Sayt test rejimida ishlamoqda

Петухов Олег Федоровичнинг

диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Уранни қазиб олиш технологиясини такомиллаштириш ва радиацияга қарши экран ҳосил қилиш», 04.00.14–Фойдали қазилмаларни бойитиш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/T207.

Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.

Илмий маслаҳатчи: Санақулов Қувандиқ, техника фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.T.06.01.

«Уранни ер остида танлаб эритмага ўтказиш усули»га берилган ихтиро патентига (№IAP 04442-2009 й.) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 24 октябрдаги 02-11/2796-сон хулосаси.

«Фильтрация ва радиацияга қарши экранни барпо этиш усули»га берилган ихтиро патентига (№IAP 04444-2009 й.) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 24 октябрдаги 02-11/2797-сон хулосаси.

«Рудали қатламни оксидлаш учун қурилма»га берилган ихтиро патентига (№IAP 04950-2012 й.) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 24 октябрдаги 02-11/2799-сон хулосаси.

II. Тадқиқотнинг мақсади: уранни ер остида ишқор билан ювиш усули орқали суюқ ҳолатда танлаб эритиш унда сульфат кислота сарфини камайтириш, рудали қатламни оксидлаш учун янги қурилма орқали босимда қудуққа узатишни таъминлаш ва олтин таркибли қумли чиқитларни қолдиқ уран рудаларининг ташланма жойдаги устки қисмида экран билан  радиофаоллигини сўндиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор уранни оксидлашда натрий гипохлорити фаол хлорда 0,1–0,3 г/л эритма сифатида қўлланилиши уран эритмасининг таркибидаги кольматантларни чўкинди бўлишлиги ва уран таркиби смолада 45% га ошиб, кислота сарфини  камайтириш технологияси яратилган (№IAP 04442);

илк бор уранни ер остида танлаб эритишда икки босқичли жараён амалга оширилиб, гипохлорит натрий эритмаси билан ва 2,8 г/л коцентрациядаги сульфат кислота эритмаси туфайли уранни эритмага ўтказиш усули ишлаб чиқилган (№IAP 04442);

илк бор олтин маъданининг гидрометаллургик қайта ишлаш чиқиндиси хом ашёсидан  уран радиацияга қарши устига қатма қат экрани ишлаб чиқилиши туфайли радиация фони йўқ қилиш ва унга экран ҳосил қилишда гранулометрик ўлчами аниқланиб радоннинг таъсири 3,5 баробарига камайтириш усули ишлаб чиқилган (№IAP 04444);

илк бор авваллари уранни олиб бўлмайдиган руда қатламининг 100–500 м чуқурлигидаги уранни оксидлашда сиқилган ҳаво билан 1,0–5,0 МПа (10–50 атм.) босими остида амалга ошириш учун янги қурилма яратилган. (№IAP 04950).

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Уранни қазиб олиш технологиясини такомиллаштириш ва радиацияга қарши  устки қатламда экран ҳосил қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

уранни ер остида танлаб эритмага ўтказиш усули Навоий кон-металлургия комбинатининг РУ-5 корхонасида амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2018 йил 6 июндаги 02-06-03/7208-сон маълумотномаси). Натижада сулфат кислота сарфини 1 кг уранни эритмага ўтказиш учун 51,6 кг га камайтириш имконини берган;

фильтрация ва радиацияга қарши экранни барпо этиш усули Навоий кон-металлургия комбинатининг  ГМЗ-1 корхонасида амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2018 йил 6 июндаги 02-06-03/7208-сон маълумотномаси). Натижада экран яратиш учун харажатларни ва атроф-муҳитга радиофаол чиқиндиларни зарарли таъсирини камайтириш имконини берган;

рудали қатламни оксидловчи қурилма Навоий кон-металлургия комбинатининг РУ-5 корхонасида амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2018 йил 6 июндаги 02-06-03/7208-сон маълумотномаси). Натижада илгари эксплуатация қилинмаган чуқурлиги 500 метргача бўлган конларни қазиб олиш ва сиқилган хавони 1,0–5,0 МПа босимда қудуққа узатишни таъминлаш имкониниберган;

уранни ер остида суюқ ҳолда танлаб эритмага ўтказиш усули, фильтрация ва радиацияга қарши экранни барпо этиш усули Навоий кон-металлургия комбинатида амалиётга жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2018 йил 6 июндаги 02-06-03/7208-сон маълумотномаси). Натижада атмосферага зарарли моддаларнинг отилиб чиқишини камайтиришни таъминловчи фильтрацияга қарши экранни соддалаштириш туфайли радон нурланиш таъсирини 3,5 баробарга камайтириш ва 7,6 млрд. сўм иқтисодий самара олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish