Sayt test rejimida ishlamoqda

Матрасулов Рамон Султановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда нефробластоманинг патоморфологик ва иммуногистокимёвий хусусиятлари», 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2800.
Илмий раҳбар: Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Магрупов Боходир Асадуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ҳожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк универститети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефробластомада ривожланадиган патоморфологик ўзгаришларни ёшга ва жинсга боғлиқ равишда юзага келадиган гистологик, иммуногистокимёвий ва қондаги умумий ўзгаришларни баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефробластома кўпроқ 5 ёшгача бўлган болаларда, қизларгёа нисбатан ўғил болаларда кўп учраши, асосан эпителиал туридаги, хавфлилик даражаси юқорилиги, ўсма қон томирларига бойлиги, тез инвазив ўсиши агрессив кечиши исботланган;
нефробластоманинг турли гистологик шакллари подоцитлар ривожланиши, мезангиал хужайраларнинг пролиферацияси, апоптоз жараёнларининг ривожланиш хусусиятлари ва механизимларида фарқлар мавжудлиги исботланган;
эпителиал нефробластомада ангиогенез ривожланиши, ўсмадаги қон томирлари зичлигининг аниқловчи CD34 маркерининг юқори экспрессияланиши, Ki-67>60% нинг юқори пролифератив фаоллиги ва митохондриал мембрананинг ўтказувчанлигини назорат қилувчи Bcl2 нинг кучли экспрессияланиши асосида ҳар бир бемор учун индивидуал даволаш тақтикаси зарурлиги исботланган;
умумий қон таҳлилида нефробластоманинг эпителиал турида I-II даражали камқонлик, аралаш турида III даражали камқонлик кузатилиш, мезенхимал турида эса деярли ўзгаришлар кузатилмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясини Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 26 февралдаги 02/081-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сағлаш муассасаларига жорий этиш тўғрисида Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 26 октябрдаги 09-09554-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):  
биринчи илмий янгилик: нефробластома кўпроқ 5 ёшгача бўлган болаларда, қизларгёа нисбатан ўғил болаларда кўп учраши, асосан эпителиал туридаги, хавфлилик даражаси юқорилиги, ўсма қон томирларига бойлиги, тез инвазив ўсиши агрессив кечиши исботлангани Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси РИО ва РИАТМ Фарғона филиали бўйича 26.10.2023 йилдаги 74-сон ҳамда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси РИО ва РИАТМ Наманган филиали бўйича 26.10.2023 йилдаги 77-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самардорлиги куйидагилардан иборат: беморларга тўғри ташxис кўйиш, даволаш тактикасини тўғри белгилаш ўсма асоратларини камайтириш, бемор болаларнинг яшовчанлик даврини узайтириш ва эрта ногиронликни олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самардорлиги: нефробластоманинг ҳар бир гистологик турида индивидуал даво тақтикасини қўллаш жами 16 та курс ноадювант кимётерапиянинг ўтказилмаслиги ҳисобига бюджет маблағларини 163141760 сўмга тежаш имконини берган (Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирининг 02.05.2023 йилдаги 29-05/15-сон, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 02.05.2023 йилдаги 28/1-02-сон, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш истеъмолчилар хуқуқини химоя қилиш қўмитасининг 02.05.2023 йилдаги 233/01-21-сон буйруқлари асосида тузилган РИОваРИАТМ қлиникасининг прейсқурантига кўра нефробластомада амбулатор текширув ва xирургик даволаш 15225255 сўмни, амбулатор текширув ва нур терапияси усулида даволаш 23891260 сўмни, амбулатор текширув ва кимётерапия усулида даволаш 10196360 сўмни ташкил этади).  Xулоса: нефробластоманинг ҳар бир турига индивидуал ёндошилган, даво тактикасини қўлланилиши, унинг мезенxимал турида 10 та курс, аралаш турида 6 та курс, жами 16 курс кимётерапия ўтказилмаслиги, қўшимча текширувлар ва шифоxонада қолиш ўрин кунларининг қисқариши ҳисобига бюджет маблағларини 163141760 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: нефробластоманинг турли гистологик шакллари подоцитлар ривожланиши, мезангиал хужайраларнинг пролиферацияси, апоптоз жараёнларининг ривожланиш хусусиятлари ва механизимларида фарқлар мавжудлиги исботлангани Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси РИО ва РИАТМ Фарғона филиали бўйича 26.10.2023 йилдаги 74-сон ҳамда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси РИО ва РИАТМ Наманган филиали бўйича 26.10.2023 йилдаги 77-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадолиги куйидагилардан иборат: хар бир беморда касалликнинг гистологик шаклини хисобга олган холда даволаш тактикасини тўғри кўллаш унинг асоратларини, ногиронликни олдини олиш, хаёт сифатини яxшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иктисодий самардорлиги: иммуногистокимёвий текшириш орқали аниқ ташхис қўйилиши натижасида микропрепаратлар қайта кўриги 2 баробар камайган ва бу бюджет маблағларини 425320 сўмга иқтисод қилиш имконини берган (РИО ва РИАТМ клиникасининг прейскурантига кўра 1 та гистологик препаратни қайта кўриги 212660 сўмни ташкил қилади). Xулоса: ҳар бир беморда нефробластоманинг турини ҳисобга олган ҳолда индивидуал даволаш тактикасини қўллаш касаллик асоратларини, ногиронликни олдини олиш ва  иммуногистокимёвий текшириш орқали аниқ ташхис қўйилиши натижасида микропрепаратлар қайта кўригини 2 баробар камайиши ҳисобига бюджет маблағларини  425320 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: эпителиал нефробластомада ангиогенез ривожланиши, ўсмадаги қон томирлари зичлигининг аниқловчи CD34 маркерининг юқори экспрессияланиши, Ki-67>60% нинг юқори пролифератив фаоллиги ва митохондриал мембрананинг ўтказувчанлигини назорат қилувчи Bcl2 нинг кучли экспрессияланиши асосида ҳар бир бемор учун индивидуал даволаш тақтикаси зарурлиги исботлангани Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси РИО ва РИАТМ Фарғона филиали бўйича 26.10.2023 йилдаги 74-сон ҳамда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси РИО ва РИАТМ Наманган филиали бўйича 26.10.2023 йилдаги 77-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадолиги куйидагилардан иборат: даволаш тақтикасини тўғри танлаш ва алгоритм ишлаб чиқиш орқали беморлар яшовчанлиги узайган, ҳаёт сифати яxшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самардорлиги: нефробластомада ҳужайралар пролифератсиясини Ki-67 маркерининг юқори даражада экспрессияланиши билан аниқлаш, ўсмалар ҳажмининг катталашиши, иккиламчи ўзгаришларнинг пайдо бўлиши, подоцитлар полиморфизми, ангиогенез жараёнининг ривожланишини ўсмадаги қон томирлар зичлигини CD34 маркери билан текшириш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 12% га иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: иммуногистокимёвий текширувда қўлланиладиган маркерлар сонини камайиши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 12% га иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: умумий қон таҳлилида нефробластоманинг эпителиал турида I-II даражали камқонлик, аралаш турида III даражали камқонлик кузатилиш, мезенхимал турида эса деярли ўзгаришлар кузатилмаслиги исботлангани Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси РИО ва РИАТМ Фарғона филиали бўйича 26.10.2023 йилдаги 74-сон ҳамда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси РИО ва РИАТМ Наманган филиали бўйича 26.10.2023 йилдаги 77-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самардорлиги қуйидагилардан иборат: беморларда камқонликни ва полиорган етишмовчиликни эрта олдини олиш ва ҳаёт сифатини яxшилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самардорлиги: таклиф этилаётган усул Республика иxтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази кесимида жами соғлиқни сақлаш тизимига ажратиладиган молиявий кўмакни 4,3%га иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Республика иxтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази кесимида жами соғлиқни сақлаш тизимига ажратиладиган молиявий кўмакни 4,3%га иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish