Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожибоев Жахонгир Илхомовичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Туркистонда ҳарбий асирлар (1914-1924-йиллар), 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tar874.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03
Илмий раҳбар: Абдулла Расулов Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Хуршида Эркиновна Юнусова, тарих фанлари доктори, профессор; Рахбар Эргашевна Халикова, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Туркистон ўлкасида 1914-1924-йиллар оралиғида ҳарбий асирлари масаласи билан боғлиқ тарихий жараёнлардан иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Биринчи жаҳон уруши йиллари (1914 - 1918)да Туркистон ўлкасида ташкил этилган ҳарбий лагерларнинг дислокацияси аниқланган ва  ҳарбий асирларни сақлаш қулай бўлган йирик маъмурий марказлар ҳисобланган Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Скобелев (Фарғона), Наманган, Андижон, Қўқон, Ўш, Хўжанд, Ашхобод, Верний (Алмати), Пишпек (Бишкек) каби шаҳарларга жўнатилганлиги далилланган;
ҳарбий лагер тартиботи ҳамда асирларнинг яшаши ва меҳнат қилишлари учун яратилган шарт-шароитларни ташкил қилишда Қизил Хоч жамияти ва Ёш христианлар ташкилоти (ЙМCА) каби халқаро ташкилотларнинг, АҚШ, Швеция, Дания, Испания каби воситачи давлатларнинг вакиллари иштирок этганлиги исботланган;
ҳарбий асирларнинг маданий-маърифий ҳаётдаги иштироки, жумладан, турк ҳарбий асирларининг Тошкентдаги жадид мактабларидаги педагогик фаолиятлари, ўлкадаги ҳарбий элита томонидан чех ҳарбий асирларининг мусиқа дарсларидан репетиторлик қилишга жалб қилинганлиги, чех мусиқа оркестрининг байрам тадбирларидаги иштироки аниқланган;  
австро-венгер ҳарбий асирлари Туркистон ўлкасидаги Тошкент ва Бишкек шаҳарларнинг шаҳарсозлик лойиҳаларини тайёрлашда қатнашиб, Тошкентдаги католик черкови, қишки театри (ҳозирги Ўзбекистон Давлат санъат музейи биноси), Бишкекдаги ботаника боғи каби обектлар барпо этганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Биринчи жаҳон уруши йиллари (1914-1918)да Туркистон ўлкасида ташкил этилган ҳарбий лагерларнинг дислокацияси аниқланган ва  ҳарбий асирлар асосан Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Скобелев (Фарғона), Наманган, Андижон, Қўқон, Ўш, Хўжанд, Ашхобод, Верний (Алмати), Пишпек (Бишкек) каби шаҳарларда жойлаштирилганлиги ҳақидаги тарихий далиллардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 24-октябрдаги 02-31-1518-сон маълумотномаси). Тақдим этилган маълумотлар натижасида томошабинлар 1914-1924-йилларда Туркистон ўлкасида ҳарбий лагерларнинг вужудга келиши, ҳарбий асирларнинг турмуш тарзи тўғрисидаги янги илмий маълумотларга эга бўлди.
ҳарбий лагер тартиботи ҳамда асирларга яратилган шарт-шароитни тизимли мувофиқлаштиришда Қизил Хоч жамияти ва ЙМCА каби халқаро ташкилотларнинг, шунингдек, АҚШ, Швеция, Дания, Испания каби воситачи давлатларнинг иштироки тўғрисидаги илмий далиллардан АҚШнинг Шимолий Жоржия университетининг (Университй оф Нортҳ Георгиа) “Россия империяси” (“Империал Руссиа”), “Замонавий дунё инқилоблари” (“Модерн Wорлд Револутионс”), “Замонавий ҳарбий тарих” (“Модерн Милитарй Ҳисторй”), “Биринчи жаҳон уруши тарихи” (“Ҳисторй оф Wорлд Wар И”) ўқув курсларидан ўқув қўлланмалар тайёрлашда фойдаланилди. (Шимолий Жоржия университетининг 2023-йил 5-майдаги маълумотномаси). Натижада, АҚШнинг Шимолий Жоржия университетидаги тарихга оид ўқув қўлланмалар Россия империяси ва унга қарам бўлган Туркистон ўлкаси масалалари, Биринчи жаҳон уруши ва ҳарбий тарих билан боғлиқ маълумотлар билан бойиди.
ҳарбий асирларнинг маданий-маърифий ҳаётдаги иштироки, жумладан, турк ҳарбий асирларининг Тошкентдаги жадид мактабларидаги фаолияти, ўлкадаги ҳарбий элита томонидан чех ҳарбий асирларининг мусиқа дарсларидан репетиторлик қилишга жалб қилинганлиги, шунингдек, чех мусиқа оркестрининг байрам тадбирларнида иштирок қилганлиги каби маълумотлардан Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида ташкил этилган янги кўргазмада фойдаланилди. (Ўзбекистон республикаси маданий мерос агентлигининг 2023-йил 3-октябрдаги 02-06/3526-сонли маълумотномаси). Натижада, кўргазма иштирокчилари 1914-1924-йилларда Туркистонда ҳарбий асирлар масаласига доир маълумотлар билан танишдилар ва асирликдаги ҳарбийларнинг Туркистон ўлкасидаги маърифий-маданий фаолиятлари ҳақида тасаввурга эга бўлди.
австро-венгер ҳарбий асирлари Туркистон ўлкасидаги шаҳарларнинг шаҳарсозлик лойиҳаларини тайёрлашда қатнашиб, Тошкентдаги католик черкови, Тошкентнинг қишки театри (ҳозирги Ўзбекистон Давлат санъат музейи биноси), Бишкекдаги ботаника боғи каби обектлар барпо этганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида ташкил этилган янги кўргазмада фойдаланилди. (Ўзбекистон республикаси маданий мерос агентлигининг 2023-йил 3-октябрдаги 02-06/3526-сонли маълумотномаси). Натижада, кенг жамоатчилик ҳарбий асирларнинг Туркистон ўлкасидаги шаҳарсозлик ва меъморчилик ишларида қатнашганлиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish