Sayt test rejimida ishlamoqda

Тағаева Муҳаё Бафоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Микробиологик препаратлар таъсирида ўсимликарни ҳосилдорлигини ошириш биотехнологияси», 03.00.12 – Биотехнология  (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/B1134.
Илмий раҳбар: Тохиров Бахтиёр Бахшиллоевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03.30.12.2019.Б.72.02.
Расмий оппонентлар: Муродова Сайёра Сабировна, биология фанлари доктори, профессор; Хўжжиев Содиқ Олтиевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: коллекцион микросувўтларини ўсимликлар ўсишини бошқариш хусусиятлари бўйича скрининг қилиш, фаол штаммлар асосида биостимулятор олиш ҳамда мазкур биопрепаратнинг қишлоқ хўжалигидаги аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ботрёcоccус, Тетрадесмус, Сcенедесмус, Члороcоccум авлодига мансуб микросувўтларининг чигит унувчанлигига таъсирини аниқлашда хлорофилларнинг ўзаро нисбати асосий фактори сифатида қараш лозимлиги исботланган;
Б.браунии-АнДИ-115 ҳамда Члороcоccум инфусионум-АнДИ-76 штаммлари қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг умумий унувчанлигига қўйилган талабларга жавоб берадиган биостимуляторлик хусусиятига эга алгологик объектлар сифатида асосланган;
чигит унувчанлигига микросувўтларининг бевосита ИУК синтез қилиш хусусиятига боғлиқ ҳолда таъсир кўрсатиши Ч.инфусионум-АнДИ-76 културасининг Б.браунии-АнДИ-115 културасига нисбатан 5,5 мг/мл кўпроқ (17,67 мг/мл) ИУК синтез қилишини аниқлаш орқали исботланган;
Б.браунии-АнДИ-115 ҳамда Ч.инфусионум-АнДИ-76 култураларининг ИУК синтезининг максимал миқдори озуқа муҳитида Л-триптофан миқдорига боғлиқ бўлиб, оптимал Л-триптофан миқдори ҳар икки култура уСҳун 2,50 мг/мл ни ташкил этиши, биргаликда етиштирилган културалар (Б.браунии-АнДИ-115 + Ч.инфусионум-АнДИ-76) уСҳун 2,0 мг/мл бўлиши очиб берилган;
Б.браунии-АнДИ-115 ҳамда Ч.инфусионум-АнДИ-76 културалари асосида тайёрланадиган намунавий “Алгобиостим” биопрепаратини олиш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Микробиологик препаратлар таъсирида ўсимликларни ҳосилдорлигини ошириш биотехнологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Алгобиостим”  биопрепарати билан ишлов бериш агротехнологияси Бухоро вилоятининг пахта етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларида ўрта шўрланган тупроқларда амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 7 февралдаги 06/27-05/732-сонли маълумотномаси). Натижада, Бухоро вилояти, Бухоро туманининг ўртапишар Бухоро-10 (Сардор) навида “Алгобиостим” биологик стимулятори (4,0 л/га) амалиётга қўллаш 3,11 с/га, гектарига 4,5 л/га қўлланилганда 4,68 с/га, қўшимча ҳосил олиш имконини берган;
«Алгобиостим» биостимулятори билан ишлов бериш агротехнологияси Бухоро вилояти, Бухоро туманининг кучли шўрланган ғўза етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2023 йил 3 октябрдаги 01/03-1960-сонли маълумотномаси). Натижада, Бухоро вилояти, Бухоро туманининг ўртапишар Бухоро-10 (Сардор) навида “Алгобиостим” биологик стимулятори (4,0 л/га) амалиётга қўллаш 2,38 с/га, гектарига 4,5 л/га қўлланилганда 3,16 с/га, қўшимча ҳосил олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish