Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидов Бахтиёржон Хамидовичининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Компютер ахборотига қонунга хилоф равишда (рухсациз) кириш жиноятини тергов қилишнинг криминалистик жиҳатлари”, 12.00.09 - Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси ихтисослиги (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Yu1354.
Илмий раҳбар: Баратов Азим Шамсиевич, юридик фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03. 
Расмий оппонентлар: Тулаганова Гулчеҳра Захитовна, юридик фанлар доктори, профессор; Хусанов Анвар Джумабаевич, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқотнинг мақсади компютер ахборотига қонунга хилоф равишда (рухсациз) кириш жиноятини тергов қилишнинг криминалистик жиҳатларини комплекс очиб бериш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва тергов амалиётини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий фан ва техниканинг илғор ютуқларини, рақамли технологияларни, криминалистиканинг янги илмий усул ва воситаларини қўллаш механизмларини жорий этиш, замон талабларига мос ахборотлаштирилган криминалистик ахборот-қидирув тизимлари ва ахборот базаларини яратиш ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиши зарурлиги асосланган;
ички ишлар органлари фаолиятига замонавий рақамли ва ахборот технологияларини жорий этишнинг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда ички ишлар органлари маълумотлар базаларидаги шахсга доир маълумотлар ҳимоясини таъминлаш зарурлиги асосланган;
рақамли далилларни киритиш (ҳуқуқий мақомини белгилаш бўйича), рақамли далилларни олиш усулларини белгилаш, шу билан бирга, жиноят ишини юритиш тамом бўлганлиги муносабати билан ашёвий далиллар тўғрисида қабул қилинадиган қарорларга рақамли далилларни киритиш зарурлиги хусусидаги таклифлар асосланган;
далиллар ва уларнинг турларига рақамли далилларни киритиш ҳамда далилларни тўплаш тартибига рақамли ҳужжат шаклидаги маълумотларни киритиш бўйича таклифлар асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Компютер ахборотига қонунга хилоф равишда (рухсациз) кириш жиноятини тергов қилишнинг криминалистик жиҳатларини ўрганиш қаратилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
замонавий фан ва техниканинг илғор ютуқларини, рақамли технологияларни, криминалистиканинг янги илмий усул ва воситаларини қўллаш механизмларини жорий этиш, замон талабларига мос ахборотлаштирилган криминалистик ахборот-қидирув тизимлари ва ахборот базаларини яратиш ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаш ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 8-февралдаги ПҚ–122-сон “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1-банди иккинчи хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 19-ноябрдаги 12/21-86-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар тергов фаолиятининг техник муаммоларини ҳал этишга хизмат қилган;
ички ишлар органлари фаолиятига замонавий рақамли ва ахборот технологияларини жорий этишнинг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда ички ишлар органлари маълумотлар базаларидаги шахсга доир маълумотлар ҳимоясини таъминлаш ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 15-октябрдаги 645-сон “Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 3-бандининг учинчи хатбошисида ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 22-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 19-ноябрдаги 12/21-86-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар соҳага замонавий рақамли технологияларни тизимли равишда жорий этиш ҳамда тергов жараёнида шахсга доир маълумотлар муҳофазасини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга хизмат қилган;  
далиллар ва уларнинг турларига рақамли далилларни киритиш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси янги лойиҳасининг (кейинги ўринларда ЖПК деб юритилади) 88-моддаси иккинчи қисми 7-бандини, далилларни тўплаш тартибига рақамли ҳужжат шаклидаги маълумотларни киритиш бўйича таклифлар ЖПКнинг 94-моддаси бешинчи қисмини шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 27-бошқармасининг 2021-йил 23-январдаги 06/1-05/867ж-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг киритилиши жиноят-процессида рақамли далилларнинг процессуал тартибига доир муносабатларни тартибга солишга хизмат қилган; 
рақамли далилларни киритиш (ҳуқуқий мақоми) бўйича таклиф ЖПКнинг 243-моддасини, рақамли далилларни олиш усуллари ҳақидаги таклиф ЖПКнинг 244-моддасини ва жиноят ишини юритиш тамом бўлганлиги муносабати билан ашёвий далиллар тўғрисида қабул қилинадиган қарорларга рақамли далилларни киритишга оид таклиф ЖПКнинг 250-моддасини шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 27-бошқармасининг 2021-йил 23-январдаги 06/1-05/867ж-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг киритилиши жиноят-процессида рақамли далилларнинг процессуал тартибига доир муносабатларни тартибга солишга хизмат қилган

Yangiliklarga obuna bo‘lish