Sayt test rejimida ishlamoqda

Гапурова Лобар Нарзуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бензимидазол ҳосилалари билан айрим 3д-металларининг комплекс бирикмаларини тадқиқ қилиш», 02.00.01 - Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/К169.
Илмий раҳбар: Кадирова Шаҳноза Абдухалиловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Умаров Бақо Бафоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Касимов Шерзод Абдузаирович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бензимидазол ҳосилаларининг Мн(ИИ), Cо(ИИ), Cу(ИИ), Зн(ИИ) тузлари билан металлокомплекс бирикмаларини синтези, уларнинг таркиби, кристалл тузилиши ҳамда физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Мн(ИИ), Cо(ИИ), Cу(ИИ), Зн(ИИ)  металл тузларининг 2,5-алмашинган бензимидазол ҳосилалари билан 36 та янги комплекс бирикмалари синтез қилинган;
Гауссиан 09 дастурий пакетида квант-кимёвий усуллар ёрдамида лигандларнинг геометрик, энергетик параметрлари, атом зарядларининг тақсимоти, реаксион қобилиятлари ва назарий координация эҳтимоллиги аниқланган;
синтез қилинган Мн(ИИ), Cо(ИИ), Cу(ИИ) ва Зн(ИИ) ларни хлоридли, нитратли, ацететли тузларини Л1-3 лар билан М:Л 1:2 ва Мн(ИИ), Cо(ИИ), Cу(ИИ) ва Зн(ИИ) сулфатли тузларини Л3 билан М:Л 1:3 нисбатдаги янги комплекс бирикмаларнинг таркиби, тузилиши, физик-кимёвий хоссалари ва металл ионларининг лиганд донор атомлари билан координацияланиш қонуниятлари элемент, дифференциал-термик, ДҚЕС, РСА, ИҚ- спектроскопик анализ усуллари ёрдамида аниқланган;
илк бор Л1 сулфати тузини, Л1 нинг Cо(ИИ) ва Зн(ИИ) ацетатларини тетраедр, Л3 нинг Cу(ИИ) ацетатини тетрагонал бипирамида ва Cо(ИИ) сулфатини октаедр шакл комплекс бирикмаларининг кристалл ва молекуляр тузилишлари исботланган;
синтез қилинган бирикмаларнинг термик хоссалари аниқланиб термолиз маҳсулотлари идентификацияланган ҳамда Л1,3 лар асосидаги комплекслар таркибида кристаллогидрат ҳолатдаги ва Л2 асосидаги комплекс бирикмалар таркибида эса кристаллизацион сув мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бензимидазол ҳосилаларининг 3д-металлар билан комплекслари синтези, кристалл тузилиши ҳамда биологик фаоллиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иккита янги бирикмаларнинг рентген тузилиши таҳлили натижалари Кембридж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (Тҳе Cамбридге Cрйсталлограпҳиc Дата Cентре, ҳттпс://www.ccдc.cам, CCДC депозит рақами 2141523, 2166765). Натижада, базага киритилган кимёвий бирикмалар ўхшаш бирикмаларни синтез қилишда, тузилишини тавсифлашда тақдим этилган маълумотлардан фойдаланиш имконини берган;
5-амино-2-меркаптобензимидазолни Cу(ИИ) металлокомплекслари “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ да амалиётга жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2021 йил 23 июлдаги 730/ГК-07-сон маълумотномаси). Натижада, металл конструксияси ва қурилмаларида коорозия жараёнига қарши ингибитор сифатида 75−77% самара билан қўллаш имконини берган;
янги комплекс бирикмалар синтез усуллари, уларнинг таркиби ва тузилиши бўйича маълумотлардан 2017−2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф7-09-рақамли «Юқори тармоқланган полимер матрицага Н,О,П,С полифунксионал лигандларни иммобиллаш орқали металлар учун нанокомпозицион сорбентларни мақсадли олишнинг назарий асослари» мавзусидаги фундаментал лойиҳада металлкомплекс бирикмаларини синтез қилиш, уларнинг тузилиши ва хоссаларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020 йил 25 декабрдаги 89-06-1186-сон маълумотномаси). Натижада, янги комплекс бирикмаларни олиш ва фазовий тузилиши ҳамда хоссаларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish