Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўчқарова Муқаддас Ойбековнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълимда физика ўқитиш босқичларини изчиллик тамойили асосида ўрганиш методикасини инновацион технологиялар ёрдамида такомиллаштириш (молекуляр физика ва квант статистикаси мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5075.
Илмий раҳбар: Қўчқаров Хошимжон Ортиқович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.11.2022.FM/T.66.04 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.  
Расмий оппонентлар: Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Дадамирзаев Муҳаммаджон Ғуломқодирович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида физика курси босқичлари орасида изчиллик тамойилини амалда таъминлашга қаратилган ўқитиш методикасини дидактик воситалар ва инновацион технологиялар ёрдамида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
психологик-педагогик нуқтаи назардан изчилликни муаммоли тадқиқотга, шахс ривожига ва функсионал фаолиятга йўналтирилган педагогик жараён тамойили сифатида тавсифлаш зарурати кўрсатилиб, физикавий жараёнларга мос келадиган изчилликни янги таҳрирдаги билим, кўникма ва малакаларнинг ривожланиш босқичлари орасидаги педагогик ахборот технологияларига асосланган таълим назария ва технологияларини уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларни ўқув ўрганиш фаолиятида изчилликни амалий таъминлашга йўналтирилган педагогик шарт шароит ва шахсни ривожлантирувчи изчиллик тамойили илмийлик, кетма-кетлик, узвийлик, таълим тарбия назариясини амалиёт билан шахснинг билиш жараёни страктиясида қўллайдиган ўзига хос билиш хусусиятлари  алоқадорлигини таъминлаш асосида  такомиллаштирилган;
 талабаларнинг физика курсини ўқитиш жараёнини узвийликда ривожлантиришни амалга ошириш методикаси ҳодисаларни баҳолашда динамик ва қайта алоқанинг барқарорлигини, олдинги ва кейинги босқичлардаги тушунчаларни чегаравий ҳолларда ўзаро мослигини аниқлаш, эмпирик маълумотларни йиғиш ҳамда умумлаштиришга асосланган педагогик мақсадга эришишнинг ички ва ташки алоқалар тизимини интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
физика курсининг молекуляр физика ва квант статистикаси бўлими машғулотларида талабалар ўқув билиш фаолиятини ва илмий дунёқарашларини ривожлантириш идеал газ молекулалари ҳаракатланишини анимацион кузатиш, эмпирик ахборот ҳиссий идрок натижаси сифатида далил ва ҳодисаларни назарий-мантиқий умумлаштирилган ҳодисаларнинг унинг қисмлари билан ўзаро алоқадорликда ўрганиш, бирлигини яхлитлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим тизимида  физика курсининг молекуляр физика ва квант статистикаси босқичларини изчиллик тамойили асосида ўқитиш методикасини инновацион технологиялар ёрдамида такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот ишлари  натижалари асосида: 
психологик-педагогик нуқтаи назардан изчилликни муаммоли тадқиқотга, шахс ривожига ва функсионал фаолиятга йўналтирилган педагогик жараён тамойили сифатида тавсифлаш зарурати кўрсатилиб, физикавий жараёнларга мос келадиган изчилликни янги таҳрирдаги билим, кўникма ва малакаларнинг ривожланиш босқичлари орасидаги педагогик ахборот технологияларига асосланган таълим назария ва технологияларини уйғунлаштиришга оид тавсиялар “Термодинамика ва статистик физика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғи асосида берилган 232-314-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим тизимида физика курсини изчиллик тамойили асосида ўқитишнинг мавжуд ҳолатини таҳлили орқали таълим жараёнида изчилликни амалга оширишнинг шарт-шароитларини аниқлаш имкони кенгайтирилган;
талабаларни ўқув ўрганиш фаолиятида изчилликни амалий таъминлашга йўналтирилган педагогик шарт шароит ва шахсни ривожлантирувчи изчиллик тамойили илмийлик, кетма-кетлик, узвийлик, таълим тарбия назариясини амалиёт билан шахснинг билиш жараёни страктиясида қўллайдиган ўзига хос билиш хусусиятлари  алоқадорлигига оид хулосалари “Термодинамика ва статистик физика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғи асосида берилган 232-314-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларни физика бўлимларини ўзаро алоқадорлик ва узвийликда ўқув ўрганиш фаолиятларини ташкил этиш самарадорлиги ошган;
талабаларнинг физика курсини ўқитиш жараёнини узвийликда ривожлантиришни амалга ошириш методикаси ҳодисаларни баҳолашда динамик ва қайта алоқанинг барқарорлигини, олдинги ва кейинги босқичлардаги тушунчаларни чегаравий ҳолларда ўзаро мослигини аниқлаш, эмпирик маълумотларни йиғиш ҳамда умумлаштиришга асосланган педагогик мақсадга эришишнинг ички ва ташки алоқалар тизимини интеграциялаш бўйича берилган таклифлар “Термодинамика ва статистик физика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғи асосида берилган 232-314-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада фаолиятларида узвийлик ва изчилликни ташкил этиш ва улар асосида илмий тушунчалар мазмунини янги мазмунли ҳолатга кўтарилишга шароит яратилган;
физика курсининг молекуляр физика ва квант статистикаси бўлими машғулотларида талабалар ўқув билиш фаолиятини ва идеал газ молекулалари ҳаракатланишини анимацион кузатиш, эмпирик ахборот ҳиссий идрок натижаси сифатида далил ва ҳодисаларни назарий-мантиқий умумлаштирилган ҳодисаларнинг унинг қисмлари билан ўзаро алоқадорликда ўрганиш, бирлигини яхлитлаш асосида такомиллаштирилишга оид тавсиялари асосида “Идеал газ физик тажрибаларининг виртуал моделлари” номли электрон дастури ишлаб чиқилган ҳамда Германиянинг “А&А Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ” ташкилоти фаолиятига жорий этилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 24-июндаги 02-07-2422/04-сон далолатномаси). Натижада, талабалар мустақил равишда идеал газ молекулалари ҳаракатланишини анимацион кузатиши, молекулаларнинг тезликлари Максвелл-Болсман тақсимотига бўйсуниши ҳақида яққол тасаввурларининг кенгайишига ҳамда илмий дунёқарашларини ривожланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish