Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Сабоҳатхон Аъзамжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳурмат категориясининг лингвокултурологик тадқиқи”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси  (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3239.
Илмий раҳбар: Ганиева Дилдорахон Азизовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Султонова Шоҳиста Муҳаммаджоновна, филология фанлари доктори, доцент; Маткаримова Ашурхон Исроиловна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ҳурмат категорияси ва хушмуомалик табиатини ифода этувчи лисоний воситаларнинг тил системасида тутган ўрни, нутқий жараёнда қўлланилиши ва уларни юзага келтирувчи ижтимоий омилларни асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тилда ҳурмат ва хушмуомалалик ифодаланишининг лисоний шаклларига хос гонорефик, мурожаат қилиш, экспрессив таъсир этиш каби функсионал хусусиятлар халқ дунёқараши, ҳаёт тарзининг муайян ифодаси эканлиги турли тизимдаги тиллар мисолида далилланган;
 ҳурмат шаклларининг ижтимоий гуруҳлари, гендер хусусиятларини ифодаловчи морфологик, лексик, грамматик нутқ бирликларига хос маданий меъёр ва қадриятларни акс эттирувчи лингвокултурологик жиҳатлар ўзбек, инглиз, япон тилларидаги лисоний воситалар орқали асосланган;
турли тизимдаги тиллар ва уларнинг маданияти мисолида ҳурмат категориясига илк бора тил-маданият уйгʻунлиги асосида ёндашилиб, уларнинг лингвомаданий хусусиятлари хушмуомалалик ва ахлоқ-одоб меʼёрлари орқали аниқланган;
мулоқот жараёнида ҳурмат ифодаланишига ижтимоий мавқеи, маданий меъёр, гендер муносабатлари каби ижтимоий омилларнинг таъсири баҳоланиб, ҳурмат категориясини ифода этувчи сиз, жаноб, сир, мисс, あなた、きみлексик ва -нг, -нгиз, -лар, -です、-ますграмматик шаклларнинг турли тизимдаги тилларда намоён бўлиши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳурмат категориясининг лингвокултурологик тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
мулоқот жараёнида ҳурмат ифодаланишига ижтимоий мавқе, маданий меъёр, гендер муносабатлари каби ижтимоий омилларнинг таъсири баҳоланиб, ҳурмат категориясини ифода этувчи сиз, жаноб, сир, мисс, あなた、きみлексик ва -нг, -нгиз, -лар, -です、-ますграмматик шаклларнинг турли тизимдаги тилларда намоён бўлиши ҳамда турли тизимдаги тиллар ва уларнинг маданияти мисолида ҳурмат категориясига илк бора тил-маданият уйгʻунлиги асосида ёндашилиб, уларнинг лингвокултурологик жиҳатлари хушмуомалалик ва ахлоқ-одоб меʼёрлари орқали очиб берилишига оид хулосаларидан Фарғона давлат университетида 2019-2021 йилларга мўлжалланган “ЭМИ (Энглиш ас а Медиум оф Инструcтион)” номли халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Фарғона давлат университетининг 2023-йил 5-сентябрдаги   01-3850-сон маълумотномаси). Натижада ҳурмат категорияси ва хушмуомалалик халқ дунёқараши, ҳаёт тарзининг муайян ифодаси сифатида талабалар учун аҳамиятли эканлигини сингдиришга эришилган;
ҳурмат шаклларининг ижтимоий гуруҳлари, гендер хусусиятларини ифодаловчи морфологик, лексик, грамматик нутқ бирликларига хос маданий меъёр ва қадриятларни акс эттирувчи лингвокултурологик жиҳатлар ўзбек, инглиз, япон тилларидаги лисоний воситалар орқали асосланганлиги ҳақидаги хулосалардан Фарғона давлат университетида 2021-2022-йилларга мўлжалланган “Чанге аcадемй” номли халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Фарғона давлат университетининг 2023-йил  27-ноябрдаги 04-5935-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа илмий далиллар билан бойитилди, хусусан, ҳурмат ифодаловчи тил ва нутқ бирликларининг турли тизимдаги тиллардаги ўзига хос хусусиятлари ҳамда уларнинг лингвомаданий жиҳатларини ёритишда муҳим аҳамият касб этган;
тилда ҳурмат ва хушмуомалалик ифодаланишининг лисоний шаклларига хос гонорефик, мурожаат қилиш, экспрессив таъсир этиш каби функсионал хусусиятлар халқ дунёқараши, ҳаёт тарзининг муайян ифодаси эканлиги турли тизимдаги тиллар мисолида далилланганлигига доир хулосаларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятида миллий маданий анъаналарда ҳурмат ифодаланувчи мулоқот шаклларининг ижтимоий асосларини ўрганиш, мулоқот маданиятида ҳурмат ифодалаш доирасида тил воситаларининг қўлланиши меъёрлари бугунги кундаги ёшлар маданиятида тутган ўрнига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида ёш авлодни маънавий комиллик, ҳар томонлама баркамол ва истиқлолга содиқлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда, тарғибот-ташвиқот ишлари учун маърузалар тайёрлаш ҳамда ижодкор ёшлар учун турли семинарлар ва тадбирлар ташкил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти Ёшлар ишлари бошқармасининг 2023-йил 4-сентябрдаги   02-22/617-сон маълумотномаси). Натижада ҳурмат ифодалашнинг лингвокултурологик жиҳатлари баркамол шахсни тарбиялаш ва улар онгига миллий мустақиллик ғоясини сингдиришга ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish