Sayt test rejimida ishlamoqda

Нортаева Нилуфар Абдирахимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гипотериоз ҳолатидаги турли ёшдаги болаларнинг тиш-жағ системасининг морфологик ва морфометрик ўзгаришлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2633.
Илмий раҳбар: Ахмедова Сайёра Мухамадовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хамидова Фарида Муиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гипотиреоз ҳолатидаги турли ёшдаги болаларнинг тиш-жағ системасининг морфометрик ўзгаришлари ва тажрибавий гипотиреозда тишларда кечадиган морфологик ўзгаришларни баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли ёшдаги соғлом болаларни тиш-жағ тизимининг кефалометрик кўрсаткичлари жинсга ва ёшга қараб ўзаро фарқ қилиши:  юзнинг морфологик кенглик кўрсаткичлари барча ёшдаги қиз болаларда юқори, юзнинг морфологик узунлик кўрсаткичлари эса ўғил болаларда юқори эканлиги аниқланган;
гипотиреоз ҳолатидаги ўғил ва қиз болаларнинг кефалометрик кўрсаткичлари соғлом болаларнинг кўрсаткичларига нисбатан камроқ ўсиш темпига эга бўлиши, бу ўзгаришлар айниқса қиз болаларда юзнинг морфологик кенглик кўрсаткичлари, ўғил болаларда эса морфологик узунлик кўрсаткичлари билан намоён бўлиши илмий асосланган;
турли ёшдаги соғлом ва қалқонсимон без гормонлари етишмовчиги кузатилган болаларнинг тиш-жағ тизимини антропометрик кўрсаткичларининг солиштирма таҳлили асосида кичик ёшдаги ўғил ва қиз болаларда ювенилизация белгилари, ўрта ва катта мактаб ёшидаги ўғил болаларда дебрахикефализация, қиз болаларда эса грацилизация белгилари ривожланиши илмий асосланган;
тажрибавий гипотиреоз ҳолатида тишда келиб чиқадиган морфологик ўзгаришлар: тишларнинг кеч чиқиши, дентин каналчаларининг торайиши, цемент қаватининг юпқалашиши ва некроз белгиларининг ривожланиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 15 февралдаги 02/071-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 24 августдаги 08-23/31-х-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: турли ёшдаги соғлом болаларни тиш-жағ тизимининг кефалометрик кўрсаткичлари жинсга ва ёшга қараб ўзаро фарқ қилиши:  юзнинг морфологик кенглик кўрсаткичлари барча ёшдаги қиз болаларда юқори, юзнинг морфологик узунлик кўрсаткичлари эса ўғил болаларда юқори эканлиги аниқлангани Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 18.08.2023 йилдаги 105-сон ҳамда Янгийўл  туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 19.08.2023 йилдаги 110-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жорий қилинган тадқиқот натижалари турли ёшдаги болаларда тиш-жағ тизимидаги кузатилиши мумкин бўлган антропометрик ўзгаришлар билан кечадиган салбий оқибатларни эрта аниқлаш болаларнинг ўқув жараёнига, ҳаёт сифатига салбий таъсирларини олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида олинган маълумотлар турли ёшдаги болаларнинг тиш-жағ тизимининг антропометрик ўлчамлари асосида олинган просентиллар турли хил патологияларда тиш-жағ системасининг антропометрик ўзгаришларини эрта босқичларда аниқлаш ва болаларда кечадиган тиш-жағ тизимининг касалликларини олдини олиш мақсадида режали тиббий кўрикларда фойдаланиш орқали асоратларни 1,6 баробар камайиши ва даволаш муддатлари қисқариши натижасида иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: тиш-жағ тизимида салбий ўзгаришлари билан боғлиқ кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш бўйича татбиқ натижалари бир нафар бола ҳисобига бюджет маблағларини 13450 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: гипотиреоз ҳолатидаги ўғил ва қиз болаларнинг кефалометрик кўрсаткичлари соғлом болаларнинг кўрсаткичларига нисбатан камроқ ўсиш темпига эга бўлиши, бу ўзгаришлар айниқса қиз болаларда юзнинг морфологик кенглик кўрсаткичлари, ўғил болаларда эса морфологик узунлик кўрсаткичлари билан намоён бўлиши илмий асослангани Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 18.08.2023 йилдаги 105-сон ҳамда Янгийўл  туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 19.08.2023 йилдаги 110-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жорий қилинган тадқиқот натижалари турли ёшдаги болаларда гипотиреоз ҳолатида тиш-жағ тизимида кузатиладиган антропометрик ўзгаришларни олдини олиш, болаларнинг жисмоний ривожланишини ва ҳаёт сифатини яхшилашга олиб келган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: жорий қилинган тадқиқот натижалари турли ёшдаги болаларда тиш-жағ тизимидаги салбий ўзгаришлар ривожланаётганлигини эрта аниқлаш шифохонада бўлиш кунларини камайишига, ташхислашга ҳамда даволашга кетадиган маблағни 1,2 баробар иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: гипотиреоз ҳолатидаги 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларнинг тиш-жағ тизимидаги морфометрик кўрсаткичларини орқада қолишларни бартараф этиш бир нафар бола ҳисобига бюджет маблағларини 223805 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: турли ёшдаги соғлом ва қалқонсимон без гормонлари етишмовчиги кузатилган болаларнинг тиш-жағ тизимини антропометрик кўрсаткичларининг солиштирма таҳлили асосида кичик ёшдаги ўғил ва қиз болаларда ювенилизация белгилари, ўрта ва катта мактаб ёшидаги ўғил болаларда дебрахикефализация, қиз болаларда эса грацилизация белгилари ривожланиши илмий асослангани Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 18.08.2023 йилдаги 105-сон ҳамда Янгийўл  туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 19.08.2023 йилдаги 110-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жорий қилинган тадқиқот натижалари асосида стоматолог, педиатр, эндокринолог шифокорларга қалқонсимон без гормонларининг етишмовчилигида келиб чиқадиган антропометрик ўзгаришларни олдини олиш ва даволаш алгоритмини тўғри олиб бориш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар тиш-жағ тизимида келиб чиққан морфометрик ўзгаришлар қалқонсимон без гормонларининг етишмовчилиги натижасида болаларда кузатилиши мумкин бўлган тиш-жағ тизимидаги ўзгаришларни эрта аниқлаш ва даволашни эрта даврдаёқ бошлаш бир ҳолат учун 13450 сўмдан 26900 сўмгача тежашга олиб келиши мумкин. Хулосa: гипотиреоз ҳолатидаги турли ёшдаги болаларнинг тиш-жағ тизимида кузатиладиган ўзгаришларни аниқлаш эндокринолог, педиатр, стоматологларга бу патологияни тўғри тушуниш ва мақсадли даволаш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: тажрибавий гипотиреоз ҳолатида тишда келиб чиқадиган морфологик ўзгаришлар: тишларнинг кеч чиқиши, дентин каналчаларининг торайиши, цемент қаватининг юпқалашиши ва некроз белгиларининг ривожланиши илмий асослангани Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 18.08.2023 йилдаги 105-сон ҳамда Янгийўл туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 19.08.2023 йилдаги 110-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажрибавий гипотериоз ҳолатида тишда келиб чиққан морфологик ўзгаришлар қалқонсимон без гормонларининг етишмовчилиги натижасида болаларда кузатилиши мумкин бўлган тишдаги салбий ўзгаришларни эрта ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш йўлларининг самарали усулларини яратиш имконини бериш билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар қалқонсимон без гормонларининг етишмовчилиги натижасида болаларда кузатилиши мумкин бўлган тишдаги морфологик ўзгаришларни эрта аниқлаш ва даволашни эрта даврдаёқ бошлашни имконини беради. Хулосa: гипотиреоз ҳолатидаги турли ёшдаги болалар тишида кузатиладиган морфологик ўзгаришларда эмал, дентин, цементни юпқалашиши ва некроз жараёнларини эрта ташҳислаш натижасида бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish