари ва параметрлари тўғрисидаги маълумотлар “Preparation and characterization of cation exchange membranes” лойиҳасида фойдаланилган (Пак-Австрия амалий фанлар ва технология институтининг 2024 йил 10 январдаги маълумотномаси). Натижада, катион алмашинувчи мембраналарда металл иони агломерацияси муҳитнинг рН га боғлиқ равишда бошқарилган ва ўлчамлари аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish