Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадрейимова Дильфуза Еркабаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шўрланган тупроқлар шароитида помидор маҳсулдорлигини оширишни ва уруғларининг ҳар хил сифатлилигини илмий асослаш”, 06.01.06 - Сабзавотчилик , 06.01.05-Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Qx173.
Илмий маслаҳатчи: Дусмуратова Саодат Исмаиловна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Асатов Шухрат Исматович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Рахматов Анвар Маматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Нурматов Норқобил Жўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарканд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасининг шўрланган тупроқлари шароитида помидор маҳсулдорлигини оширишни ва уруғларининг ҳар хил сифатлилигининг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикаси ўрта шўрланган тупроқлари шароитида етиштириш технологик элементлари сифатида помидорнинг юқори хосилли, маҳаллий шароитларга мос, стресс омилларга чидамли Рио гранде, Новичок навлари ва Tristar F1, Solerosso F1 дурагайлари танлаб олинган;
Тупроқ шўрланишига чидамлилигини асослашда турли концентрацияли (NaCl, Na2SO4) тузли эритмаларида помидор уруғлари униб чиқиш энергияси ва унувчанлиги бўйича Волгоградский 5/95, ТМК-22, УзМАШ 1, Новичок, Рио гранде навлари ва Султан F1, Tristar F1 ҳамда Solerosso F1 дурагайлари ажратиб олинган;
Қорақалпоғистон республикасининг ўрта шўрланган тупроқлари шароитида помидорнинг стресс ҳолатларга чидамлилигини оширувчи Замин-М биопрепаратининг қўлланилиши натижасида ТМК-22 ва Волгоградский 5/95 помидор навларида ҳосилдорлик 8-10% га ошгани асосланган;
ҳар хил иқлим ҳудудлари шароитида етиштирилган помидор навларидан энг йирик уруғлар Дони навида – марказий; Октябр навида – шимолий; УзМАШ-1, ТМК-22, Сурхан 142, Истиқлол ва Шафақ навларида эса – жанубий ҳудуддан олинган; экологик худудлар билан боғлиқ ҳолда мевалардан уруғ чиқиши ва уларнинг йирик-майдалиги бўйича корреляцион боғланишлар аниқланган (r=0,69-0,99);
шимолий ҳудуднинг (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти) шўрланган тупроқлари шароитида етиштирилган маҳаллий репродукция уруғларидан 5-18% гача қўшимча ҳосил олиниши асосланган.
энг юқори экинбоплик сифатлари ҳамда ўсимликлар ривожи бўйича Дони ва Сурхан 142 навларида – 1-чи, 2-чи ва 3-чи тартиб мева шингили; ТМК-22 навида – 1-чи ва 2-чи тартибдаги; Боходир навида – 2-чи ва 3-чи тартибдаги мева шингиллари ажратилган; навлар кесимида турли шингилларда жойлашган мевалар ўртача вазни ва улардан уруғ чиқиши ўртасидаги корреляцион боғланишлар аниқланган (r=0,69-0,99).
республикада районлаштирилган 15 та помидор навларидан уруғ чиқиши бўйича кам (0,22-0,24%), ўртача (0,29-0,34) ва юқори (0,34% дан ортиқ) гуруҳлар ажратиб олинган, уруғларнинг катталиги бўйича навлар майда, ўрта ва йирик уруғли навларга шартли ажратиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шўрланган тупроқлар шароитида помидор маҳсулдорлигини оширишни ва уруғларнинг ҳар хил сифатлилигини илмий асослаш бўйича олиб борилган изланишлар натижасида:
Қорақалпоғистон Республикаси ўрта шўрланган тупроқ-иқлим шароитига мос помидорнинг Рио гранде, Новичок навлари ва Tristar F1, Solerosso F1 дурагайлари танлаб олиниб, 2019-2020 йилларда Кегейли туманида 7,56 га, Нукус туманида 7,70 га ва Чимбой туманида 7,79 га сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 13 апрелдаги 07/33-04/2247-сонли маълумотномаси). Натижада ҳар бир жорий этилган фермер хўжаликларида помидордан 8-10,5 т/га қўшимча ҳосил олинган.
Помидор маҳсулдорлигини оширишга қаратилган Замин-М биопрепаратини қўллаш бўйича ишланма Кегейли туманида 3,67 га ер майдонига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 13 апрелдаги 07/33-04/2247-сонли маълумотномаси). Натижада республиканинг шўрланган тупроқларида етиштирилаётган ТМК-22 ва Волгоградский 5/95 навига қўлланилганда қўшимча 3-4 ц/га ҳосил олинган, даромад 22,4 млн сўмни ташкил этган.
Помидор уруғларининг экологик ва матрикал ҳар хил сифатлилиги бўйича тадқиқот натижалари: Хоразм вилоятида 4,4 гектар; Тошкент вилоятида 6,4 гектар, жами 10,8 гектар майдонда сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 13 апрелдаги 07/33-04/2247-сонли маълумотномаси). Натижада помидор ҳосилдорлиги 10,7-14,6% ошган ва қўшимча даромад олинган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish