Sayt test rejimida ishlamoqda

Бузрукзода Жавохирхон Давроннинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жағлар суяк тўқимасининг атрофияси шароитида суякнинг йўналтирилган  регенерациясини оптималлаштириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib.2837.
Илмий раҳбар: Ризаев Элёр Алимжанович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Абдуазим Абдувалевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шукпаров Асилбек Баядилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Козоғистон Республикаси)
Етакчи ташкилот: Перм давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади асоси титанли ипдан иборат сўрилмайдиган “Титан ипак” тўридан фойдаланиб, йўналтирилган суяк регенерациясини (ЙСР) амалга ошириш орқали суяк тўқималари атрофияси аниқланган беморларда ўтказиладиган дентал имплантация самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор титан ипли, сўрилмайдиган тўрдан фойдаланиб ва сўриладиган коллаген мембранани қўллаб амалга ошрилган суяк регенерацияси натижалари патоморфологик асосланган;
илк бор,  титан ипли, сўрилмайдиган тўрдан фойдаланиб ўтказилган йўналтирилган суяк регенерацияси муолажасидан кейин олинган суяк тўқимасининг морфологик тадқиқоти асосланган; 
имплантларнинг титан ипли, сўрилмайдиган тўрдан фойдаланиб ва сўриладиган коллаген мембранани қўлланган ҳолда амалга оширилган йўналтирилган суяк регенерацияси операциясидан кейинги барқарорлигининг резонанс ва частота кўрсаткичлари динамикаси қиёсий таҳлили асосланган; 
илк бор клиник ва рентгенологик тадқиқотлар натижалари асосида янги "Титан ипак" сўрилмайдиган тўридан фойдаланиб йўқотилган суяк тўқималарини тиклаш самарадорлиги илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024 йил 24 февралдаги 16-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 15-мартдаги 868-сонли хати юборилган): 
биринчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор титан ипли, сўрилмайдиган тўрдан фойдаланиб ва сўриладиган коллаген мембранани қўллаб амалга ошрилган суяк регенерацияси натижалари патоморфологик асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти:  Жағлар суяк тўқимасининг атрофияси шароитида суякнинг йўналтирилган  регенерациясини оптималлаштириш хар хил турдаги материаллардан фойдаланилади. Титан ипли сўрилмайдиган тўрнинг бутун регенерация жараёнида ўзининг каркас фунциясини сақлаб қолиши хисобига унинг  сўриладиган коллагенли мембранага нисбатан афзаллиги исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Жағлар суяк тўқимасининг атрофияси шароитида суякнинг йўналтирилган регенерациясини оптималлаштириш усули Самарқанд вилоят Стоматология поликлиникасида (5.01.2023 й №3), Тошкент тиббиёт академия кўп тармоқли клиникасида (29.12.2022 №49) бўлимларида амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги куйдагилардан иборат: • олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши аҳоли ўртасида иккиламчи адентияни вақтида аниқлаш ва бартараф этиш; • даво муолажаларини индивидуал танлаб бериш беморларда кузатиладиган асоратларни олдини олишга ва даво самарасини ошириш; • беморларда чайнов ва эстетик функцияларини тиклайди; • такрорий жарроҳлик аралашувлар частотасини 15,6% дан 7,1% гача камайтиради; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: иккиламчи адентияси бор беморларда даволаш тадбирларни ишлаб чиқарилиши натижасида  1 нафар бемор учун 3000000 сўм иқтисод қилинди. (тажрибага кўра 15,6 фоиз беморларда қайта жаррохлик (иккинчи жаррохлик) опрецияси амалга оширилади).  Қайта жарроҳлик амалиёти даражасини 15,6 фоиздан 7,1 фоизга камайтирган (1 нафар бемордан 3000000 сўм иқтисод қилинса йилига 40 нафар бемордан касаллик кайталаниши 5 бемордан 2 беморгача иккиламчи жаррохлик операция камайтирилди, демак бир нафар бемордан 3000000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий курсаткич 4500000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил этади. Хулоса:  Ушбу ҳолатда айтиб ўтилган даволаш тактикасининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини  6600000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 3000000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жағлар суяк тўқимасининг атрофияси шароитида суякнинг йўналтирилган  регенерациясини оптималлаштириш»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 15-мартдаги 869-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: Илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор,  титан ипли, сўрилмайдиган тўрдан фойдаланиб ўтказилган йўналтирилган суяк регенерацияси муолажасидан кейин олинган суяк тўқимасининг морфологик тадқиқоти асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Морфометрик тадқиқот натижалари титан ипли сўрилмайдиган тўрдан фойдаланилган беморларнинг ҳамма намуналарида янги ҳосил бўлган суяк тўқимасининг  ремоделлаштириш ва етилишнинг турли босқичларида катта миқдордаги  остеотситларга эга эканини кўрсатди. Биоптатларнинг нисбий ҳажмини 5% ҳолатда дистрофик калсиноз, 8%  вазиятда БиоОсс гранулалари, 16% ҳолатда бирламчи суяк тўқимаси, 17%  вазиятда бириктирувчи тўқима, 20% ҳолатда янгидан ҳосил бўлган суяк тўқимаси ҳосил бўлиши аниқланди.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Жағлар суяк тўқимасининг атрофияси шароитида суякнинг йўналтирилган  регенерациясини оптималлаштириш усули Самарқанд вилоят Стоматология поликлиникасида (5.01.2023 й №3), Тошкент тиббиёт академия кўп тармоқли клиникасида (29.12.2022 №49) бўлимларида амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  • даволаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; • асоратларнинг частотасини камайтириш орқали беморлар даволашдан кейинги реабилитатсия тез амалга ошади ва фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтаради; • ушбу касаллика чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 3000000 сўм иқтисод қилинди (хар хил стоматологик текширув амалиётлари пайтида касаллик ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий беморларнинг 16% (50 дан 8 та беморлар) жағлар суяк тўқимасининг атрофияси бор беморларда умумий харажатларини  24 000 000  (8 нафар бемор учун) сўмга иқтисод қилади). Хулоса: ушбу холатнинг амалиётга жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 15000000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 9000 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жағлар суяк тўқимасининг атрофияси шароитида суякнинг йўналтирилган  регенерациясиниоптималлаштириш»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 15-мартдаги 869-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти:  Биринчи марта имплантларнинг титан ипли, сўрилмайдиган тўрдан  фойдаланиб ва сўриладиган коллаген мембранани қўлланган ҳолда амалга оширилган йўналтирилган суяк регенерацияси операциясидан кейинги барқарорлигининг резонанс ва частота кўрсаткичлари динамикаси қиёсий таҳлилдан ўтказилди; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Дентал имплантларнинг тўлақонли остеоинтегратсиясига эришиш имплантологик даволашнинг муваффақиятини таъминлайдиган асосий омиллардан биридир. Имлантнинг суякдаги барқарорлиги энг муҳим мезондир. Тадқиқот давомида барқарорлик даражаси бевосита имплант ўрнатиш пайтида ва иккинчи босқичда — Осстелл-ментор қурилмаси ёрдамида милк шакллантирувчиларни ўрнатиш даврида баҳоланади. Биринчи гуруҳнинг бирламчи барқарорлиги ўртача кўрсаткичи 59,1±7 шартли бирликни ташкил қилди. Битиш давридан кейин ўтказилган такрорий ўлчовда ушбу кўрсаткичнинг ўсгани ва 77,1±4,1 шартли бирликка етгани аниқланди.  Иккинчи тадқиқот гуруҳи вакилларида бирламчи барқарорлик ўртача 57,4±7,1 шартли бирликни ҳосил қилди.  Битиш давридан кейин ўтказилган такрорий ўлчовда ушбу кўрсаткичнинг ҳам ўсгани ва 76,1±3,9 шартли бирликка етгани қайд қилинди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Жағлар суяк тўқимасининг атрофияси шароитида суякнинг йўналтирилган  регенерациясиниоптималлаштириш усули Самарқанд вилоят Стоматология поликлиникасида (5.01.2023 й №3), Тошкент тиббиёт академия кўп тармоқли клиникасида (29.12.2022 №49) бўлимларида амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • касалликдан кейинги асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди; • касалликдан кейинги асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштиради; • ушбу даволанишдан кейин беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун ушбу келтирилган текширув амалиёти беморларнинг даволанишдан кейинги касалхонадан ташқари реабилитатсияси ва давлолаш харажатларининг куйидагича иқтисод булишига олиб келди, куйдагича: қайта курик – 100000 сум; хом ашё – 150000 сум; титан асосидаги тўр-200000 сум; (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 450000 сум ташкил қилди, йиллик қайталанган беморлар сони 3, умумий иқтисодий самарадолик эса 1350000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: ушбу текширув усулининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 880000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 470000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жағлар суяк тўқимасининг атрофияси шароитида суякнинг йўналтирилган  регенерациясиниоптималлаштириш»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 15-мартдаги 869-сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти:  илк бор клиник ва рентгенологик тадқиқотлар натижалари асосида янги "Титан ипак" сўрилмайдиган тўридан фойдаланиб йўқотилган суяк тўқималарини тиклаш самарадорлигининг юқори экани исботланди.  Илмий янгиликнинг аҳамияти: йўналтирилган суяк регенерацияси муолажасини титан ипли асосга эга тўрдан фойдаланиб амалга ошириш протоколи ишлаб чиқилди. Унинг таркибидан жарроҳлик аралашуви майдонидан келиб чиқиб, қийқимнинг муайян дизайнини аниқлаштириш, аутосуяк қириндиси ва ксеноген материал комбинатсиясидан 1:1 нисбатда фойдаланиш, мембранани ўзи бурма ҳосил қиладиган мини-винтлар ёрдамида аугментатнинг оптимал барқарорлигига эришгунча фиксатсия қилиш, шунингдек, яралар мобилизатсияси ва икки қаватли тикилиши ўрин олди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Жағлар суяк тўқимасининг атрофияси шароитида суякнинг йўналтирилган  регенерациясиниоптималлаштириш усули Самарқанд вилоят Стоматология поликлиникасида (5.01.2023 й №3), Тошкент тиббиёт академия кўп тармоқли клиникасида (29.12.2022 №49) билан бўлимларида амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • беморларни даволаш самарадорлигини ошириш натижасида иккиламчи адентияси бор беморларнинг кундалик хаёт фаолияти яхшиланади ва касалхонага ётиб даволаниш кунини камайтиришга имкон беради Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 9,1 кундан 5,3 кунга (4 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 700 минг сўмга камайтирди (прейскурантга кўра шифохонада 1 кун қолиш 175000 сўмни ташкил қилади); • шифохонада бўлиш даврининг 4 кунга қисқартирилиши ҳисобига 480 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 120000 сўм дори воситалари сарфланади); • шифохонада бўлиш даврининг 4 кунга қисқартирилиши ҳисобига 160 минг сўмлик боғланмалар кам талаб этилади (1 кунга ўртача 40000 сўм боғланмалар сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 67000000 сўмни ташкил этади (50 та операция бўйича 1 340 000*50= 67 000 000 сўмни ташкил этади (реабилитация харажатларини камайтириш ҳисобига; бюджет маблағларини 44800000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 22200 000 сўм); 15 000 000 - иккинчи операция нархини камайтириш орқали самарадорликка эришилади. 3 та беморда жаррохликдан кейин асоратлар частотасини камайтириш хисобига  800 000 сум иқтисод қилинди. Жами: 82800000 сўм). Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 57950000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 24850000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жағлар суяк тўқимасининг атрофияси шароитида суякнинг йўналтирилган  регенерациясиниоптималлаштириш»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 15-мартдаги 869-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish