Sayt test rejimida ishlamoqda

Ачилова Нодира Ғани кизинининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Менопауза давридаги остеопорозли беморларга имплантацияни режалаштириш,даволаш ва профилактика чораларини такомиллаштириш” 14.00.21 - Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга  олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1940.
Илмий раҳбар: Пўлатова Барно Журахоновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Долгалев Александр Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Хабилов Нигман Лукмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Тожик давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади менопауза даврида остеопорозга чалинган бемор аёлларда дентал имплантациянинг амалиёти мақсадга мувофиқлигини асослаш ва самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 менопауза даврида остеопорозга чалинган бемор аёлларда алвеоляр ўсикнинг ғоваксимон қисми оптик зичлиги 150±20 HU бирликни ташкил этиб, суяк тизимининг патологияси бўлмаган беморларга нисбатан жағ суякларининг минерализациясининг остеопорозда 30 % га пасайиши исботланган;
 постменопаузал остеопорозга чалинган аёллар тавсия этилган терапиядан фойдаланиб, 3 ойдан сўнг паратироид гормони 26,7% га камайган, калцитонин ва витамин Д, эса мос равишда 40,0% ва 200-300 МЕ га ошган, шу сабабли остеопорозга чалинган бемор аёлларда дентал имплантацияни  ўтказишда ва асоратларнинг олдини олишда ижобий омил булиб ҳисобланиши аниқланган;
 менопауза давридаги остеопорозга чалинган бемор аёлларда дентал имплантация пайтида периоперацион коррекцияни оқилона амалга ошириш, асоратларни 18% дан 5% гача камайтириш имконини берган ва бундай ёндашув имплантация жараёнининг хавфсизлигини ва самарадорлигини ошириши ишлаб чиқилган алгоритмда исботланган;
менопаузадаги остеопорозли беморларда оптимал стабилизация коэффициенти 40Нcм билан ифодаланиб, остеотроп препаратларни қўллаш тиш имплантациясини барқарорлаштириш самарадорлигига асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий килиниши.
Тошкент давлат стоматология институти мувофиқлаштирувчи Экспертлар кенгашининг 2024 йил 26 февралдаги №04-х/28-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: менопауза даврида остеопорозга чалинган бемор аёлларда алвеоляр ўсикнинг ғоваксимон қисми оптик зичлиги 150±20 HU бирликни ташкил этиб, суяк тизимининг патологияси бўлмаган беморларга нисбатан жағ суякларининг минерализациясининг остеопорозда 30 % га пасайиши исботланган.Қисман  тишсизликнинг,суяк дефицит нуқсонлари мавжуд беморларда даволаш самарадорлигини ошириш ва жарроҳлик даволаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар амалий соғлиқни сақлаш соҳасида, хусусан: Тошкент давлат стоматология институти клиникаси Катталар Юз-жағ жаррохлиги бўлимида (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент давлат стоматология институти клиникасининг 2023 йил  03 октябрдаги № 54-сон бўйруғи ва Тошкент Тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасининг 2023 йил 21 октябрдаги № 122 –сон буйруғи) клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: менопаузали остеопорозли қисман тишсизлиги мавжуд аелларда жағ суякларнинг алвеоляр ўсимтасида тўқималар минерализациясининг  пасайиши туфайли “остеопороз тешиклар”аниқланади, бундай нуқсонларни бартараф этиш мақсадида олиб бориладиган жарроҳлик аралашувини максимал даражада аниқ режалаштириш имконияти, шунинг натижасида даволаш самарадорлигини ошириши ва кўзланган натижани олдиндан кўриш имкониятини бериши ҳамда имплантологик даволаш муддатини қисқартириш имкон беради. Даволаниш вақтини 25% гача қисқартириш орқали беморнинг ҳаёт сифати яхшиланади ва мехнатга лойиқатсизлик даври қисқаради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  менопаузали остеопорозли қисман иккиламчи адентида жағ суякларнинг алвеоляр ўсимтасида тўқималар минерализацияси дефицити мавжуд бўлган беморларда спонгиоз имплантантларни қўллаш  беморларни ташхислашни ва даволаниш даврининг кисқаришига ҳамда иккиламчи асоратлар келиб чиқишини, бунинг оқибати қўшимча жарроҳлик аралашувларининг ўтказилишни олдини олади. Тиббий ташхисот ва самарали жарроҳлик йўли билан даволаш чора-тадбирларини амалга ошириш иқтисодий харажатлар ўртасидаги фарқ туфайли иқтисодий самарадорлиги маблағ ҳисобида ҳар бир бемор учун ўртача 2.400.000 сўмгача маблағларни иқтисод қилиш имконини берди.Хулоса: " Менопауза давридаги остеопорозли беморларга имплантацияни режалаштириш, даволаш ва профилактика чораларини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига Тошкент давлат стоматология институти ректори томонидан 2024-йил 20 февралдаги №04-з/49-сонли хат юборилган
иккинчи илмий янгилик: постменопаузал остеопорозга чалинган аёллар тавсия этилган терапиядан фойдаланиб, 3 ойдан сўнг паратироид гормони 26,7% га камайган, калцитонин ва витамин Д, эса мос равишда 40,0% ва 200-300 МЕ га ошган, шу сабабли остеопорозга чалинган бемор аёлларда дентал имплантацияни  ўтказишда ва асоратларнинг олдини олишда ижобий натижага эришилган.Иккиламчи адентияли беморлар жағ суякларида   остеопороз ўзгаришлар бор ҳолатида даволаш самарадорлигини ошириш ва жарроҳлик даволаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар амалий соғлиқни сақлаш соҳасида, хусусан:Тошкент давлат стоматология институти клиникаси Катталар Юз-жағ жаррохлиги бўлимида (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент давлат стоматология институти клиникасининг 2023 йил  03 октябрдаги № 55-сон бўйруғи ва Тошкент Тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасининг 2023 йил 21 октябрдаги № 123 –сон бўйруғи) клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: менопауза давридаги остеопорозли жағларда жарроҳлик даволаш босқичларини кондаги калцитонин, паратиреоид гормон, витамин Д кўрсаткичлар асосида ташхислашнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда режалаштириш, жағ суякнинг аввалги ҳолатини қайта тиклашга, шунинг натижасида жағ ҳаракатлари ва чайнаш функциясининг тикланишига олиб келади. Бу ўз навбатида беморларнинг иш қобилиятини ошишига жамиятда ўз ўрнини топишига олиб келади.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: менопауза давридаги остеопорозли беморларда суяк тўқималар патологик узғариши ва иккламчи адентия мавжуд 1 нафар бемор учун  жаррохлик ва коррекцион терапия усулининг жорий қилиниши ҳисобига қайта ўтказиладиган жарроҳлик амалиёти даражасини 23% дан 3,2% га камайтириш ҳисобига  4 100 000 сўм иқтисод қилинади (тажрибага кўра 23% беморларда бошқа жаррохлик тактика операцияси амалга оширилди), индивидуал тайёрланган аутоблок ёрдамида алвеоляр  нуқсонларини тўлақонли бартараф этилиши ҳисобига беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ва беморларни стационарда даволаниш муддатларини қисқартириши хисобига иқтисодий самарадорликка эришилди.Хулоса:"Менопауза давридаги остеопорозли беморларга имплантацияни режалаштириш, даволаш ва профилактика чораларини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига Тошкент давлат стоматология институти ректори томонидан 2024-йил 20 февралдаги №04-з/49-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: менопауза давридаги остеопорозга чалинган бемор аёлларда дентал имплантация пайтида периоперацион коррекцияни оқилона амалга ошириш, асоратларни 18% дан 5% гача камайтириш имконини берган ва бундай ёндашув имплантация жараёнининг хавфсизлигини ва самарадорлигини ошириши ишлаб чиқилган алгоритмда исботланди.Иккиламчи адентияли беморлар жағ суякларида остеопороз ўзгаришлар бор ҳолатида даволаш самарадорлигини ошириш ва жарроҳлик даволаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар амалий соғлиқни сақлаш соҳасида, хусусан:Тошкент давлат стоматология институти клиникаси Катталар Юз-жағ жаррохлиги бўлимида (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент давлат стоматология институти клиникасининг 2023 йил  03 октябрдаги № 55-сон бўйруғи ва Тошкент Тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасининг 2023 йил 21 октябрдаги № 123 –сон бўйруғи) клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жағлар эстетик ва функционал жиҳатдан тикланиши беморнинг ишга лойиқатсизлигини камайтириши, жамоада ижтимоий алоқаларнинг тикланиши, беморнинг руҳий ҳолатига таъсири ва бемор оғиз бўшлигида  ва нутқидаги нуқсон сабабли шаклланган комплексларнинг бартараф этилиши орқали ижтимоий ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: даволашнинг операциядан олдинги ва кейинги босқичларида  биокимиё маркерлар ( кальцитонин, паратгормон асосида ташҳислаш, шу тоифадаги усулларидан фойдаланиш ушбу патологияли беморларда ўтказиладиган жарроҳлик аралашувларини режалаштириш ва даволаш натижаларини баҳолаш учун қулай шароит яратиб беради. Шу туфайли, беморларнинг даволаш муассасаларига қатнови 2 баробар камаяди, иқтисодий самара пул кўринишида ўртача 1 500 000 сўмни ташкил этади.Хулоса:"Менопауза давридаги остеопорозли беморларга имплантацияни режалаштириш, даволаш ва профилактика чораларини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига Тошкент давлат стоматология институти ректори томонидан 2024-йил 20 февралдаги №04-з/49-сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: менопаузадаги остеопорозли беморларда оптимал стабилизация коэффициенти 40Нcм билан ифодаланиб, остеотроп препаратларни қўллаш тиш имплантациясини барқарорлаштириш самарадорлигига асосланган.Иккиламчи адентияли беморлар жағ суякларида остеопороз ўзгаришлар бор ҳолатида даволаш самарадорлигини ошириш ва жарроҳлик даволаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар амалий соғлиқни сақлаш соҳасида, хусусан:Тошкент давлат стоматология институти клиникаси Катталар Юз-жағ жаррохлиги бўлимида (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент давлат стоматология институти клиникасининг 2023 йил  03 октябрдаги № 55-сон бўйруғи ва Тошкент Тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасининг 2023 йил 21 октябрдаги № 123 –сон бўйруғи) клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: менопаузадаги остеопорозга чалинган иккламчи адентияли беморларда жағ суяклар тўқималар патологик ўзгаришларни ташхислаш ва даволашда ишлаб чиқилган алгоритмнинг қўлланиши, уларга кўрсатилаётган малакали тиббий ёрдамдан, хусусан амалга оширилган жарроҳлик аралашуви натижасининг самарадорлигидан, кенг маънода мамлакатимиз соғлиғни сақлаш тизимидан қониқиш ҳиссининг пайдо бўлишига, беморнинг замонавий тиббиётга, тиббиёт ходимларига бўлган қарашларини ижобий томонга ўзгартирибгина қолмай, унинг жамиятга тўлақонли қайтишига, ҳаёт сифатининг яхшиланишига ёрдам беради.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: менопаузадаги остеопорозли тиш қаторидаги нуқсонлари мавжуд беморларни ташхислаш ва даволаш жараёнида туғри ташхис қўйиш ва жаррохлик амалиётига тўғри тайёрлаш беморнинг даволаш муассасаларига қатновлари сонини 2 баробар камайтиради ва асоратларни қисқартириш ҳисобига кайтадан жарроҳлик амалиётини амалга оширишни олдини олади, иқтисодий самара маблағ ҳисобида ўртача 4 100 000 сўмни ташкил этади.Хулоса:”Менопауза давридаги остеопорозли беморларга имплантацияни режалаштириш, даволаш ва профилактика чораларини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига Тошкент давлат стоматология институти ректори томонидан 2024-йил 20 февралдаги №04-з/49-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish