Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Ҳабибулла Олим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Волейбол амалиётида сакровчанлик қобилиятини тарбиялаш ва уни электрон ускуна ёрдамида баҳолаш методикаси”, 13.00.04 - “Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғомлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped3252.
Илмий раҳбар: Ярашев Камилжан Деҳқонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Баирбеков Маматқул, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади волейболчиларда сакровчанлик қобилиятини тарбиялаш самарадорлиги ва уни ишлаб чиқилган электрон ўлчов ускунаси ёрдамида баҳолаш афзаллигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малакали волейболчи талабалар мисолида 4, 3, 2 ва орқа зоналарда зарба бериш учун мос бўлган сакраш баландлигини оширишда югуриш қадамлари, оёқларни тиззадан букиш бурчаги ва гавда-қўлларнинг инерцион ҳаракатига урғу бериш ҳамда сакраш кинематикасининг ижро этиладиган техник усуллар координациясига мос бўлиши зарурлиги очиб берилган;
волейболчиларда вертикал сакраш баландлигни тезкор баҳолаш мақсадида яратилган ишончли ахборот берувчи электрон ўлчов ускунаси сакровчанлик чегарасини аниқлашда обектив натижа бериш, ҳамда сакраш техникаси ва координациясига мувофиқ ушбу қобилиятни самарали  ривожлантиришга мўлжалланган маҳсус машқлар блокини  ишлаб чиқишга асос бўлиши исботланган;
сакровчанликни анъанавий тестлар ва электрон ўлчов ускунаси ёрдамида баҳолаш натижалари ўртасида “ускуна” фойдасига қайт этилган кўрсаткичлар фарқларига мувофиқ мазкур қобилятни шакллантирувчи ва унинг координациясини ихтисослаштирувчи машқлар мажмуасининг самарадорлиги асосланган;
волейболчиларда сакровчанлик ва сакраш чидамкорлигини оширишда оёқларнинг портловчи кучи, сакраш фазалари, қўлларнинг аеродинамик ҳаракати ва сакраш кинематикасини (нусхасини) ижро этиладиган ҳужум зарбаси ёки тўсиқ қўйиш координациясига мослигини назорат қилишда фойдаланиладиган схематик андоза ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малакали волейболчи талабалар мисолида сакраш баландлигини анъанавий тестлар ва ишлаб чиқилган электрон ўлчов ускунаси ёрдамида баҳолаш ҳамда сакровчанлик ва сакраш чидамкорлигини мақсадли ривожлантириш самарадорлигини аниқлаш доирасида ўтказилган тадқиқотлар асосида:
волейболчиларда сакровчанлик ва сакраш чидамкорлигини баҳолаш амалиётида қўлланиладиган анъанавий тестлар ўрнига обйектив ҳамда ишончли ахборот берувчи электрон ўлчов ускунаси яратилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 25-сентябрдаги 03-01/04/20/9906-сон маълумотномаси). Натижада, сакровчанликни баҳолаш (ўлчаш) вақти 1-2 дақ. дан 45-60 сек. гача қисқарди, олинадиган натижалар ишончлилиги ±0,1-1,0 мм. ни ташкил этди, баҳолашнинг ташкилий ва технологик параметрлари компютерлаштирилиши ҳисобига натижаларни ўлчаш аниқлиги 99.9 % га яхшиланган;
сакровчанлик ва сакраш чидамкорлигини мақсадли ривожлантиришга мўлжалланган ихтисослаштирилган машқлар мажмуалари юзасидан олинган илмий натижалар Чирчиқ Олимпия ва Параолимпия спорт турларига тайёрлаш марказига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 25-сентябрдаги 03-01/04/20/9906-сон маълумотномаси). Натижада, сакраш фазалари, оёқларни букиш-ёзиш бурчаги 70-85о дан 90-115о гача кенгайтирилди, қўлларнинг инерцион ҳаракати фаоллаштирилди ва сакраш кинематикаси ижро этиладиган усуллар техникасига мослаштирилди ва натижада сакраш баландлиги – сакровчанлик 4,30% дан 9,11% га, сакраш чидамкорлиги 4,31% дан 9,68% гача ўсган;
волейболчиларда вертикал сакраш баландлигни тезкор баҳолаш мақсадида яратилган ишончли ахборот берувчи электрон ўлчов ускунаси сакровчанлик чегарасини аниқлашда обектив натижа бериш, ҳамда сакраш техникаси ва координациясига мувофиқ ушбу қобилиятни самарали  ривожлантиришга мўлжалланган маҳсус машқлар блоки Чирчиқ шаҳар спорт мактаби машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 25-сентябрдаги 03-01/04/20/9906-сон маълумотномаси).  Натижада, сакраш баландлиги 4,28% дан 9,40% гача, сакраш чидамкорлиги 3,58% дан 7,50% гача ортган;
сакровчанликни анъанавий тестлар ва электрон ўлчов ускунаси ёрдамида баҳолаш натижалари ўртасида “ускуна” фойдасига қайт этилган кўрсаткичлар фарқларига мувофиқ мазкур қобилятни шакллантирувчи ва унинг координациясини ихтисослаштирувчи машқлар мажмуаси Ўзбекистон Волейбол Федерацияси терма жамоалари аъзоларининг машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 25-сентябрдаги 03-01/04/20/9906-сон маълумотномаси). Натижада, техник тайёргарлик бўйича 14 та машқлар блоки кўрсаткичлари бўйича натижалар 8,5% га ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish