Sayt test rejimida ishlamoqda

Номозов Хуршид Шавкат ўғлининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интернет-маконнинг шахс ижтимоийлашувига таъсири”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fal749
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Омонов Баҳодир Нуруллаевич, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Чориев Санжар Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор, Мажитов Махмуд Абдимўмин ўғли, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади интернет-маконнинг шахс ижтимоийлашуви жараёнига таъсирини ва унинг ресурсларидан оқилона фойдаланиш имкониятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интернет-макон ижтимоийлашувнинг рсихологик ва социал механизмларини ҳаракатга келтирувчи институт сифатида шахснинг ҳаётий билим ва фаолият нормаларини ўзлаштириши, маданий савиясини юксалтириши, ижтимоий жараёнлар ва шахслараро мулоқотда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириши социологик таҳлил асосида очиб берилган;
шахс негатив ижтимоийлашувида интернет-маконнинг салбий характердаги контентлари интеллектуал, маънавий, ижтимоий қадриятларни ва когнитив қобилиятларни заифлаштириши, хулқ-атворни миллий ва умуминсоний ахлоқ нормаларидан йироқлаштириши, ижтимоий иллатларга тобе қилиши, ёт ғоялар таъсирига тушириши, бўш вақтни самарасиз ўтказишга сабаб бўлиши мантиқий далилланган;
ахборот маданиятини оширишнинг замонавий моделлари ва консерсияларининг маърифий, ахлоқий, утилитар, эстетик, ижтимоий-маданий ҳамда танқидий ва таҳлилий тафаккурни ривожлантириш, экологик, технологик омиллари асосида ёшларнинг медиасаводхонлигини ошириш, ахборот хавфсизлиги таъминлаш зарурати фалсафий асосланган;
аҳолининг интернет-макон контентларидан фойдаланишининг ахлоқий меъёрларини ишлаб чиқиш, ёшларда ахборотга оид ахлоқий туйғуларни юксалтириш ва уларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, гуманистик қадриятларга зид контентлардан тийилиш кўникмасини шакллантириш механизмлари такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интернет-маконнинг шахс ижтимоийлашуви жараёнига таъсири характерини тадқиқ қилиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
интернет-макон ижтимоийлашувнинг рсихологик ва социал механизмларини ҳаракатга келтирувчи институт сифатида шахснинг ҳаётий билим ва фаолият нормаларини ўзлаштириши, маданий савиясини юксалтириши, ижтимоий жараёнлар ва шахслараро мулоқотда иштирок этиш имкониятларини кенгайтиришига баён этилган назарий мулоҳазалардан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2023 йилда эфирга узатилган “Очиқ мулоқот” телерадиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2023 йил 4 апрелдаги 17-05/100-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг оқилона ахборот эҳтиёжлари, ахборотларни излаш, танлаш, баҳолаш, таҳлил қилиш, хавфсизлигини таъминлаш малакаларини шакллантиришга, ахборот маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилган;
шахс негатив ижтимоийлашувида интернет-маконнинг салбий характердаги контентлари интеллектуал, маънавий, ижтимоий қадриятларни ва когнитив қобилиятларни заифлаштириши, хулқ-атворни миллий ва умуминсоний ахлоқ нормаларидан йироқлаштириши, ижтимоий иллатларга тобе қилиши, ёт ғоялар таъсирига тушириши, бўш вақтни самарасиз ўтказишга сабаб бўлишига оид назарий мулоҳазалар ва хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг “Ёшларни ташқи салбий ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш, шунингдек жамиятимизда конструктив коммуникациялар муҳитини яратишга кўмаклашиш” йўналиши доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2023 йил 12-июндагиги 02/02-32-сон маълумотномаси). Натижада, маънавият ва маданиятни янада ошириш механизмларини такомиллаштиришга, маънавий-мафкуравий хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширишга, илмий-оммабоп рисолалар туркумини яратиш ва ижтимоий медиамаҳсулотлар ва тарғибот материаллари тайёрлашга хизмат қилган;
ахборот маданиятини оширишнинг замонавий моделлари ва консерсияларининг маърифий, ахлоқий, утилитар, эстетик, ижтимоий-маданий ҳамда танқидий ва таҳлилий тафаккурни ривожлантириш, экологик, технологик омиллари асосида ёшларнинг медиасаводхонлигини ошириш, ахборот хавфсизлиги таъминлаш заруратига оид назарий умумлашма ва таклифлардан Қарши давлат университетида бажарилган А-1-173 рақамли “Ёшларни умммиллий қадриятларимизнинг хос тарбиясини шаккллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш“ мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2023 йил 08 июндаги 04/2497-сон маълумотномаси). Натижада, интернет-маконнинг айрим контентлари мулоқотни виртуаллаштираётгани, шахс негатив ижтимоийлашувига сабаб бўлаётган факт ва статистик маълумотларидан хавфсизлигини таъминлаш малакаларини мужассам қилган ахборот маданиятини шакллантиришга доир таклиф-тавсиялари назарий манба сифатида хизмат қилган;
аҳолининг интернет-макон контентларидан фойдаланишининг ахлоқий меъёрларини ишлаб чиқиш, ёшларда ахборотга оид ахлоқий туйғуларни юксалтириш ва уларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, гуманистик қадриятларга зид контентлардан тийилиш кўникмасини шакллантириш механизмларига оид билдирилган назарий мулоҳазалар ва амалий таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида, жумладан, 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИИИ йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” 43-банди “Интернетда миллийликни тарғиб этувчи, менталитетимиз, азалий қадрият ва эзгу анъаналаримизни сақлаб қолиш бўйича ўзаро мулоқот майдони учун платформа ва мобил иловалар яратиш” вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 23-июндаги № 02-22/613-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда ёшларнинг интернетдан фойдаланиш маданиятини шаклланишида назарий-амалий манба сифатида услубий қўлланмалар тайёрлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish