Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиева Камола Иброхимовнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги ўзбек ҳикояларида тасвир ва талқин (Зулфия Қуролбой қизи асарлари мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2472.
Илмий раҳбар: Йўлдошев Қозоқбой Бойбекович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Fil.91.02.
Расмий оппонентлар: Насиров Азимидин Нормаматович, филология фанлари доктори, профессор, Ҳамроқулова Хуршида Қувватовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади истиқлол даври ўзбек ҳикоячилигида тасвир ва талқин консепсиясининг ўзига хос хусусиятларини истеъдодли адиба Зулфия Қуролбой қизи ҳикоялари мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ҳикоячилигининг инсон тимсолини бадиий талқин қилиш ва тасвирлаш ҳамда жамият аҳли маънавий дунёсида кейинги даврларда рўй берган кўп қиррали ўзгаришларнинг намоён бўлиши борасидаги тараққиёти Зулфия Қуролбой қизи ҳикоялари ва бошқа новеллистларнинг асарлари қиёси мисолида асосланган;
ифода йўсини лўнда, рамзий бўёқдор, яширин маъноларга эгалик, бадиий ғояни ёрқин ифодалаш, қаҳрамоннинг ички дунёсини чуқурроқ очиш, ҳеч кимга ўхшамаган алоҳида ва бетакрор типларни тасвирлаш, образлар характер-хусусиятлари бўйича хулосани ўқувчининг ҳукмига қолдириш адиба асарларининг ўзига хос жиҳатлари эканлиги исботланган;
адиба ҳикояларидаги образларнинг ички ва ташқи оламидаги ўзаро уйғунлик, уларнинг руҳиятидаги эврилишлар кескин драматик коллизиялар фонида кўрсатилиши аёлларнинг нафосат, гўзаллик, латофат рамзи сифатида эмас, балки тарашланмай, силлиқланмай, бутун фазилат-у иллатлари билан тасвирланишига боғлиқлиги асосланган;
ўзбек ҳикоячилигида ота-бола, эркак ва аёл муносабатларининг бадиий талқини, ижтимоий-маиший, маънавий-ахлоқий қиёфаси ҳаётий вазиятларда ишонарли ва таъсирли акс эттирилиши каби миллий новеллистикадаги тасвир ва талқин жиҳатидан янгиланишлар адиба асарларидан келтирилган мисоллар асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек ҳикояларида тасвир ва талқин консепсиясининг Зулфия Қуролбой қизи ҳикоялари мисолидаги тадқиқи, ҳикоячиликдаги бадиият муаммоларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар ва хулосалар асосида:
ўзбек ҳикоячилигининг инсон тимсолини бадиий талқин қилиш ва тасвирлаш ҳамда жамият аҳли маънавий дунёсида кейинги даврларда рўй берган кўп қиррали ўзгаришларнинг намоён бўлиши борасидаги тараққиёти Зулфия Қуролбой қизи ҳикоялари ва бошқа новеллистларнинг асарлари қиёси мисолида асосланиши натижасида чиқарилган хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ОТ-Ф1-030-рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7-жилд) чоп этиш фундаментал лойиҳасида  фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 11-ноябрдаги 01/4-3096-сон маълумотномаси). Натижада монографиянинг ХХ-ХХИ асрларга оид қисмида адиба ижодида аёл образининг бадиий талқини, ёзувчиларнинг носирлик маҳорати, адабий-эстетик қараши уйғунлиги масалаларитга оид янги маълумотлар билан бойишига эришилган;
     ифода йўсини лўнда, рамзий бўёқдор, яширин маъноларга эгалик, бадиий ғояни ёрқин ифодалаш, қаҳрамоннинг ички дунёсини чуқурроқ очиш, ҳеч кимга ўхшамаган алоҳида ва бетакрор типларни тасвирлаш, образлар характер-хусусиятлари бўйича хулосани ўқувчининг ҳукмига қолдириш адиба асарларининг ўзига хос жиҳатлари эканлигига оид назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган БВ-Атех-2018-(143) рақамли “Кўзи ожиз шахслар учун компютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 11-ноябрдаги 01/04-3097-сон маълумотномаси). Натижада луғат сўзлиги лексемалар семантик табиати учун хос бўлган портрет, образ, ракурс, модернизм, реализм, мотив, эгоизм, фон, индивидуализм каби лисоний ҳодисаларни акс эттирувчи материллар билан бойишига эришилган;
ўзбек ҳикоячилигида ота-бола, эркак ва аёл муносабатларининг бадиий талқини, ижтимоий-маиший, маънавий-ахлоқий қиёфаси ҳаётий вазиятларда ишонарли ва таъсирли акс эттирилиши каби миллий новеллистикадаги тасвир ва талқин жиҳатидан янгиланишлар натижасида чиқарилган хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ИЛ-402104474 рақамли “Болалар адабиёти.уз мултимедиали электрон платформ ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 29-ноябрдаги 04/1-2544-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг илмий-назарий консепсияси янги фикр-мулоҳазалар билан бойишига эришилган;
адиба ҳикояларидаги образларнинг ички ва ташқи оламидаги ўзаро уйғунлик, уларнинг руҳиятидаги эврилишлар кескин драматик коллизиялар фонида кўрсатилиши аёлларнинг нафосат, гўзаллик, латофат рамси сифатида эмас, балки тарашланмай, силлиқланмай, бутун фазилат-у иллатлари билан тасвирланишига боғлиқлиги асосланиши билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан “Ўзбекистон” телерадио канали давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон” телеканалида намойиш этилган “Ассалом, Ўзбекистон”, “Ойдин ҳаёт-ливе” телекўрсатувлари ҳамда “Хулоса ўзингиздан” ток-шусининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадио каналининг 2023-йил 25-октябрдаги 02-16-1584-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув янги илмий-амалий маълумотлар билан бойитилиб, унинг илмий-маърифий савиясининг янада юксалишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish