Sayt test rejimida ishlamoqda

Джуманов Шухрат Тошматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Чорва молларини ўғрилаш жиноятини тергов қилишни  такомиллаштириш”, 12.00.09 -“  Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Yu1091.
Илмий раҳбар: Миразов Даврон Мирагзамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Закуруллаев Абдумутал, юридик фанлар доктори, профессор; Султанов Абдулла Азаматович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ малака ошириш Институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади чорва молларини ўғрилаш жиноятини тергов қилиш методикасини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чорва молларни ўғрилаш жиноятини тергов қилишда шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш, шахсни жиноят ишига гумон қилинувчи ёки айбланувчи сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлганда гувоҳ сифатида сўроқ қилиш мумкинлиги асослантирилган; 
тергов жараёнида содир этилган жиноят ҳолати бўйича – жиноят иши мазмуни, шунингдек, жиноятга алоқадор бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ошкор этишга, шахснинг жиноят содир этилишида айблилик масаласини муҳокама қилишга ҳамда улар муҳокамада иштирок этишга йўл қўйилмаслиги, жиноятни тергов қилишида тегишли давлат органлари ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашиши мумкинлиги асослантирилган;
чорва молларни ўғрилашга оид хабарлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ички ишлар органларининг суриштирувчи ва терговчи томонидан олиб борилиши, эксперт-криминалист ходими мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳодиса жойига чиқилганда суриштирувчи ёки терговчи ҳодиса содир бўлган жойини кўздан кечиришда инновацион техник ускуналар орқали изларни ва бошқа ашёвий далилларни топиш, олиш, қайд қилиш ва сақлаш учун зарур бўлган криминалистик техника воситаларидан фойдаланиши асослаб берилган;
гумон қилинувчи ва айбланувчиларни зиддиятли вазиятларда сўроқ қилишда кутилмаганда саволлар бериш, эмоционал ҳолатни юзага келтириш, диққатни чалғитиш каби бир нечта тактик усулларни бир вақтда кўллаш натижада у ёлғон кўрсатувлар билан бирга ҳақиқатга мос келувчи кўрсатувларни ҳам баён этиши ҳамда ҳайвонларни таниб олиш учун кўрсатиш тактикаси ўзига хос хусусиятларга эга бўлганлиги, таниб олишдан олдин ҳайвоннинг эгасини сўроқ қилишда унинг белгиларини аниқлаштирилиши, чорва молларнини таниб олишда ҳайвоннинг эгасига нисбатан муносабатига эътибор бериши, эгаси томонидан кўрсатилган белгиларни тасдиқлаш учун ветеринария экспертизаси ўтказилиши мумкинлиги асослантирилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган: 
чорва молларни ўғрилашда уни содир этишда гумон қилинаётган шахсдан терговга қадара текширувни, тезкор-қидирувни амалага оширувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан аризалар, тушунтиришлар ёки кўрсатувлар олиш жиноятларни олиб боришга маъсул бўлган ходим ва органларнинг ёзма рухсатига асосан ва фақат ҳимоячи иштирокида амалга оширилиши, тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари фақат қонун талабларига мувофиқ олинганда шахсни жиноят ишига гумон қилинувчи ёки айбланувчи сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлганда уларни сўроқ қилиш мумкинлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-675-сон қонунининг 2-моддаси 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари Қўмитасининг 2022 йил 13 апрелдаги 04/2-09/1242-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши чорва молларини ўғрилашда гумон қилинувчи ва айбланувчининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишини таъминланишига хизмат қилган;
чорва молларни ўғрилаш жиноятини тергов қилиш жараёнида содир этилган жиноят ҳолати бўйича – жиноят иши мазмуни, шунингдек, жиноятга алоқадор бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ошкор этишга, шахснинг жиноят содир этилишида айблилик масаласини муҳокама қилишга ҳамда улар муҳокамада иштирок этишга йўл қўйилмаслиги, тегишли давлат органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва жамоатчилик вакиллари қатнашиши мумкинлигига доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрдаги 565-сонли қарорида ифодаланган “Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишга имкон берган шарт шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 17-банди биринчи хатбошисини ва 18-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 6 майдаги 12/21-29-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши чорва молларни ўғрилашни тергов қилишда жиноятга алоқадор бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмини самарадорлигини ошириш воситаси ҳамда жамоат ташкилотлари ва жамоатчилик вакиллари қатнашиш шаффофликни таъминлашгахизмат қилган;
чорва молларни ўғрилашга оид хабарлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари томонидан эксперт-криминалист бўлмаган ҳолларда ҳодиса жойида олиб борилиши уларнинг ҳодиса жойини рақамли аҳборот технологиялар ёрдамида таъсфирлаш, изларни ва бошқа ашёвий, рақамли далилларни топиш, олиш, қайд қилиш ва сақлаш харакатлар алгоритмини амалга ошириш учун зарур бўлган криминалистик техника воситаларидан фойдаланишига доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ 2017 йил 12 июндаги 100-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 54-банди “а”-кичик бандининг биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Тергов Департаментининг 2022 йил 9 апрелдаги 18/3784-сон далолатномаси). Ушбу таклиф чорва молларини ўғрилаш жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни қўздан кечиришда тергов органлари томонидан рақамли криминалистик техникасини қўллаш тактикасини такомиллаштиришга хизмат қилади;
чорва молларни ўғрилаш жиноятларни тергов қилишда гумон қилинувчи ва айбланувчиларни зиддиятли вазиятларда сўроқ қилишда кутилмаганда саволлар бериш, эмоционал ҳолатни юзага келтириш, диққатни чалғитиш каби бир нечта тактик усулларни бир вақтда кўллаш юқори самара бериши, бу ҳолат сўроқ қилинувчининг онгида ҳақиқий ҳолат ва ўйлаб топилган ёлғон кўрсатувлар аралашиб кетишига, натижада у ёлғон кўрсатувлар билан бирга ҳақиқатга мос келувчи кўрсатувларни ҳам баён этиши, ҳайвонларни таниб олиш учун кўрсатиш тактикаси ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Бундай ҳолларда, таниб олишдан олдин ҳайвоннинг эгасини сўроқ қилишда унинг зоти, жинси, ёши, ранги, тамгалари, белгилар, туёқ нуқсонлари, шакли, ўлчами, шохларнинг ҳолати ва бошқа ҳолатлар аниқлаштирилиши, чорва молларнини таниб олиш жараёнида ҳайвоннинг эгасига нисбатан ўзини қандай тутишига эътибор бериши, таниб олишдан сўнг эгаси томонидан кўрсатилган белгиларни тасдиқлаш учун ветеринария экспертизаси ўтказилиши мумкинлигига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмаларида чорва молларини ўғрилаш жиноятларни тергов қилиш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тергов Департаментининг 2022 йил 9 апрелдаги 18/3785-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши чорва молларини ўғрилаш жиноятида сўроқ қилишда иш учун аҳамиятли маълумотларни қўлга киритиш, хусусий тергов қилиш методикасида тергов ҳаракатларни ўтказиш тактикаси самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish