Sayt test rejimida ishlamoqda

Манасова Изимкул Сердановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ун ишлаб чиқариш корхоналари ишчилари меҳнат шароитини комплекс гигиеник баҳолаш ва уларни гигиеник жиҳатдан соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқариш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tib3022.
Илмий раҳбар: Искандарова Гулноза Тўлқиновна, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD 04/30.09.2019.Tib.122.01.
Расмий оппонентлар: Хамракулова Мукаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ли Марина  Владимировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарканд  давлат тиббиёт унверситети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ун ишлаб чиқариш корхоналари ишчилари мехнат шароитини комплекс гигиеник бахолаш ва уларни гигиеник жихатдан соғломлаштириш бўйича илмий асосланган профилактика чора-тадбирларини ишлаб чикаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда модернизация қилинган ун ишлаб чиқриш корхоналари шчиларининг меҳнат шаротини баҳолаш натижасида(чанг юкари концентрацияси, шовкин даражаси, иссиқлик режаси) асосий иш жойларидаги меҳнат жараёнининг оғирлиги ва кескинлиги, зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичларини оптималлаштиришнинг гигиеник хусусиятлари биринчи маротаба илмий асосланган;
замонавий ун ишлаб чиқариш корхоналари меҳнат шароитларининг ноқулай омилларининг комплекс таъсири билан ишчилар касалланиши ўртасида сабаб-оқибат боғлиқлик исботланган ва ишчиларнинг вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотиш билан касалланишнинг шакилланишига олиб келувчи зарарли омиллар таъсирини инобатга олган холда ун ишлаб чиқариш корхоналари ишловчиларини касб шартлилиги даражаси аниқланган;
меҳнат қобилиятини вақтинчалик йўқотиш билан касалланиш  даражасини ўрганиш натижалари, шунингдек, ўтказилган тиббий кўриклар юзасидан янги маълумотлар олиниб, ишчиларнинг иш ўринларида,  чангланганлик етакчи  омил эканлиги  исботланган;
замонавий ун ишлаб чиқариш корхоналарида ун ишлаб чиқариш корхоналари ишловчиларида вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотиш билан касби  касалланишни олдини олишга, меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган профилактик чора-тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фан ва таълим бошқармасининг 2022-йил 28-ноябрдаги  18н-р/1388-cонли хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 4-сентябрдаги 01/04/4617-сонли  хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган).
биринчи илмий янгилик: янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда модернизация қилинган ун ишлаб чиқриш корхоналари шчиларининг меҳнат шаротини баҳолаш натижасида (чанг юкари концентрацияси, шовкин даражаси, иссиқлик режаси) асосий иш жойларидаги меҳнат жараёнининг оғирлиги ва кескинлиги, зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичларини оптималлаштиришнинг гигиеник хусусиятлари биринчи маротаба илмий асослангани Бухоро шаҳри санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича буйруқ (05.09.2023 й.; №428), Бухоро вилояти Когон шаҳри санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича (21.06.2023 й.; №350) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ун ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг иш ўринларидаги меҳнат жараёнида ишчиларнинг функционал ҳолати ва касалланиш даражасига кўрсатаётган чанг ва шовқин тасирини олдини олиш, ишнинг оғирлик ва тиғизлик даражасини меёрий гигиеник талабаларга мослаштириш ва зарарли омилларнинг таъсирини камайтириш орқали ишлаш қобилятини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ун ишлаб чиқариш корхоналарида иш ўринларидаги чанг ва шовқин салбий таъсирини камайтириш орқали ишчилар вақтинчалик иш қобилиятини ёқотиши ва касбий касалликлар олди олинши натижасида корхонада бир кунлик иш хакини 108000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Агар ўртача касалланиш давомийлиги 12 кун бўлса 1296 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Шу билан биргаликда шифохона шароитда даволаниш талаб қилинмаса, бир кунга ўртача 373330 сўм тежаб қолинади, 12 кунда 4479960 сўм иқтисод қилиш имконини берган, агар ногиронлиги туфайли гурухларга ажратилса, касбий касалликлар туфайли тўланадиган 1нафар имтиёзли нафақаси 747000 сўмдан белгиланса, йилига 8964000  сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: ун ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг иш ўринларидаги чанг ва шовқин салбий таъсирини камайтириш орқали ишчилар вақтинчалик иш қобилиятини ёқотиши ва касбий касалликлар олди олинши натижасида корхонада 1 нафар ишчи ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини йилига 8000964  сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: замонавий ун ишлаб чиқариш корхоналари меҳнат шароитларининг ноқулай омилларининг комплекс таъсири билан ишчилар касалланиши ўртасида сабаб-оқибат боғлиқлик исботланган ва ишчиларнинг вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотиш билан касалланишнинг шакилланишига олиб келувчи зарарли омиллар таъсирини инобатга олган холда ун ишлаб чиқариш корхоналари ишловчиларини касб шартлилиги даражаси аниқлангани Бухоро шаҳри санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича буйруқ (05.09.2023 й.; №428), Бухоро вилояти Когон шаҳри санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича (21.06.2023 й.; №350) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  ун ишлаб чиқариш корхоналарида айрим технологик жараёнларининг такомиллаштириши натижасида, ишчи ўринларида зарарли омилларини меъёрлаштириш билан ишчилар орасида касалланиш даражасининг камайтирилишига олиб келган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касбий гуруҳлар бўйича меҳнат шароитининг синфлари бўйича зарарли омилларни таъсирини олдини олишга қаратилган санитар-техник ва техник-технологик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш натижасида ишчилар вақтинчалик иш қобилиятини йўқотиши олди олинган корхонада бир кунлик иш хакини 108000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Агар ўртача касалланиш давомийлиги 12 кун бўлса 1296 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Шу билан биргаликда шифохона шароитда даволаниш талаб қилинмаса, бир кунга ўртача 373 330 сўм тежаб қолинади, 12 кунда 4 479 960 сўм иқтисод қилиш имконини берган ,агар ногиронлиги туфайли гурухларга ажратилса, касбий касалликлар туфайли тўланадиган 1нафар имтиёзли нафақаси 747 000 сўмдан белгиланса, йилига 8964000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: микроиқлим омилларни таъсирини олдини олишга қаратилган санитар-техник ва техник-технологик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш натижасида  ишчилар вақтинчалик иш қобилиятини ёқотиши ва касбий касалликлар олди олинши натижасида корхонада 1 нафар ишчи ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини йилига 8964000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: меҳнат қобилиятини вақтинчалик йўқотиш билан касалланиш  даражасини ўрганиш натижалари, шунингдек, ўтказилган тиббий кўриклар юзасидан янги маълумотлар олиниб, ишчиларнинг иш ўринларида, чангланганлик этакчи  омил эканлиги  исботлангани Бухоро шаҳри санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича буйруқ (05.09.2023 й.; №428), Бухоро вилояти Когон шаҳри санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича (21.06.2023 й.; №350) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ун ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотиш билан кечувчи касалланишига меҳнат шароитларидаги таъсир қилувчи омилларининг меъёрдан ортиқлиги гигиеник баҳоланган, улар орасидаги боғлиқлик исботланган натижаси ишчилар орасида касалланиш даражасининг камайтирилишига имкон яратган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ун ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг вақтинчалик меҳнат қобилиятини ёқотишга таъсир қилувчи омилларни баҳолашда асосий цехлар касбий гуруҳлар ишчилари меҳнат шароитлари таснифига кўра 3 синфнинг “зарарли” 1 ва 2 даражасига таалуқлигини инобатга олиб, ушбу касбдаги ишчиларнинг саломатлик ҳолатини даврий назорат қилиш тартиби белгилаш орқали ишчилар вақтинчалик иш қобилиятини йўқотиши олди олинган ва корхонада бир кунлик иш хакини 108 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган       Агар ўртача касалланиш давомийлиги 12 кун бўлса 1 296 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Шу билан биргаликда шифохона шароитда даволаниш талаб қилинмаса, бир кунга ўртача 373330 сўм тежаб қолинади, 12 кунда 4479960 сўм иқтисод қилиш имконини берган,  агар ногиронлиги туфайли гурухларга ажратилса, касбий касалликлар туфайли тўланадиган 1 нафар имтиёзли нафақа 747000 сўмдан белгиланса, йилига 8964000  сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса:  ишчиларнинг саломатлик ҳолатини даврий назорат қилиш тартиби белгилаш орқали ишчилар вақтинчалик иш қобилиятини йўқотиши ва касбий касалликлар олди олиниши натижасида корхонада 1 нафар ишчи ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини йилига 8964000  сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: замонавий ун ишлаб чиқариш корхоналарида ун ишлаб чиқриш корхоналари ишловчиларида вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотиш билан касби  касалланишни олдини олишга, меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган профилактик чора-тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилгани Бухоро шаҳри санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича буйруқ (05.09.2023 й.; №428), Бухоро вилояти Когон шаҳри санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича (21.06.2023 й.; №350) буйруқ билан амалиётига жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ун ишлаб чиқариш корхоналари меҳнат шароити синфлари таҳлилида асосий цехларида зарарли ва ҳавфли омиллар даражаларининг юқори еканлигини инобатга олиб, касалланиш ва меҳнат қилиш қобилиятини йўқотилишини олдини олишга қаратилган комплекс профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ун ишлаб чиқариш корхоналари иш ўринларидаги барча зарарли омилларининг комплекс салбий таъсирини олдини олиш, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлиги, зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичларини камайтириш натижасида: ишчилар вақтинчалик иш қобилиятини йўқотиши олди олинган корхонада бир кунлик иш хакини 108000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Агар ўртача касалланиш давомийлиги 12 кун бўлса 1296 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Шу билан биргаликда шифохона шароитда даволаниш талаб қилинмаса, бир кунга ўртача 373330 сўм тежаб қолинади , 12 кунда 4479960 сўм иқтисод қилиш имконини берган ,агар ногиронлиги туфайли гурухларга ажратилса, касбий касалликлар туфайли тўланадиган 1нафар имтиёзли нафақа пенсияси 747 000 сўмдан белгиланса, йилига 8964000  сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлиги, зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичларини камайтириш орқали ишчилар вақтинчалик иш қобилиятини йўқотиши ва касбий касалликларнинг олдини олиниши натижасида корхонада 1 нафар ишчи ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини йилига 8964000  сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish