Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамарозиков Усмонжон Довроновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чотқол-Қурама минтақаси плитаичи интру­зив магматизмининг маъдандорлиги (Ўрта Тянь-Шань)», 04.00.03–Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология (геология-минералогия фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/GM5.

Илмий маслаҳатчи: Ахунджанов Рахмаджон, геология-минералогия фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Геология ва геофизика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.GM.40.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Конеев Рустам Исмаилович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Умарходжаев Маврузбек Умарходжаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Мустафин Сабир Кабирович, геология-минералогия фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: «Уранкамёбметгеология» ДУК.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: Чотқол-Қурама минтақаси плитаичи интрузив ассоциацияларининг петрографик, минералогик, геокимёвий хусусиятларини,  маъдандорлигини, шунингдек уларнинг қимматбаҳо, нодир ва нодир ер металлари маъданларининг ҳосил бўлишидаги аҳамиятини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Чотқол-Қурама минтақаси кечкиперм плитаичи интрузив магматизми хосилалари кетма-кет шаклланган учта ассоциацияларга (габброид, сиенитоид ва онгориолит-лейкогранит) бирлаштирилган;

илк бор минтақадаги кечкиперм габброидли ва сиенитоидли кичик интрузиялар ва дайкалар ягона субишқорли базальтоид магмасининг маҳсулотларига мансублиги асосланган;

Чотқол-Қурама минтақаси учун янги нодир металлдор фаялитдор ва эгиринли  онгонитлар, онгориолитлар ва лейкогранитлар аниқланган;

илк бор минтақа интрузив плитаичи габброид ассоциациясини темир гуруҳи элементларига, полиметалларга ва кумушга, сиенитоид ассоциациясини – нодир, нодир ер элементларига, олтинга ва кумушга, онгориолит-лейкогранит ассоциациясини – нодир, нодир ер элементларига ва радиоактив металларга маъдандорлиги аниқланган;

Чотқол-Қурама минтақаси плитаичи маъдан-магматик тизимларининг петрологик-генетик моделлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Чотқол-Қурама минтақаси плитаичи интрузив магматизмининг маъдандорлигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

минтақада аниқланган янги фаялитдор ва эгиринли  онгонитлар, онгориолитлар ва лейкогранитларнинг нодир ва нодир ер металларга маъдандорлиги асосида ажратилган Қорақушхона-Бошқизилсой, Четсув-Шавкатли, Ертошсой ва Келенчек-Тошсой истиқболли майдонлар «Уранкамёбметгеология» ДУКнинг геология-қидирув ишларини ўтказиш амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 30 майдаги 04/12-сон маълумотномаси). Натижада Келенчек-Тошсой майдони бўйича махсус илгарилама қидирув ишларини мақсадли режалаштириш ва самарали амалга оширишга имкон берган;

нодирметаллдор магматик ва постмагматик ҳосилаларининг геологик-петрографик, петрокимёвий, минералогик геокимёвий хусусиятлари аниқланиб, нодир ва нодир ер металли маъданлашувнинг ишлаб чиқилган қидирув белгилари «Уранкамёбметгеология» ДУКнинг объектларида нодирметалли маъданлашувни қидириш амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 30 майдаги 04/12-сон маълумотномаси). Натижада улар Келенчек-Тошсой майдонида махсус илгарилама қидирув ишларини бажаришда петрологик ва минералогик-геокимёвий қидирув белгилари хизмат қилган;

магматик, постмагматик хосилаларни ва улар билан бирга учровчи маъданларда аниқланган нодир ва нодир ер металларининг минерал-концентраторларининг учраш шакллари ва моддий таркиблари «Уранкамёбметгеология» ДУКнинг нодирметалли маъданларни минералогик-технологик хусусиятларини баҳолаш методикаси амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 30 майдаги 04/12-сон маълумотномаси). Натижада Келенчек-Тошсой майдонидаги маъдан таналарининг минералогик-технологик хусусиятларини баҳолашга имкон берган;

альбититли нодир ва нодир ер металли маъданлашувнинг лейкогранит интрузив таналари билан генетик алоқадорлиги «Уранкамёбметгеология» ДУКнинг нодирметалли маъданлашувни башоратлаш амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 30 майдаги 04/12-сон маълумотномаси). Натижада Келенчек-Тошсой майдонида магматик жараёнлар ва улар билан боғлиқ постмагматик ҳосилаларни маъданлашувдаги аҳамиятини баҳолашга ҳамда маъдан таналарини самарали қидиришга ва башорат ресурсларини кенгайтиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish