Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекназаров Хушвақт Жўраевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош мия анапластик астроцитомасининг морфологик ва иммуногистокимёвий жиҳатлари», 14.00.02 – Морфология, 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3270.
Илмий раҳбарлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Азизова Феруза Хусановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Алиев Бахром Рахимбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қирғизистон тиббиёт академияси (Қирғизистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бош мия анапластик астроцитомасининг морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий таҳлил натижалари интерпритациясига асосланиб, патоморфологик ташхислашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анапластик астроцитоманинг учраш даражаси эркакларда 57,3% юқори (A (II) βRh+ ва 0 (I) αβ Rh+ қон гурухларга мансуб инсонларда, ўртача ёш – 38,8), топографик жойлашуви 78% ҳолатларда – бош мия катта ярим шарларида (миянинг ўнг ярим шарида 43,0%) аниқланган;
илк бор бош мия астроцитомаларининг морфологик ва иммуногистокимёвий хусусиятларининг мутанносиблиги таҳлил қилиниб, анапластик астроцитомалар тўқималарида гетерогенлик моҳияти морфологик жиҳатдан очиб берилган, шунингдек қон томирлари тузилишининг ўзига хослиги ва моноклонал антителоларнинг экпрессияси аниқланган;
моноклонал антителоларнинг экпрессияланиш хусусиятларини иммуногистокимёвий текширувлар натижасида анапластик астроцитоманинг прогностик аҳамияти аниқланган;
битта ўсма тўқимаси таркибида хавфлилик даражаси турлича бўлган майдонлар моноклонал антилелоларни экспрессияланиш даражасига асосланган ҳолда исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2024 йил 3 апрелдаги 03/218-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш буйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2024 йил 12 февралдаги 03/399-сонли хати тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: анапластик астроцитоманинг учраш даражаси эркакларда 57,3% юқори (A (II) βRh+ ва 0 (I) αβ Rh+ қон гурухларга мансуб инсонларда, ўртача ёш – 38,8), топографик жойлашуви 78% ҳолатларда – бош мия катта ярим шарларида (миянинг ўнг ярим шарида 43,0%) аниқлангани Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиѐт маркази Тошкент вилоят филиали бўйича 23.11.2023 йилдаги 67-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 13.11.2023 йилдаги 431U-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: хавфлилик даражаси II (G) ва III (G) бўлган астроцитомаларнинг  патоморфологик белгиларнинг турли даражада учраши аниқланиб, бу ҳолат уларнинг патогенези натижасида гистокимёвий ва иммуногистокимёвий таҳлилардаги антителоларнинг турли даражада ифодаланиши ва Grade критериялари бўйича ташхислашда фойдаланиш, беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: хавфлилик даражаси II (G) ва III (G) бўлган  астроцитомаларнинг патоморфологик белгиларнинг турли даражада учраши аниқланиб, бу ҳолат уларнинг иммуногистокимёвий таҳлилардаги антителоларнинг турли даражада ифодаланиши ва Гарде критериялари бўйича ташхислашда фойдаланишнинг билвосита аниқланганлиги касалликнинг асоратларини олдини олишда инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, касаллик асоратларини олдини олиш ҳамда беморларга сарфланадиган харажатларини ҳар бир антителонинг миқдорига (6 мкл) 50000 сўмга боғлиқ камайишига эришилган. Хулоса: хавфлилик даражаси II (G) ва III (G) бўлган  астроцитомаларнинг патоморфологик белгиларнинг турли даражада учраши, иммуногистокимёвий таҳлилларда икки ва ундан ортиқ антителолардан фойдаланган ҳолда юқоридаги маълумотлардан ва замонавий даволаш технологияларидан фойдаланиш, кузатилиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш ҳар бир бўлакчага сарфланадиган антилелолар миқдорини (6 мкл) 50000 сўмга камайтирган, бу эса 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 750000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 2750000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: илк бор бош мия астроцитомаларининг морфологик ва иммуногистокимёвий хусусиятларининг мутанносиблиги таҳлил қилиниб, анапластик астроцитомалар тўқималарида гетерогенлик моҳияти морфологик жиҳатдан очиб берилган, шунингдек қон томирлари тузилишининг ўзига хослиги ва моноклонал антителоларнинг экпрессияси аниқлангани Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиѐт маркази Тошкент вилоят филиали бўйича 23.11.2023 йилдаги 67-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 13.11.2023 йилдаги 431U-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: келтирилган органометрик ва морфологик таҳлилларнинг натижалари, таклиф этилган алгоритмлар анапластик астроцитома билан касалланган беморларнинг диагностикасида комплекс ёндашувлардан фойдаланиш, уларда кузатиладиган асоратларни эрта аниқлаш ва даволашда тўғри ёндашувларни яхшиланишига эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 1) бош мия анапластик астроцитомасининг таркибий жиҳатдан органометрик ўрганиш, қон томир атрофи, ўсманинг марказий ва периферик қисмларидаги ҳужайраларнинг морфологиясини тадқиқ этиш, уларда келиб чиқадиган ўзгаришларни ва кўрсаткичларни меъёр билан таҳлил қилиб солиштириш, бир нечта морфологик усулларни қўллаш орқали хавфлилик даражаси турлича бўлган астроцитомаларни диагностика қилиш учун сарфланадиган харажатларни 30% га камайтиришга эришилади; 2) бош мия анапластик астроцитомасининг морфологик ва иммуногистокимёвий таҳлилларининг бир бирига мутаносиблигини баҳолаш оралиқ кам маблағ сарфлаш орқали, иқтисодий жиҳатдан қулай бўлган анаънавий гистологик ва иммуногистокимёвий усулларда иккита антителони қўллаш оралиқ ортиқча харажатлар сарфланмаслиги ҳисобига  иқтисод қилишга эришилади. Хулоса: бош мия анапластик астроцитомаси билан касалланган беморларда жарроҳлик амалиётидан кейин кузатиладиган асоратларни олдини олишни инобатга олиб, қўшимча текширув усуллари талаб қилинмаслиги натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблаларини 5000000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблаларни 2000000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: моноклонал антителоларнинг экпрессияланиш хусусиятларини иммуногистокимёвий текширувлар натижасида анапластик астроцитоманинг прогностик аҳамияти аниқлангани Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиѐт маркази Тошкент вилоят филиали бўйича 23.11.2023 йилдаги 67-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 13.11.2023 йилдаги 431U-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: астроцитомаларда иммуногистокимёвий таҳлиллар асосида олиб борилган текширувларни интерпритацияси асосида олинган натижалар асосида беморларда кузатиладиган салбий ва ижобий ҳолатларни прогнозлаш ва уларнинг даво чораларни тўғри  коррекция қилиш, бу эса кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ва беморларнинг аҳволини яхшиланишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: бош мия анапластик астроцитомасининг таркибий жиҳатдан органометрик ўрганиш, қон томир атрофи, ўсманинг марказий ва переферик қисмларидаги ҳужайраларнинг морфологиясини тадқиқ этиш, уларда келиб чиқадиган ўзгаришларни ва кўрсаткичларни меъёр билан таҳлил қилиб солиштириш, бир нечта морфологик усулларни қўллаш орқали хавфлилик даражаси турлича бўлган астроцитомаларни диагностика қилиш учун сарфланадиган харажатларни 45% га камайтиришга эришилади. Хулоса: бош мия анапластик астроцитомаси билан касалланган беморларда жарроҳлик амалиётидан кейин кузатиладиган асоратларни олдини олишни инобатга олиб, қўшимча текширув усуллари талаб қилинмаслиги натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблаларини 8000000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 3500000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: битта ўсма тўқимаси таркибида хавфлилик даражаси турлича бўлган майдонлар моноклонал антилелоларни экспрессияланиш даражасига асосланган ҳолда исботлангани Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиѐт маркази Тошкент вилоят филиали бўйича 23.11.2023 йилдаги 67-сон ҳамда Республика патологик анатомия маркази бўйича 13.11.2023 йилдаги 431U-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: хавфлилик даражаси II (G) ва III (G) бўлган астроцитомаларнинг  патоморфологик белгиларнинг турли даражада учраши аниқланиб, бу ҳолат уларнинг патогенези натижасида гистокимёвий ва иммуногистокимёвий таҳлилардаги антителоларнинг турли даражада ифодаланиши ва Гарде критериялари бўйича ташхислашда фойдаланиш, беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: бош мия анапластик астроцитомасининг морфологик ва иммуногистокимёвий таҳлилларининг бир бирига мутаносиблигини баҳолаш оралиқ кам маблағ сарфлаш орқали, иқтисодий жиҳатдан қулай бўлган анаънавий гистологик ва иммуногистокимёвий усулларда иккита антителони қўллаш оралиқ ортиқча харажатлар сарфланмаслиги ҳисобига  иқтисод қилишга эришилади, бунинг ҳисобига даволаш учун сарфланадиган харажатларни 45%га камайтиришга эришилади. Хулоса: бош мия анапластик астроцитомаси билан касалланган беморларда жарроҳлик амалиётидан кейин, кузатиладиган асоратларни олдини олишни инобатга олиб, қўшимча текширув усуллари талаб қилинмаслиги, келувчи омилларни эрта бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблаларини 20000000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 10000000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish