Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшонқулова Баҳринисо Дўстмуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экспериментал гипотиреознинг эрта босқичида тизза бўғимининг анатомо-функционал ўзгаришлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1323.
Илмий раҳбар: Миршарапов Уткур Миршарапович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Aзизова Феруза Хусановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Қахаров Зафар Абдурахманович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўш давлат университети (Қирғизистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибавий гипотиреозда тизза бўғим элементларининг морфологик ўсиши ва ривожланиш динамикасини постнатал онтогенез босқичларида баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипотиреоз ҳолатидаги она каламушлардан туғилган авлодларнинг тизза бўғимларини қопловчи бўғим юзаларни тоғай тўқимасида ташқи, ўрта ва ички қаватларидаги ҳондроцитлар дифференциаллашувини тартибсиз жойлашуви билан кечадиган гистологик ўзгаришлар хослиги исботланган;
гипотиреоз ҳолатидаги оналардан туғилган авлодларнинг тизза бўғимининг синовиал парда ҳужайралари орасида кўпроқ фибробластлар кузатилиб, митотик боғланувчи ҳужайралар борлиги аниқланган, ҳамда семиз ҳужайраларининг қон томирлар йўналиши бўйлаб нотекис тақсимланиши, улар асосан томирлар яқинида тўпланиши, назорат ҳайвонларидан ривожланаётган сўрғичларларнинг гистологик тузилишидаги ортда қолиши (олдинги кузатув даврига мос) илмий асосланган;
сийрак толали тузилмаларнинг кўплаб синтезланиши ва тоғай тўқималарининг склерозланиш ўчоқлари атрофида дистрофик ва метаболик калциноз ўчоқларининг шаклланиши гистокимёвий асосланган;
гипотиреоз ҳолатидаги она каламушлардан туғилган авлодларда тизза бўғими ёрдамчи элементларининг ёғ ёстиқчалари зичлигининг пасайиши, менисклар матриксидаги дистрофик ва метаболик ўзгаришлар, ички ва ташқи бойламлар III типдаги юпқа коллаген толалардан иборат эканлиги, гипотиреоз таъсирида бўғим комплекснинг умумий трофикаси издан чиқиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2024 йил 3 апрелдаги 03/217-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш буйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2024 йил 12 февралдаги 03/398-сонли хати тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: гипотиреоз ҳолатидаги она каламушлардан туғилган авлодларнинг тизза бўғимларини қопловчи бўғим юзаларни тоғай тўқимасида ташқи, ўрта ва ички қаватларидаги ҳондроцитлар дифференциаллашувини тартибсиз жойлашуви билан кечадиган гистологик ўзгаришлар хослиги исботлангани Андижон вилояти ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитация қилиш ва протезлаш маркази бўйича 02.06.2023 йилдаги 62-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 11.11.2023 йилдаги 42/U-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гипотиреоз таъсирида постнатал онтогенезда юзага келадиган организмнинг таянч-ҳаракат тизимидаги патологик жараёнлар, хусусан тизза бўғими деформацияларининг мураккаб механизмини очишда ўсувчи организмдаги тизза бўғим элементлари ва унинг таркибий ўзгаришларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Олинган натижалар ёрдамида ҳомиладорлик эрта тўхтамаслигини, авлодларда келиб чиқадиган патологияларни олдини олиб, гипотиреоз таъсирида юзага келадиган ногиронликларни олдини олиш ва даволаш имконини яратиб, уларнинг ижтимоий аҳволини яхшилашга эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 1) авлодларда гипотиреоз фонида келиб чиқадиган ўзгаришларни морфологик таҳлил қилиш ва меъёрий кўрсаткичлар билан солиштириш, уларнинг тизза бўғимида келиб чиқиши мумкин бўлган нуқсонларни камайишига олиб келиши, ва бунинг натижаси сифатида даволаш учун сарфланадиган харажатларни 40-45% га камайтиришга эришилган; 2) ҳомиладор оналарда пренатал даврда гипотиреозни вақтида аниқлаш ва уни коррекция қилиш, ҳомиладорликни тўғри олиб бориш ҳисобига кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи текширув усулларини қўллашга эҳтиёжни, ҳамда сарфланадиган харажатларни камайтиради. Хулоса: урғочи каламушларда экспериментал гипотиреоз моделини яратиш ва уларнинг авлодларида келиб чиқадиган ўзгаришларни ўрганишда юқорида келтирилган текширув усулларидан фойдаланиш гипотиреоз билан оғриган оналардан туғма нуқсонлар билан болаларни туғилиши хавфини камайтириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларни 50000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: гипотиреоз ҳолатидаги оналардан туғилган авлодларнинг тизза бўғимининг синовиал парда ҳужайралари орасида кўпроқ фибробластлар кузатилиб, митотик боғланувчи ҳужайралар борлиги аниқланган, ҳамда семиз ҳужайраларининг қон томирлар йўналиши бўйлаб нотекис тақсимланиши, улар асосан томирлар яқинида тўпланиши, назорат ҳайвонларидан ривожланаётган сўрғичларларнинг гистологик тузилишидаги ортда қолиши (олдинги кузатув даврига мос) илмий асослангани Андижон вилояти ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитация қилиш ва протезлаш маркази бўйича 02.06.2023 йилдаги 62-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 11.11.2023 йилдаги 42/U-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: келтирилган органометрик ва морфологик таҳлилларнинг натижалари, таклиф этилган алгоритмлар гипотиреозга комплекс ёндашувдан фойдаланиш, улардан туғиладиган авлодлар тизза бўғим элементлари, яъни таянч-харакат тизимида келиб чиқиши мумкин бўлган деформацияларни олдини олиб, аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшиланишига эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 1) гипотиреоз таъсирида авлодларда тизза бўғим элементларини органометрик ўрганиш, тизза бўғим юзалари гиалин тоғайларнинг ёшга хос морфологиясини тадқиқ этиш, уларда келиб чиқадиган ўзгаришларни ва кўрсаткичларни меъёр билан таҳлил қилиб солиштириш, авлодларда ривожланадиган нуқсонларни ҳамда хавф гурухи омилларини  камайишига олиб келиши ҳисобига, уларни диагностика қилиш  учун сарфланадиган харажатларни 35% га камайтиришга эришилади; 2) тизза бўғим деформациялари белгисини рентген, МРТ, КТ суратларда ташхислаш учун махсус малака оширган шифокорларга эҳтиёж йўқлиги, яъни травматолог-ортопед, педиатр ва оилавий шифокорлар томонидан аниқланиши мумкинлиги исботланиб, янги кадр таёрлашга ортиқча харажатлар сарфланмаслиги ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулоса: гипотиреоз таъсирида тизза бўғими элементларида келиб чиқадиган патологик ўзгаришлар ва деформациялар келиб чиқиши исботланиб, янги туғилган чақалоқнинг туғруқдан кейинги даврда қўшимча текширув усуллари талаб қилинмаслиги натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 55000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 25000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: сийрак толали тузилмаларнинг кўплаб синтезланиши ва тоғай тўқималарининг склерозланиш ўчоқлари атрофида дистрофик ва метаболик калциноз ўчоқларининг шаклланиши гистокимёвий асослангани Андижон вилояти ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитация қилиш ва протезлаш маркази бўйича 02.06.2023 йилдаги 62-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 11.11.2023 йилдаги 42/U-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гипотиреоз таъсирида авлодларда тизза бўғими элементларида ўзгаришларини тажриба натижаларига асосан прогнозлаш ва уларнинг оналарида касалликни коррекция қилиш тизза бўғими элементларида жараёнини меъёрлашувига, бу эса кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ва аҳоли ижтимоий аҳволини яхшиланишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 1) гипотиреоз чақирилган ҳомиладор каламушларда ривожланадиган туғма нуқсонлар, туғилгандан сўнг ривожланувчи деформацияларни камайишига олиб келиши, бунинг ҳисобига даволаш учун сарфланадиган харажатларни 45%га камайтиришга эришилади; 2) пренатал даврда ҳомиладор оналарда гипотиреозни ўз вақтида аниқлаш, овқатланишни таркиби ва сифатини тўғри ташкил қилиш, ҳомиладорликни тўғри олиб бориш ҳисобига кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи текширув усулларига сарфланадиган харажатларни камайтиради. Хулоса: гипотиреоз чақирилган ҳомиладор каламушларда йирик бўғимларга салбий таъсири натижасида тизза бўғими ёрдамчи элементларидаги ёғ ёстиқчалари зичлигининг пасайиши, менисклар матриксида дистрофик ва метаболик ўзгаришлари, ички ва ташқи бойламлар III типдаги коллагеннинг юпқа толалардан иборатлиги гипотиреоз таъсирида бўғим комплексининг умумий трофикаси издан чиқиши негатив таъсирига олиб келувчи омилларни эрта бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 55000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 45000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: гипотиреоз ҳолатидаги она каламушлардан туғилган авлодларда тизза бўғими ёрдамчи элементларининг ёғ ёстиқчалари зичлигининг пасайиши, менисклар матриксидаги дистрофик ва метаболик ўзгаришлар, ички ва ташқи бойламлар III типдаги юпқа коллаген толалардан иборат эканлиги, гипотиреоз таъсирида бўғим комплекснинг умумий трофикаси издан чиқиши исботлангани Андижон вилояти ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитация қилиш ва протезлаш маркази бўйича 02.06.2023 йилдаги 62-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 11.11.2023 йилдаги 42/U-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гипотиреоз таъсирида авлодларда тизза бўғими элементларида ўзгаришларини тажриба натижаларига асосан прогнозлаш ва уларнинг оналарида касалликни коррекция қилиш тизза бўғими элементларида жараёнини меъёрлашувига, бу эса кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ва аҳоли ижтимоий аҳволини яхшиланишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 1) гипотиреоз таъсирида ривожланадиган авлодларда туғма нуқсонларни эрта аниқлаш, туғилгандан сўнг ривожланувчи деформацияларни камайишига олиб келиши, бунинг ҳисобига даволаш учун сарфланадиган харажатларни 45%га камайтиришга эришилади; 2) пренатал даврда ҳомиладор оналарда гипотиреозни ўз вақтида аниқлаш, овқатланишни таркиби ва сифатини тўғри ташкил қилиш, ҳомиладорликни тўғри олиб бориш  ҳисобига кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи текширув усулларига сарфланадиган харажатларни камайтиради. Хулоса: гипотиреоз чақирилган ҳомиладор каламушларда йирик бўғимларга салбий таъсири натижасида тизза бўғими ёрдамчи элементларидаги ёғ ёстиқчалари зичлигининг пасайиши, менисклар матриксида дистрофик ва метаболик ўзгаришлари, ички ва ташқи бойламлар III типдаги коллагеннинг юпқа толалардан иборатлиги гипотиреоз таъсирида бўғим комплексининг умумий трофикаси издан чиқиши негатив таъсирига олиб келувчи омилларни эрта бартараф этиш чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 55000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 45000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish