Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғафурова Нозимахон Элдаровнанинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбекистон Республикасида соғлиққа бўлган ҳуқуқни таъминлашнинг халқаро-ҳуқуқий асослари», 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Yu210.
Илмий раҳбар: Умарханова Дилдора Шарипхановна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/03.06.2023.Yu.22.04. 
Расмий оппонентлар: Тиллабоев Мирзатилла Алишерович, юридик фанлар доктори, профессор; Нуғманов Нуғман Абдуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Умарохунов Иркин Мирзахидович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Диссертация иши рус тилида таёрланган.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида соғлиққа бўлган ҳуқуқни таъминлашнинг халқаро ҳуқуқий асосларини ҳамда соғлиққа бўлган ҳуқуқ соҳасидаги халқаро ва миллий қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
соғлиқни сақлашнинг асосий ижтимоий, иқтисодий ва экологик детерминантларини таъминлаш бўйича давлат дастурлари доирасида давлатларнинг жавобгарлиги ва эътиборини кучайтириш, тенгсизлик ва дискриминасия натижасида юзага келадиган, инсоннинг соғлиққа бўлган ҳуқуқларини ҳар томонлама тўлиқ амалга оширишга йўл қўймайдиган бир қатор тўсиқлар, жумладан имплементасия механизмидаги камчиликлар ҳамда дунёда юзага келган янги муносабатларни тартибга солинмагани сабабли мавжуд бўлган ҳуқуқий бўшлиқлар, молиялаштиришдаги муаммолар, турли фавқулодда вазият ёки бошқа ҳолатларда юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
пандемия даврида (CОВИД-19 ва бошқалар) ва бошқа фавқулодда вазиятларда чекловчи чоралар кўрилганида давлатларнинг ўз мажбуриятларини самарали бажариши, давлатлар халқаро ҳуқуқ доирасидаги халқаро мажбуриятларига мувофиқ инсон ҳуқуқлари, инсоннинг ҳаққоний маълумот олиш ҳуқуқини чекламасдан, аксинча, давлат хизматларини сифатини ошириш, жумладан интернет тармоғидан соғлиқни сақлаш ва телемедисина хизматларидан самарали фойдаланишдаги асосий воситаси ва маълумот манбаи сифатида фойдаланиш имкониятини юқори даражада таъминлаш зарурати асосланган ҳамда давлат мажбурияти сифатида халқаро хужжатда алоҳида белгилаш таклифи берилган;
соғлиққа бўлган ҳуқуқнинг мазмуни ва юридик табиати аниқланиб, “соғлиққа бўлган ҳуқуқ – инсоннинг асосий ажралмас ижтимоий ҳуқуқи бўлиб, ҳар бир шахсга саломатликинг энг юқори даражасига эга бўлишига имкон берадиган, давлат томонидан яратилган шароитлардан тенг ва самарали фойдаланиш ҳуқуқи бўлиб, мавжудлик, мақбуллик, тенглик ва адолат каби таркибий қисмлардан ташкил топган соматик инсон ҳуқуқлари категориясидир”, деган маънодаги муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган;
 “бемор – бу соғлиғи ҳолатидан қатъй назар, тиббий ва фармасевтика хизматларининг барча турларидан фойдаланиш, тиббий ёрдам олиш, шунингдек, қонун доирасида биотиббиёт тажрибаларида иштирок этиш учун тиббий муассаса ёки алоҳида тиббиёт ходими билан ҳуқуқий ва ижтимоий муносабатларга киришган ҳар қандай шахс”, деган маънодаги муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган;
барча доривор воситаларидан тенг фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида доривор воситаларни мажбурий лисензиялаш механизмини жорий этиш зарурати асосланган;
соғлиқни сақлаш соҳасидаги соғлиққа бўлган ҳуқуқнинг тартибга солиш бўйича миллий қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқлар, терминологик аппаратларнинг камчиликлари аниқланиб, уларга мувофиқ соғлиқни сақлаш соҳасидаги замонавий таҳдидлар ва воқеликлар даврида ҳуқуқий тартибга солишни талаб қиладиган консептуал ёндашувни шакллантириш асосида қонунчиликка таклиф этилаётган “саломатликни белгиловчи детерминантлар”, “глобал соғлиқни сақлаш”, “эпидемия”, “пандемия”, “форс-мажор ҳолатлари”, “аҳолининг ўзини ўзи изолясия қилиш режими”, “карантин”, “фавқулодда вазият”, “юқори огоҳлантириш режими”, “доривор воситаларини мажбурий лисензиялаш” каби атамаларни киритиш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация иши бўйича олинган илмий натижалар қўйидагиларда фойдаланилган:
соғлиқни сақлашнинг асосий ижтимоий, иқтисодий ва экологик детерминантларини таъминлаш бўйича давлат дастурлари доирасида давлатларнинг жавобгарлиги ва эътиборини кучайтириш, тенгсизлик ва дискриминасия натижасида юзага келадиган, инсоннинг соғлиққа бўлган ҳуқуқларини ҳар томонлама тўлиқ амалга оширишга йўл қўймайдиган бир қатор тўсиқлар, жумладан имплементасия механизмидаги камчиликлар ҳамда дунёда юзага келган янги муносабатларни тартибга солинмагани сабабли мавжуд бўлган ҳуқуқий бўшлиқлар, молиялаштиришдаги муаммолар, турли фавқулодда вазият ёки бошқа холатларда юзага келадиган муаммоларни энгиб ўтиш зарурати бўйича ишлаб чиқилган халқаро ва миллий ҳуқуқий асослари бўйича таклифдан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари Кенгаши томонидан 2023-йил 3-апрелда қабул қилинган «Руҳий саломатлик ва инсон ҳуқуқлари» А/ҲРC/РЕС/52/12 резолюсиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий ваколатхонасининг 2023-йил 30-апрелдаги 15/12229/09-30-сон далолатномаси). Ушбу таклиф соғлиққа бўлган ҳуқуқни амалга оширишда давлатларнинг жавобгарлигини кучайтириш бўйича тавсиялар сифатида хизмат қилган;
пандемия даврида (CОВИД-19 ва бошқалар) ва бошқа фавқулодда вазиятларда чекловчи чоралар кўрилганида давлатларнинг ўз мажбуриятларини самарали бажариши, давлатлар халқаро ҳуқуқ доирасидаги халқаро мажбуриятларига мувофиқ инсон ҳуқуқлари, инсоннинг ҳаққоний маълумот олиш ҳуқуқини чекламасдан, аксинча, давлат хизматларини сифатини ошириш, жумладан интернет тармоғидан соғлиқни сақлаш ва телемедисина хизматларидан самарали фойдаланишдаги асосий воситаси ва маълумот манбаи сифатида фойдаланиш имкониятини юқори даражада таъминлаш зарурати асосланган ҳамда давлат мажбурияти сифатида халқаро хужжатда алоҳида белгилаш бўйича таклифдан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари Кенгаши томонидан 2023-йил 3-апрелда қабул қилинган «Руҳий саломатлик ва инсон ҳуқуқлари» А/ҲРC/РЕС/52/12 резолюсиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий ваколатхонасининг 2023-йил 30-апрелдаги 15/12229/09-30-сон далолатномаси). Ушбу таклиф давлатлар томонидан пандемия ва бошқа фавқулодда вазиятларда чеклов чораларини жорий этишда ўз мажбуриятларини самарали бажариш учун тавсия сифатида хизмат қилган;
соғлиққа бўлган ҳуқуқнинг мазмуни ва юридик табиати асосида ишлаб чиқилган: “соғлиққа бўлган ҳуқуқ – инсоннинг асосий ажралмас ижтимоий ҳуқуқи бўлиб, ҳар бир шахсга саломатликинг энг юқори даражасига эга бўлишига имкон берадиган, давлат томонидан яратилган шароитлардан тенг ва самарали фойдаланиш ҳуқуқи бўлиб, мавжудлик, мақбуллик, тенглик ва адолат каби таркибий қисмлардан ташкил топган соматик инсон ҳуқуқлари категориясидир”, деган маънодаги муаллифлик таърифи бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси лойиҳасининг 4-моддаси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 22-февралдаги 08-04710-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг киритилиши атамалар базасини бойитиш ва соғлиққа бўлган ҳуқуқнинг моҳиятини тўғри англашга хизмат қилган. Шунингдек, мазкур консепсиянинг миллий қонунчиликка киритилиши Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт (12-модда) ва бошқа инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича халқаро мажбуриятларни самарали бажаришга хизмат қилган;
“бемор – бу соғлиғи ҳолатидан қатъи назар, тиббий ва фармасевтика хизматларининг барча турларидан фойдаланиш, тиббий ёрдам олиш, шунингдек, қонун доирасида биотиббиёт тажрибаларида иштирок этиш учун тиббий муассаса ёки алоҳида тиббиёт ходими билан ҳуқуқий ва ижтимоий муносабатларга киришган ҳар қандай шахс” деган маънодаги муаллифлик таърифи бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси лойиҳасининг 4-моддаси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 22-февралдаги 08-04710-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг киритилиши атамалар базасини бойитиш ва бемор ҳуқуқининг моҳиятини тўғри тушунишга хизмат қилган;
барча доривор воситаларидан тенг фойдаланиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган доривор воситаларни мажбурий лисензиялаш механизмини жорий этиш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси лойиҳасининг 4-моддаси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 22-февралдаги 08-04710-сон далолатномаси). Ушбу таклиф мамлакатда фавқулодда вазият ёки ўта зарурат туғилганда барча учун доривор воситаларидан тенг фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш бўйича тавсиялар сифатида ҳамда Жаҳон Савдо Ташкилотига Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлиши жараёнидаги бажариши лозим бўлган шартларини амалга оширишга хизмат қилган;
тадқиқот натижасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги миллий қонунчиликдаги аниқланган ҳуқуқий бўшлиқлар, терминологик аппаратларнинг камчиликлари ва уларга мувофиқ соғлиқни сақлаш соҳасидаги замонавий таҳдидлар ва воқеликлар даврида ҳуқуқий тартибга солишни талаб қиладиган консептуал ёндашувни шакллантириш зарурати асосида ишлаб чиқилган “саломатликни белгиловчи детерминантлар”, “глобал соғлиқни сақлаш”, “эпидемия”, “пандемия”, “форс-мажор ҳолатлари”, “аҳолининг ўзини ўзи изолясия қилиш режими”, “карантин”, “фавқулодда вазият”, “юқори огоҳлантириш режими”, “доривор воситаларини мажбурий лисензиялаш” каби муаллифлик таърифларни киритиш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси лойиҳасининг 4-моддаси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 22-февралдаги 08-04710-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг киритилиши соғлиққа бўлган ҳуқуқнинг ҳуқуқий табиати ва мазмун-моҳиятини англаш, атамалар базасини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish