Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлетова Дилфуза Мадиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Прееклампсия ривожланиш хавфи боʻлган ҳомиладорлар гуруҳида плацента дисфункциясининг профилактикаси, олиб бориш тактикаси ва диагностикасини такомиллаштириш” 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1607.
Илмий раҳбар: Каримов Аҳмад Ҳошимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.11.2023.Tib.114.01.
Расмий оппонентлар: Юсупбаев Рустем Базарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ҳодим; Қурбанов Джаҳангир Джамалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология  институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: анемия ва сурункали пийэлонефрит бўлган ҳомиладорларда енгил прееклампсия ривожланиш хавфини аниқлашда плацента дисфункциясининг допплерометрик ва платцентометрик мезонларининг ролини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор  плацента дисфункцияси ва прееклампсия ривожланишига олиб келадиган анемия ва сурункали  пийэлонефрит фонида  она-платцента-ҳомила тизимида қон айланишининг бузилиши аниқланган, бунда  плацента дисфункцияси фонида прееклампсия ривожланиши 46,7%ни ташкил этиши аниқланган;
бачадон - плацента - ҳомила тизимининг томирларида плацента дисфункциясини эхографик, Допплерометрик ташхислаш мезонлари (МCАда ИР 15% (п<0,05),  а.умбилиcалис да ИР – 0,62 (п<0,05) пасайди) аниқланган;
анемия ва сурункали пийэлонефрити бўлган ҳомиладор аёлларда прееклампсия ривожланишининг олдини олиш мақсадида Л-аргининни қўллашдан сўнг плацентада ижобий гистомарфологик ва морфометрик ўзгаришлар аниқланган;
ишлаб чиқилган алгоритм асосида олинган кўрсаткичларни баҳолаш орқали ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ триместрида плацента дисфункциясини ўз вақтида ташхислаш акушерлик асоратларининг 1,7 баробарга, перинатал асоратларнинг эса 2,5 баробарга камайишига олиб келиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2024 йил 15-февралдаги 02/075-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 22 февралдаги 03-559-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
Анемия ва сурункали пиелонефрит билан касалланган аёлларда бачадон – плацента – ҳомила тизими гемодинамикасида юзага келадиган ўзгаришлар оқибатида юзага келадиган перинатал асораталар, шунингдек плацентар дисфункциянинг хавф омиллари туфайли перинатал ва онадаги асоратлар ўртасидаги боғлиқлик исботланган бўлиб, Тошкент Тиббиёт академияси коʿп тармоқли клиникаси  туғруқ комплекси 29.06.2023-йилдаги 79-сонли буйруқ ҳамда Республика ва Хоразм вилоят перинатал маркази 06.07.2023-йилдаги 139-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тадбиқ натижалари ҳомиладор аёлларда прееклампсия риволанишини  эрта  муддатларда  аниқлаш  орқали бачадон,  ҳомила  ва  плацентада  қон  айланишини яхшилаш чораларини  кўриш  ва бу орқали ҳомила ўсишидан орқада қолиши, прееклампсиянинг оғир даражаларига ўтишининг, ҳомиладорлик асоратлари ривожланишининг  олдини олиш ҳамда  оналар  ва  болалар  ўлимини камайтириш га олиб келади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: анемия ва сурункали пиелонефрит билан оғриган ҳомиладорларга 2021-2023 йиллар давомида даволаш курслари ўтказилган, ҚШП ва ҚВПда даволанган 20 нафар ҳомиладорлар учун тиббий хизматлар нархи 5 376 000 сўмни ташкил этган: 20 нафар аёл х 83 400 сўм х 3,5 й/к = 5 838 000 сўм. Аёлларнинг ушбу тадқиқот гуруҳида (2021-2023) профилактика қилинмаган тақдирда давлат молиявий харажатларининг умумий қиймати олдиндан ҳисоблаб чиқилди ва натижалар ушбу гуруҳдаги ҳақиқий бюджет харажатлари билан таққосланди. Маълумотлардан кўриниб турибдики, иқтисодий самарадорлик 2021 йилда 77,12 фоизни, 2023 йилда эса 79,17 фоизни ташкил этди. Демак, 2021 йилда харажатларни минималлаштириш 18 124 800 сўмни, 2023 йилда эса 22 184 400 сўмни ташкил этди.
 Касалликларни ташхислаш, даволаш ва олдини олишнинг янги технологияларини жорий этиш самарадорлигини баҳолаш. Биз қуйидаги кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқдик: 1. Тиббий хизматлар нархи (ТХН - МХТ) формула бўйича ТХН = (ККҚ х БЎҚМ) + ҚХН, бу ерда ЙКН – ётоқ кунлик нархи, сўм/йил БЎҚМ – даволаш профилактик муассасада беморнинг ўртача қолиш муддати (кунлар) ҚХН – қўшимча хизматлар нархи (дорилар + озиқ-овқат + коммунал хизматлар), сўм/йил 2. Харажатларни минималлаштириш таҳлили (минималлаштирилган нархлар тахлили -МНТ) (масалан, шу даврлар 2021-2023 йиллар): ХМТ = ТХН 2021  - ТХН 2023    (сўм) 3. Битта беморга иқтисодий харажатлар ўзгариши (Δ Их): Δ Их  = Их 1 – Их 2,  Их1  - 2021 йилда битта беморга иқтисодий харажатлар. Их2 – 2023 йилда битта беморга кетган иқтисодий харажатлар.
Хулоса: прэеклампсия ривожланиши учун хавф омиллари бўлган ҳомиладор аёллар учун даволаш ва профилактик тадбирларни ўтқизиш, а.утерине эт а.умблиcалис артерияларининг қон томир тонуси ҳолатига таъсир кўрсатадиган она–плацента - ҳомила тизимида  қон оқимининг нормаллашишига ёрдам берадиган Л-аргинин қўшилиши билан, плацента эрта қариши (инволюсияси) жараёнининг олдини олиш ва секинлаштиришга ёрдам берди.
“Прееклампсия ривожланиш хавфи бўлган ҳомиладорлар гуруҳида плацента дисфункциянинг профилактикаси, олиб бориш тактикаси ва диагностикасини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиянинг 2023-йил 27-ноябрдаги 09-05152 сонли хат юборилган.
Бачадон-плацента-ҳомила тизимининг томирларида плацента дисфункциясининг эхографик, Допплерометрик ташхислаш мезонларини аниқлашда Тошкент Тиббиёт академияси коʿп тармоқли клиникаси  туғруқ комплекси 14.02.2024-йилдаги 42-сонли буйруқ ҳамда Республика ва Хоразм вилоят перинатал маркази 29.06.2023-йилдаги 79-сонли буйруқ ва 06.07.2023-йилдаги 139-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат. Олинган маълумотлардан фойдаланиб, харажатларни минималлаштириш ҳолати ҳисоблаб чиқилган. Эрта репродуктив йўқотиш ёки эрта туғилишнинг олдини олиш учун плацента дисфункциясини комплекс даволашни амалга оширганимиздан сўнг, одатда муддатидаги туғруқлар содир бўлди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: аёлларнинг ушбу тадқиқот гуруҳида (2021-2023) профилактика қилинмаган тақдирда давлат молиявий харажатларининг умумий қиймати олдиндан ҳисоблаб чиқилган ва натижалар ушбу гуруҳдаги ҳақиқий буджет харажатлари билан таққосланди. Маълумотлардан кўриниб турибдики, иқтисодий самарадорлик 2021 йилда 77,12 фоизни, 2023 йилда эса 79,17 фоизни ташкил этди. Демак, 2021 йилда харажатларни минималлаштириш 18 124 800 сўмни, 2023 йилда эса 22 184 400 сўмни ташкил этди.
ХРОҚ ушбу патологияга эга бўлган аёллар орасида ҳомиладор аёлларни плацента дисфункциясидан келиб чиққан ҳомиладорлик асоратлари учун касалхонада даволаш пайтида ўтказиладиган манипуляция харажатларини ва давлат томонидан ажратиладиган билвосита харажатларни минималлаштиришни таъминлайди.; шунингдек, муваффақиятли даво натижалар ва уларнинг прогностик аҳамияти асослангани Тошкент Тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси ҳомиладорлар акушерлик ва патология бўлимларида 14.02.2024-йилдаги 42-сонли буйруқ ҳамда Республика ва Хоразм вилоят перинатал маркази 29.06.2023-йилдаги 79-сонли буйруқ ва 06.07.2023-йилдаги 139-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат. Шу билан бирга, агар бу аёллар ЭТнинг олдини олишга имкон берувчи Тивортин (Л-аргинин эритмаси 4,2%-100 мл) препарати ёрдамида комплекс даволашдан ўтмаганларида, улар ЭТ ни бошдан кечирган бўлишларини ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган алгоритм асосида олинган кўрсаткичларни баҳолаш орқали ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ триместрида плацента дисфункциясини ўз вақтида ташхислаш билан акушерлик асоратларининг 1,7 баробарга, перинатал асоратларни эса 2,5 баробарга камайишига олиб келинди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Тивортин (Л-аргинин эритмаси 4,2-100 мл) препаратини комплекс қўллаш билан прееклампсия билан оғриган ҳомиладор аёлларда плацента дисфункциясининг дори-дармонларни олдини олиш ва даволашнинг ишлаб чиқилган усули плацента дисфункцияси (эрта, кеч репродуктив йўқотишлар) туфайли келиб чиқадиган ҳомиладорлик асоратларини камайтиришга имкон беради. бДисфункция мавжуд аёлларда қон айланиш тизимидаги бузилишлар ҳомиладорлик натижалари бўйича олинган маълумотларга кўра, уларни эрта аниқлаш ва салбий оқибатларга олиб келиш хавфи юқори бўлганлиги сабабли, 5 838 000 сўмни тежайди (битта аёлнинг ўртача даволаниш нархи).
Хулоса:  ҳомиладорлик даврида асоратларнинг ривожланиши учун асосий хавф омилларини эрта аниқлаш туғруқнинг салбий натижаларининг олдини олиш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларининг 15000 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
Ишлаб чиқилган алгоритм асосида олинган кўрсаткичларни баҳолаш орқали ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ триместрида плацента дисфункциясининг ўз вақтида ташхислаш билан акушерлик ва перинатал асоратларни камайишига олиб келиши ўртасидаги боғлиқлик исботланган, Тошкент Тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси ҳомиладорлар акушерлик ва патология бўлимларида 14.02.2024-йилдаги 42-сонли буйруқ ҳамда Республика ва Хоразм вилоят перинатал маркази 29.06.2023-йилдаги 79-сонли буйруқ ва 06.07.2023-йилдаги 139-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Допплерометрик ва плацентометрик усулларни фон касалликлари билан ҳомиладорлик даврида қоʻллаш акушерлик ва перинатал асоратларнинг ривожланишида уларни аниқлашнинг юқори прогностик аҳамияти ва самарадорлигини исботлашга имкон берди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Анемия ва сурункали пиелонефритни ўрганиш ва индивидуаллашган ҳомиладорликни олиб бориш натижалари ҳомиладорлик асоратлар сонини, даволаниш вақтини ва касалхонада қолишни камайтиришга имкон берди. Бу ҳар бир бемор учун 2500000 сўмни тежаш имконини берди. Яъни, бундай патологиялар билан асоратланган тақдирда, уни тузатиш учун қўшимча харажатлар 5000000 сўмни ташкил қилади. Таклиф этилаётган янги ёндашувнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида бундай харажатлар ўртача 2500000 сўмни ташкил этган. Натижада ушбу патология билан оғриган бир беморга аниқланган ёндашув ҳисобига юзага келиши мумкин бўлган асоратларни камайтириш ҳисобига 2500000 сўм маблағ тежалди (ТТА кўп тармоқли клиника туғруқ мажмуаси нархлари рўйхати бўйича).
Хулоса: Анемия ва сурункали пиелонефрит мавжуд аёлларда плацента дисфункциясининг мавжудлиги ҳомиладорликни асоратланишига, ҳомила ички ҳолати ва туғруқ асоратларининг оширганлиги натижасида  1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларининг 250000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
акушерлик ва перинатал асоратлар учун хавф омиллари ҳисобланган анемия ва сурункали пиелонефрит ишончли аҳамияти асосида плацента дисфункцияси натижасида ҳомиладорлик ва тугʻруқ кечишини башорат қилиш усули ишлаб чиқилгани Тошкент Тиббиёт академияси коʻп тармоқли клиникаси ҳомиладорлар акушерлик ва патология боʻлимларида 14.02.2024-йилдаги 42-сонли буйруқ ҳамда Республика ва Хоразм вилоят перинатал маркази 29.06.2023-йилдаги 79-сонли буйруқ ва 06.07.2023-йилдаги 139-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Таклиф этилаётган прогнозлаш усули клиник олди босқичларида ҳомиладорликни назоратли бошқариш ва олиб боориш имконини берди, бу эса ҳомиладорлик ва тугʻруқ асоратларини  профилактикасини таъминлашга имкон берган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Сурункали анемия ва пиелонефрит фонида  ҳомиладорликнинг ва тугʻруқнинг  салбий оқибатларини башорат қилиш усулининг жорий этилиши аёлларда 5 800 000 сўмни (бир аёл даволанишининг ўртача нархи) тежаш имконини берди.
Хулоса: ишлаб чиқилган прогностик модел анемия ва сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладор аёлларда ҳомиладорлик даврида акушерлик ва перинатал асоратлар ҳамда репродуктив йўқотишларнинг мумкин бўлган оқибатларини тахмин қилиш натижасида натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларининг 5 800 000  сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish