Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева  Райхон  Розимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Анемияли болаларда димоғ  муртак бези гипертрофияси диагностикаси ва даволаш усулларини такомиллаштириш” 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1862.
Илмий раҳбар: Ашуров Азимжон Мирзажонвич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожланиш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Тиб.59.01
Расмий  оппонентлар: Добрецов Константин Григорьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Шамсиев Жахонгир Фазлиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.Алиев номидаги Озарбайжон давлат шифокорлар малакасини ошириш институти (Озарбайжон Республикаси).
Диссертация  йўналиши: назарий ва  амалий  аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: анемияли болаларда димоғ муртак бези гипертрофиясининг клиник хусусиятларини ўрганиш, диагностикаси ва доволашнинг оптимал усулларини аниклашдан иборат олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор димоғ муртак бези гипертрофиясида тананинг умумий гипоксия ва темир танқислиги анемияси ўртасида корреляцион боғлиқлик аниқланган;
2-3 даражали аденоидли вегетацияда турли хил жарроҳлик амалиётларида қон йўқотиш ҳажми бўйича қиёсий тавсифи асосланган;
ўтказилган тадқиқотлар асосида 1-2 даражали анемияси бўлган болаларда аденоид вегетацияларини даволаш учун жарроҳлик амалиётидан олдинги тайёргарлик ва жарроҳлик усулини танлаш услуби ишлаб чиқилган;
темир танқислиги анемияси бўлган болаларда,  димоғ муртак бези гипертрофияси диагносткаси ва даволаш  алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг  жорий қилиниши.
Темир танқислик анемияси бўлган болаларда димоғ бези гипертрофияси диагностикаси ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти биринчи бор димоғ муртак бези гипертрофиясида тананинг умумий гипоксия ва темир танқислиги анемияси ўртасида корреляцион боғлиқлик аниқланди;
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Темир танқислиги анемияси билан оғриган болаларда операция олдидан қисқа вақт ичида дастлабки тайёргарликдан сўнг аденотомия операциясига кўрсатмалар кенгайтирилди. Гемоглобин 95г/л бўлган ҳолатларда оперцияга олиш мумкин.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Корақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2022 йил 15 октабрдаги 58-сонли, "Сайфуллоҳ ота шифо" хусусий клиникасига 2022 йил 22 октабрдаги 18-сонли ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасига 2022 йил 15 октабрдаги 32-сонли буйруқ билан амалиётга жорий етилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Гипертрофияланган димоғ муртак безини олиб ташлашнинг оптимал усули, жарроҳлик амалиёти вақтида қон йўқотиш миқдорини минималлаштирди ва амалиётга жорий етилди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: Гипертрофияланган димоғ муртак безини олиб ташлаш бемор болаларда гемоглобинни нормаллаштириш, темир препаратлари билан узоқ муддатли ва интенсив даволанишни талаб қилади. Таклиф етилган усулда ўтказиладиган жарроҳлик амалиёти гемоглобиннинг минимал миқдори билан амалга оширилиши мумкинлиги исботланган. Бу еса ҳар бир бемор боладан 6 млн. eмас, 3,4 млн ҳаражат қилиб, тежамкорликни келтиради.
Хулоса: "Темир танқислиги анемияси билан оғриган болаларда димоғ муртак бези гипертрофиясини жарроҳлик йўли билан даволаш усули" ва "Темир танқислиги анемияси билан оғриган болаларда димоғ муртак бези гипертрофиясининг  диагностикаси ва даволаш алгоритми" усулини қоллаш, ҳар бир бемор боладан 6 млн. eмас, 3,4 млн ҳаражат қилиб, сарф-ҳаражатларнинг қисқаришига олиб келди.
иккинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти аденоидли вегетативда турли хил  жарроҳлик амалиётида қон йўқотиш ҳажми бўйича қиёсий тавсифи ўтказилди;
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Димоғ муртак бези гипертрофияси ва анемия билан оғриган бемор болаларнинг даволанишдан олдин ва кейин ҳаёт сифати яҳшиланди.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Корақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2022 йил 15 октабрдаги 58-сонли, "Сайфуллоҳ ота шифо" хусусий клиникасига 2022 йил 22 октабрдаги 18-сонли ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасига 2022 йил 15 октабрдаги 32-сонли буйруқ билан амалиётга жорий етилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: анемия ва 2-3 даражали аденоид ўсимталари бўлган касал болаларнинг ҳаёт сифати тавсия етилган усулни натижасида 2,5 марта яхшиланди. Уларни шифоҳонада ётиш даври 2 мартага қисқарди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: димоғ муртак бези ва анемия билан касалланган 1 нафар бемор бола учун касалликнинг қўзғатувчи омилини аниқлаш орқали 4 миллион 350 минг сўм маблағ  тежалади. Бу, ўз навбатида, беморни жарроҳлик амалиётига тайёрлашга ва вазиятни тўғри баҳолашга ёрдам беради, бу еса шифохонадаги кунлар сонини камайтиради.
Хулоса: Беморларни текширишнинг тўғри тактикаси ва таклиф қилинган жарроҳлик усулидан фойдаланиш бемор болалар ҳаёт сифатини яҳшилади, шифоҳонада қолиш даврини қисқартирди.
учинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти ўтказилган тадқиқотлар асосида 1-2 даражали анемияси бўлган болаларда аденоид вегетацияларини даволаш учун  жарроҳлик амалиети   олдинги тайёргарлик ва жарроҳлик усулини танлаш ишлаб чиқилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Aнемияси бўлган болаларда аденотомия жарроҳлик амалитёидан олдин ва даволашдан кейин олиб бориладиган муолажалар тавсия етилган алгоритмнинг самарадорлигини кўрсатди.
Илмий янгиликнинг жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Корақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2022 йил 15 октабрдаги 58-сонли, "Сайфуллоҳ ота шифо" хусусий клиникасига 2022 йил 22 октабрдаги 18-сонли ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасига 2022 йил 15 октабрдаги 32-сонли буйруқ билан амалиётга жорий етилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: 2-3-даража аденоидлари ва анемияси бўлган болаларда таклиф қилинган усулни қуллаш сабабли, жарроҳлик амалёти даврида қон кетиш таъминланди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Димоғ муртак бези гипертрофияси ва анемияли болаларни ташхислаш ҳамда даволашнинг ишлаб чиқилган алгоритми ёрдамида сарф-харажатлар учун 4 миллион 350 минг сўм маблағ  тежалади ва иқтисодий самарадорликка еришилади.
Хулоса:  2-3-даража аденоидлари ва анемияси бўлган болаларда таклиф қилинган усулни қоллаганда, жарроҳлик амалиети  даврида  қон кетиш таъминланди.
тўртинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти темир танқислик анемия билан димоғ муртак бези бўлган болаларни бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган ва жорий қилинган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: 2-3-даража аденоидли ва анемияси бўлган болаларда таклиф қилинган усулни қоллаш натижасида бурун орқали нафас олиш 100% тикланди.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиш: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Корақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2022 йил 15 октабрдаги 58-сонли, "Сайфуллоҳ ота шифо" хусусий клиникасига 2022 йил 22 октабрдаги 18-сонли ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасига 2022 йил 15 октабрдаги 32-сонли буйруқ билан амалиётга жорий етилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: 2-3-даража димоғ муртак бези гипертрофияси ва анемия билан оғриган бемор болаларни , жарроҳлик амалёти олдин тайёрлашнинг ишлаб чиқилган усули қисқа вақт ичида аденотомия операциясини ўтказиш имконини беради, шунинг учун болалар классик усулга қараганда тезроқ  ҳаёт тарзига қайтади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Димоғ муртак бези гипертрофияси ва анемияли болаларни ташхислаш ва даволашнинг ишлаб чиқилган алгоритми харажатларни 4 миллион 350 минг сўм маблағ тежалади ва иқтисодий жиҳатдан камайтиришга ёрдам беради.
Хулоса: анемияси бўлган болалардa, 2-3-даража аденоидлари таклиф қилинган  операция олди таёрлаш ва "Фотек" коаугуляторини қоллаш самарадорлиги исботланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish