Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Нилуфар Садирдин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ўзбекистонда кластерлар фаолиятини ривожлантиришнинг молиявий-иқтисодий асослари” 08.00.01-иқтисодиёт назарияси ва  08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари) туташ ихтисосликлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.PhD/Iqt2857
Илмий раҳбар: Алимарданов Мухамади Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, досент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Набиев Элшод Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Тошқулов Абдуқодир Хамидович.
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро кимё университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта-тўқимачилик кластерларининг молиявий-иқтисодий асосларини илмий тадқиқ қилиш асосида уларнинг ташкилий асослари ва фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
назарий-услубий ёндашувга кўра “иқтисодиёт соҳасидаги кластерлар” тушунчасининг мазмуни хомашё етказиб беришдан тайёр маҳсулот тайёрлашга қадар бўлган жараёнларни ягона технологик тизимга бирлаштирган, иқтисодиётнинг бир хил ёки бир-бирига боғлиқ соҳаларида фаолият юритадиган ва географик жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган ҳамда оралиқ қўшилган қийматни узилишларсиз юзага келишини таъминлайдиган хўжалик юритувчи субектлар тизими нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
давлат томонидан аграр соҳани қўллаб-қувватлашга оид институсионал назариялар пахта-тўқимачилик йўналишидаги кластерларнинг фаолиятини молиялаштиришни махсус жамғарма ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йиғим-терими учун имтиёзли давр ва ставкада кредитлар ажратишни асослаш орқали такомиллаштирилган;
агросаноатда ишлаб чиқариш омилларидан самарали фойдаланишга оид назарий қоидалар асосида пахта-тўқимачилик кластерига ижара ҳуқуқи асосида ер участкасини беришда қишлоқ хўжалиги хомашёсини мустақил қайта ишлаш қувватининг нисбатан энг катта салмоғи мавжуд бўлган хўжалик субектларига устунлик бериш таклифи асосланган;
пахта-тўқимачилик кластерлари маҳсулот умумий ҳажмининг муайян миқдоридаги экспортни таъминлаш (ЭТПТК≥50%), корхона умумий капиталида ўз маблағлари иштирокининг қуйи чегарасини белгилаш (ЎМПТК≥30%), кредит мажбуриятлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар мавжуд эмаслиги (МЎҚПТК=0%) мезонларига жавоб берган тақдирда ишлаб чиқариш асосий жараёнларини кредит линиялари очиш орқали молиялаштириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта-тўқимачилик соҳасидаги кластерларнинг ташкилий ва молиявий механизмларини янада такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
назарий-услубий ёндашувга кўра “иқтисодиёт соҳасидаги кластерлар” тушунчасининг мазмунини хомашё етказиб беришдан тайёр маҳсулот тайёрлашга қадар бўлган жараёнларни ягона технологик тизимга бирлаштирган, иқтисодиётнинг бир хил ёки бир-бирига боғлиқ соҳаларида фаолият юритадиган ва географик жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган ҳамда оралиқ қўшилган қийматни узилишларсиз юзага келишини таъминлайдиган хўжалик юритувчи субектлар тизими нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодий сиёсатга кириш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023 йил 21-декабрдаги 387-сонли буйруғи).
Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда хомашё етказиб беришдан тайёр маҳсулот тайёрлашга қадар бўлган жараёнларни ягона технологик тизимга бирлаштирган, иқтисодиётнинг бир хил ёки бир-бирига боғлиқ соҳаларида фаолият юритадиган ва географик жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган ҳамда оралиқ қўшилган қийматни узилишларсиз юзага келишини таъминлайдиган хўжалик юритувчи субектлар тизими нуқтаи назаридан такомиллаштирилган иқтисодиёт соҳасидаги кластерлар тушунчасининг бўйича назарий билим ва кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
давлат томонидан аграр соҳани қўллаб-қувватлашга оид институсионал назарияларни пахта-тўқимачилик йўналишидаги кластерларнинг фаолиятини молиялаштиришни махсус жамғарма ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йиғим-терими учун имтиёзли давр ва ставкада кредитлар ажратишни асослаш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2021-йил 26-февралдаги ПФ-6179-сонли Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 20 ноябрдаги 03/41-25388-cон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва ушбу жамғарманинг пахта-тўқимачилик соҳасидаги кластерларининг фаолиятини молиялаштириш амалиётини ва унинг ролини янада ошириш имконини берган;
агросаноатда ишлаб чиқариш омилларидан самарали фойдаланишга оид назарий қоидалар асосида пахта-тўқимачилик кластерига ижара ҳуқуқи асосида ер участкасини беришда қишлоқ хўжалиги хомашёсини мустақил қайта ишлаш қувватининг нисбатан энг катта салмоғи мавжуд бўлган хўжалик субектларига устунлик бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 16-ноябрдаги “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-14-сонли Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 20 ноябрдаги 03/41-25388-cон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши пахта-тўқимачилик соҳасидаги кластерларнинг фаолиятини илмий асосда ташкил этиш имконини яратган;
пахта-тўқимачилик кластерлари маҳсулот умумий ҳажмининг муайян миқдоридаги экспортни таъминлаш (ЭТПТК≥50%), корхона умумий капиталида ўз маблағлари иштирокининг қуйи чегарасини белгилаш (ЎМПТК≥30%), кредит мажбуриятлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар мавжуд эмаслиги (МЎҚПТК=0%) мезонларига жавоб берган тақдирда ишлаб чиқариш асосий жараёнларини кредит линиялари очиш орқали молиялаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-январдаги “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-2-сонли Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 20 ноябрдаги 03/41-25388-cон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши пахта-тўқимачилик соҳасидаги кластерларининг экспорт салоҳиятини оширишга ва уларнинг фаолиятини кредитлаш амалиётини такомиллаштириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish