Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Одил Оманқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Техника ихтисосликлари талабаларига гидравлика фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш (технологик машиналар ва жиҳозлари (нефт ва газ саноати) йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5105.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эшев Собир Саматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.04/30.04.2021.Т.111.04 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Турдиев Шохрух Раззоқович, педагогика фанлари доктори, доцент; Норқулов Баҳодир Мусулманович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни гидравлик қурилмаларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатишга оид билимлари, кўникмаларини шакллантириш шартларини назарий ва методик жиҳатдан такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни танланган ихтисослик нуқтаи назаридан гидравлика фанини ўзлаштириш самарадорлигини оширишга қаратилган дидактик шартлар олий техник таълимни такомиллаштиришнинг фундаменталлаштириш, индивидуаллаштириш каби йўналишларида фанларни яхлит циклга синтез қилиш имконини берадиган муҳандислик ғоялари, методик шарт-шароитлар ва дидактик асосларнинг мавжудлиги шартлари устуворлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
гидравлика фанини инновацион асосда ўқитиш методикаси фаннинг Гидростатика, Гидродинамика, Гидравлик машиналар каби модулларини ўқитишда фойдаланиладиган техник таълимнинг инновацион технологияларини талабаларнинг интеллектуал сезгирлиги, интеллектуал ҳаракатчанлиги ва тафаккури мослашувчанлигини интенсивлаштиришини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларни муҳандислик фаолиятига тайёрлашда гидравлика фанини ўқитишнинг таркибий тузилмалари ҳамда жараён моделининг мазмунли ва технологик-жараёний блоклари Гидравлика ҳамда Суюқлик ва газ механикаси фанлари мазмуни ўқув материалларини моделлаштириш ҳамда академик таълим шаклларини  интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
гидравлика фанига доир назарий ва амалий қарашлар илм-фан тараққиёти билан боғлиқ гидродинамик ҳодисалардан техник соҳаларда фойдаланишга доир эмпирик тажрибалар гидравлик, газодинамик, аеродинамик тизимлардаги технологик жараён босқичлари асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника ихтисослиги талабаларига гидравликани ўқитиш методикасини такомиллаштиришга доир қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
гидравлика фанига доир назарий ва амалий қарашлар илм-фан тараққиёти билан боғлиқ гидродинамик ҳодисалардан техник соҳаларда фойдаланишга доир эмпирик тажрибалар гидравлик, газодинамик, аеродинамик тизимлардаги технологик жараён босқичларининг тизимли таҳлили асосида аниқлаштирилган маълумотлардан 2018-2020 йилларда бажарилган “Ўзбекистоннинг суғориладиган ҳудудларида ГАТ-технологиясини қўллаган ҳолда сув бериш ва сув узатиш тизимининг гидрологик ва гидрокимё мониторинг илмий асоси ва методологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 17-майдаги 01/207-сон маълумотномаси). Натижада техника фанларини ўқитишда талабаларда инновацион муҳандислик фаолиятига бўлган қобилиятларини ривожлантириш кўникмаларини шакллантиришга эришилган; 
талабаларни муҳандислик фаолиятига тайёрлашда гидравлика фанини ўқитишнинг таркибий тузилмалари ҳамда жараён моделининг мазмунли ва технологик-жараёний блоклари Гидравлика ҳамда Суюқлик ва газ механикаси фанлари мазмуни ўқув материалларини моделлаштириш ҳамда академик таълим шаклларини  интегратсиялаш орқали такомиллаштирилганлигига доир хулосалардан “Умумий ва ер ости гидравликаси” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сонли буйруғи билан тасдиқланган 388-155-рақамли гувоҳнома). Натижада, олий таълим муассасаларида гидравлика фанини ўқитиш жараёнининг методик таъминоти замонавий маълумотлар билан бойитилган; 
талабаларни танланган ихтисослик нуқтаи назаридан гидравлика фанини ўзлаштириш самарадорлигини оширишга қаратилган дидактик шартлар олий техник таълимни такомиллаштиришнинг фундаменталлаштириш, индивидуаллаштириш каби йўналишларида фанларни яхлит циклга синтез қилиш имконини берадиган муҳандислик ғоялари, методик шарт-шароитлар ва дидактик асосларнинг мавжудлиги шартлари устуворлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилганлигига оид таклифлардан 2018-2020 йилларда бажарилган “Насос станцияларида сифонли сув ўтказиш вакуум узиш гидравлик мосламасини эксплуататсия қилишнинг янги энергия самарадор технологияларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг 2023 йил 22 майдаги 01/219-сон маълумотномаси). Мазкур модел талабаларга гидравлика фанини ўргатиш асосида уларнинг мотиватсия даражалари, билим ва кўникмаларни шаклланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish