Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Нилуфар Абдувахидовна
Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналарини бошқаришда инновацион стратегияни ривожлантиришнинг илмий-методологик асослари”, 08.00.13 – “Менежмент”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Iqt438
Илмий раҳбар: Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: Муфтайдинов Қиёмиддин, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;   Гаибназарова Зумрат Талатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Расулов Нодирбек Мадрахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик – технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат корхоналарини бошқаришда инновацион стратегияни ривожлантиришнинг илмий-методологик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик тармоғи корхонаси учун стратегик кўра билишлик, стратегик мақсадлар тизими ва инновацион стратегиясини шакллантириш асосида тўқимачилик саноати корхонаси инновацион фаолиятини стратегик бошқариш модели таклиф этилган;
саноат корхоналарида янги турдаги маҳсулотлар ва инновацион технологиялар яратишнинг ғоядан якуний истеъмолчигача бўлган тизимнинг асосий элементлари ва уларни ишлаш механизми таклиф этилган;
тўқимачилик саноати корхоналарини комплекс баҳолаш услубиёти [Самк] – меъёрий самарадорлик коеффициенти ҳамда инвестицион қўйилмаларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш ҳамда инновацион ривожланишни бошқариш стратегияси самарадорлигини баҳолаш индикаторлари таклиф этилган;
тўқимачилик саноат тармоғининг мавжуд ресурс имкониятларини таҳлил қилиш асосида сабаб-оқибат боғланишларини ҳисобга олувчи “Қўштепа ҳудудий инновацион кластери”ни шакллантириш алгоритми таклиф этилган;
инновацион салоҳиятдан фойдаланиш кўрсаткичларининг ҳозирги баҳолаш моделлари орасидаги репрезентативлигини эътиборга олиб саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик саноати корхоналарини бошқаришда инновацион стратегияни ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик тармоғи корхонаси учун стратегик кўра билишлик, стратегик мақсадлар тизими ва инновацион стратегиясини шакллантириш асосида тўқимачилик саноати корхонаси инновацион фаолиятини стратегик бошқариш модели бўйича берилган таклиф «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси фаолийатига жорий этилган («Оъзтоъқимачиликсаноат» уюшмасининг 2023-йил 22-майдаги 03/25-1147-сон маълумотномаси). Мазкур илмий йангиликнинг амалийотга жорий этилиши натижасида тоъқимачилик корхоналарида инновацион фаолият, инновацион салоҳият ва инновацион инфратузилма тизимини оптимал даражада шакллантириш ҳамда инновацион фаолиятни самарали бошқариш усулларидан фойдаланиш йўналишларини аниқлаш имконияти яхшиланган;
саноат корхоналарида янги турдаги маҳсулотлар ва инновацион технологиялар яратишнинг ғоядан якуний истеъмолчигача бўлган тизимнинг асосий элементлари ва уларни ишлаш механизми бўйича берилган таклифдан Оъзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги «2022-2026-йилларда Оъзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегийасини тасдиқлаш тоъғрисида”ги ПФ-165-сонли Фармонининг 1-иловаси лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган. («Оъзтоъқимачиликсаноат» уюшмасининг 2023-йил 22-майдаги 03/25-1147-сон маълумотномаси). Мазкур илмий йангиликнинг амалийотга жорий этилиши натижасида фаолиятни инновацион ташкил этиш бўйича такомиллашган элементлар таркибидан иборат механизм асосида саноат корхоналарида инновацион салоҳиятини рейтинг тизимида баҳолаш, стратегийалар самарадорлигига таъсир этувчи омиллар гуруҳини аниқлаш, янги турдаги маҳсулотлар ва инновацион технологиялар яратишнинг ғоядан якуний истеъмолчигача бўлган тизими ишлаб чиқилган;
тўқимачилик саноати корхоналарини комплекс баҳолаш услубиёти [Самк] – меъёрий самарадорлик коеффициенти ҳамда инвестицион қўйилмаларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш ҳамда инновацион ривожланишни бошқариш стратегияси самарадорлигини баҳолаш индикаторлари таклифи «Оъзтоъқимачиликсаноат» уюшмаси тизимидаги корхоналар фаолийатига жорий этилган. («Оъзтоъқимачиликсаноат» уюшмасининг 2023-йил 22-майдаги 03/25-1147-сон маълумотномаси). Мазкур илмий йангиликнинг амалийотга жорий этилиши натижасида инновацион ривожланишни бошқариш стратегияси самарадорлигини баҳолашда  меъёрий самарадорлик ва инвестицион қўйилмалар коеффициенти каби интеграл кўрсаткичларини қўллаш орқали тўқимачилик саноати корхоналарини комплекс баҳолаш услубиёти такомиллаштирилган;
тўқимачилик саноат тармоғининг мавжуд ресурс имкониятларини таҳлил қилиш асосида сабаб-оқибат боғланишларини ҳисобга олувчи “Қўштепа ҳудудий инновацион кластери”ни шакллантириш алгоритми таклифидан “2022 — 2026 йилларда Фарғона вилойати ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини йанада йахшилашга доир қоъшимча чора-тадбирлар тоъғрисида”ги Оъзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-апрелдаги 221-сонли қарорининг 2-иловаси лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган. («Оъзтоъқимачиликсаноат» уюшмасининг 2023-йил 22-майдаги 03/25-1147-сон маълумотномаси). Мазкур илмий йангиликнинг амалийотга жорий этилиши натижасида  “Қўштепа ҳудудий инновацион кластер”ни шакллантириш алгоритми орқали тоъқимачилик саноати тизимидаги корхоналар инновацион фаолийатини ташкилий-иқтисодий ривожлантириш йўналишларининг инновацион ва технологик консорсиуми ишлаб чиқилган;
инновацион салоҳиятдан фойдаланиш кўрсаткичларининг ҳозирги баҳолаш моделлари орасидаги репрезентативлигини эътиборга олиб саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан «Оъзтоъқимачиликсаноат» уюшмасининг инновацион ривожланиш стратегийасини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Оъзтоъқимачиликсаноат» уюшмасининг 2023-йил 22-майдаги 03/25-1147-сон маълумотномаси).  Мазкур илмий йангиликнинг амалийотга жорий этилиши натижасида тоъқимачилик саноати тизимидаги корхоналарда саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари асосида рискларни ва инновацион фаолиятини бошқаришга таъсир этувчи омилларни таснифлаш алгоритми ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish