Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукуров Рустам Журақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий Осиё ва Россияда Бухоро амирлиги тарихининг ўрганилиши (1991-2018 йй.)”, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tar430.
Илмий раҳбар: Илҳомов Зиёвутдин Адҳамович, тарих фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03./30.12.2021.Tar.26.03.
Расмий оппонентлар: Ишқуватов Валиқул Турдиевич, тарих фанлари доктори, доцент; Худойқулов Тулқин Дўстбобоевич, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2018-йилларда Марказий Осиё ва Россия ҳудудларида амалга оширилган Бухоро амирлиги тарихига оид тадқиқотларни тарихшунослик нуқтаи-назаридан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Манғитлар сулоласи ҳукмронлиги даврида Бухоро амирлиги аҳолисининг миллий таркиби ва ижтимоий қатламлари тўғрисидаги бирламчи манбалар илк бор компаратив (қиёсий) таҳлил қилиниб, тарихий даврнинг реал кўриниши ёритиб берилган илмий ишлар аниқланган;
Манғитлар сулоласи вакиллари Муҳаммад Раҳимбий, Амир Шоҳмурод, Амир Ҳайдар, Амир Насруллоларнинг ички ва ташқи сиёсатда марказий давлат бошқарувини мустаҳкамлаш, ички низоларга барҳам бериш, ҳарбий ва савдо-сотиқ ишларига оид илмий тадқиқотлар назарий-консептуал жиҳатдан ўрганилиб, Россия ва Марказий Осиё тарихшунослигининг ўзига хос хусусиятлари, жумладан обектив ва субектив ёндашувлари кўрсатиб берилган;
Тадқиқ этилаётган даврда Марказий Осиё ва Россиядаги Бухоро амирлиги тарихшунослигига оид адабиётлар, тадқиқотлар ва илмий изланишларнинг каталоги яратилиб, хронологик ва соҳалар бўйича таснифи ёритиб берилган;
Манғитлар ҳукумронлиги даври  тарихига оид мустақилликгача бўлган даврдаги изланишларга нисбатан 1991-2018-йиллардаги тадқиқотларда илмий муаммога ҳукмрон мафкура таъсири бўлмаганлиги ва воқеликларни объектив ёритиш кенгайиб борганлиги аниқланган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Манғитлар сулоласи ҳукмронлиги даврида Бухоро амирлиги аҳолисининг миллий таркиби ва ижтимоий қатламлари тўғрисидаги бирламчи манбалар илк бор компаратив (қиёсий) таҳлил қилиниб, тарихий даврнинг реал кўриниши ёритиб берилган илмий ишларга оид маълумотлардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди мазмунини бойитишда фойдаланилди (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2022-йил 29-июндаги 01-25-29.06.22-сонли маълумотномаси). Натижада “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг маълумотлар базасини бойитиш, аҳолининг Бухоро амирлиги тарихи хусусидаги билимлари ва тарихий тафаккурини бойитишга имкон берди.
Манғитлар сулоласи вакиллари Муҳаммад Раҳимбий, Амир Шоҳмурод, Амир Ҳайдар, Амир Насруллоларнинг ички ва ташқи сиёсатда марказий давлат бошқарувини мустаҳкамлаш, ички низоларга барҳам бериш, ҳарбий ва савдо-сотиқ ишларига оид илмий тадқиқотлар назарий-консептуал жиҳатдан ўрганилиб, Россия ва Марказий Осиё тарихшунослигининг ўзига хос хусусиятлари, жумладан обектив ва субектив ёндашувларига оид маълумотлар “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Очиқ дарс” ва “Манбалар сўзлаганда” кўрсатувлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2022-йил 4-мартдаги 06-31-538-сонли маълумотномаси”). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Бухоро амирлиги тарихи тарихшунослигини мазмун ва моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ва тарихий билимларини бойитишга эришилди.
Тадқиқ этилаётган даврда Марказий Осиё ва Россиядаги Бухоро амирлиги тарихшунослигига оид адабиётлар, тадқиқотлар ва илмий изланишларнинг каталоги яратилиб, хронологик ва соҳалар бўйича таснифи ҳақидаги маълумотлардан  А-1-30 рақамли “Миллий тимсоллар ва рамзлар энциклопедиясини нашрга тайёрлаш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таминлашда фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 11-ноябрдаги 02-07-5005/04-сонли маълумотномаси). Натижада Бухоро амирлиги тарихининг замонавий тарихшунослик тадқиқотларида акс этиши ва улардаги назарий консептуал ёндашувлар таҳлилини амалга оширишга хизмат қилган.
Манғитлар ҳукумронлиги даври  тарихига оид мустақилликгача бўлган даврдаги изланишларга нисбатан 1991-2018-йиллардаги тадқиқотларда илмий муаммога ҳукмрон мафкура таъсири бўлмаганлиги ва воқеликларни объектив ёритиш кенгайиб борганлигига оид маълумотлардан кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2022-йил 4-мартдаги 06-31-538-сонли маълумотномаси”). Натижада Ўзбекистон тарихига оид янги ва бошқа давлатлардаги тадқиқот натижаларини ўрганиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish