Sayt test rejimida ishlamoqda

Меликулова Гавҳар Эшбоевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Қизилқум фосфоритларидан озуқавий аммоний ва кальций фосфат олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Т625.

Илмий раҳбар: Усманов Илхам Икрамович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Намазов Шафаат Сатторович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Шамшидинов Исраилжон Тургунович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқум фосфоритларини озуқавий ва юқори тозаликдаги аммоний ва кальций фосфатларига қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

аммонийлаштириш йўли билан Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида олинган экстракцион фосфор кислотасини фтор, уч валентли оксидлар, кальций, магнийлардан чуқур тозалаш жараёнига технологик омилларнинг таъсири ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги исботланган;

саноат маҳсулоти – аммоний фосфати эритмаларини қўшимчалардан тозалаб озуқавий тозаликдаги моноаммонийфосфат олишнинг оптимал шароитлари аниқланган;

илк бора экстракцион фосфор кислотаси ва тозаланган моноаммонийфосфат эритмаларидан ди- ва трикальцийфосфатларни олиш жараёнларининг оптимал технологик омиллари аниқланган;

экстракцион фосфор кислотаси, ярим маҳсулот ва саноат маҳсулоти – аммоний фосфатлари асосида уларни озуқавий ва янада тоза моноаммонийфосфат, дикальцийфосфат ва трикальцийфосфатларга қайта ишлаш технологиялари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Марказий Қизилқум фосфоритларидан озуқавий ва янада тоза аммоний ва кальций фосфатлари олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

озуқавий преципитат олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтирога патент олинган (№IAP05054 – 2015 й.). Натижада Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида олинган экстракцион фосфор кислотасидан дикальцийфосфат олиш имконини берган;

Марказий Қизилқум фосфориталаридан олинган экстракцион фосфор кислотаси асосида моноаммонийфосфат олиш технологияси «Аммофос-Максам» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2018 йил 11 июндаги 01/3-2470/П-сон маълумотномаси). Натижада республикамизда илк бор Марказий Қизилқум фосфоритлари асосидаги экстракцион фосфор кислотасидан озуқавий тоза моноаммонийфосфат олиш имконини берган;

тозаланган моноаммонийфосфат эритмасини кальций нитрат билан конверсия қилиш орқали дикальцийфосфат олиш технологияси «Аммофос-Максам» АЖда амалиётга жорий этилган («Аммофос-Максам» АЖнинг 2018 йил 7 июндаги 2041/И-сон маълумотномаси). Натижасида аммоний ва кальций фосфат кўринишидаги минерал қўшимчалар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish