Sayt test rejimida ishlamoqda

Успанкулов Бекжан Мусабековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бинолар ва иншоотлар кадастрига оид турар жойларни техник хатловдан ўтказиш усулларини такомиллаштириш”, 06.01.10 – “Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4340
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Қосимджон Рахмонов, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш.
Сафаров Эшқобил Юлдашевич – Ўзбекистон Миллий университети техника фанлари доктори, профессор (06.01.10).
Журақулов Дониёр Очилович – Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети, факультет декани, техника фанлари номзоди, профессор (06.01.10).
Етакчи ташкилот – Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади томорқа ер участкасидаги янги барпо этилган турар жой ва хўжалик иморатларини техник хатловдан ўтказиш усулини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бинонинг ички майдонини аниқлашдаги хатолик келтириб чиқарувчи омилларни инобатга олган ҳолда турар жой ва хўжалик иморатларини хатловдан ўтказишга оид ташкилий-техник ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
янги барпо этилган турар жой ва хўжалик иморатларини кадастр рўйхатидан ўтказишга оид  таққослаш усули такомиллаштирилган;
    Virtual Reality (VR) технологияси асосида турар жой ва хўжалик иморатларини хатловга олиш усули такомиллаштирилган;
турар жой ва хўжалик иморатлари тўғрисидаги маълумотларни янгилаб бориш мақсадида объектларни техник хатловдан ўтказиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бинолар ва иншоотлар кадастрига оид турар жойларни техник хатловдан ўтказиш усулларини такомиллаштириш мавзуси бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар асосида:
тадқиқот иши бўйича илмий изланишлар Тошкент вилояти Қибрай туманида, жумладан Бўстон маҳалласида жойлашган шахсий томорқа ер участкасида янги барпо этилган турар жой ва хўжалик иморатларини техник хатловдан ўтказиш асосида амалга оширилди. Тадқиқот натижасида  томорқа ер участкаларига оид ишончли ахборотларни шакллантиришда муаммолар аниқланди. Бундай муаммоларни бартараф этиш мақсадида, муайян ер участкаларининг характерли нуқталарини сунъий йўлдошли технологиялар ёрдамида аниқлик даражасини ошириш орқали бино ва иншоотлар давлат кадастрининг ишончли ахборотларини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Жумладан, ушбу тавсия Тошкент вилояти Давлат кадастрлари палатаси Қибрай тумани филиалининг турар жой бўлимида жорий этилган (Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2023 йил 7 ноябрдаги 05/1511-сонли маълумотномаси). Натижада, ер участкаларининг характерли нуқталарини аниқлашдаги ўрта квадратик хатолиги 0,10 метрдан 0,015 метргача камайтиришга эришилди;
тадқиқот давомида турар жой объектлари ички майдонларини аниқлаш услуби ўрганилди. Тадқиқот лазерли масофани ўлчаш қурилмаси (дальномер)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилди. Ўлчов ишларини амалга оширишда лазерли дальномердан фойдаланиш даврида хатолик келиб чиқиши мумкин бўлган омиллар ўрганилди. Хатоликни салбий оқибатларини бартараф этиш мақсадида бино ва иншоотларнинг ички майдонларини ҳисоблашда лазерли дальномер ёрдамида ўлчаш усули тўғри амалга оширилишини таъминлаш бўйича тавсиялар берилди. Тадқиқот натижасида “Бино ва иншоотлар кадастрини юритишда ишончли ахборотларни ишлаб чиқиш услубларини такомиллаштириш” номли илмий-услубий тавсиянома ишлаб чиқилди ва Тошкент вилояти Давлат кадастрлари палатаси Қибрай тумани филиали турар жой бўлимида жорий этилди (Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2023 йил 7-ноябрдаги 05/1511-сонли маълумотномаси). Натижада, турар жой биноси хоналарининг ички майдонларини ўлчаш аниқлиги оширилди ҳамда ўрта квадратик хатоликни камайтиришга эришилди;
2016–2020-йиллар маълумотлари камерал шароитда таҳлил қилинди, турар жой ва хўжалик иморатларининг сони ва улар эгаллаган майдонлар миқдори мунтазам равишда ўзгариб борганлиги кузатилди. Ушбу ўзгаришлар асосан янги барпо этилган турар жой ва хўжалик иморатлари ҳисобига вужудга келганлиги аниқланди. Хусусан, муаллиф томонидан бундай объектларни ўз вақтида рўйхатга олиш зарурлиги эътироф этилди. Олиб борилган илмий изланишлар натижасида “Бино ва иншоотлар кадастрига оид ахборотларни ишлаб чиқишда таққослаш услубини такомиллаштириш” номли илмий-услубий тавсиянома ишлаб чиқилди ва Тошкент вилояти Давлат кадастрлари палатаси бошқармаси бино ва иншоотлар кадастрини юритиш бўлимида жорий этилди (Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2023 йил 7-ноябрдаги 05/1511-сонли маълумотномаси). Натижада, янги барпо этилган турар жой ва хўжалик иморатлари бўйича мулк солиғи қийматини тезкор усулда аниқлашга эришилган ҳамда ахборотларни шакллантириш услуби такомиллаштирилган

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish