Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдимуратова Амангул Баймуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Дифференциал диагностик интеллектуал қобилиятларни ташхислаш методикаларини мослаштириш ва стандартлаштириш», 19.00.01 – Психлогия назарияси ва амалиёти. Шахс психологияси. Психология тарихи (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/P126.
Илмий раҳбар: Қодиров Ботир Раҳманкулович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Бегматов Абдуладжан Сераджинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Акрамов Мирмухсин Рустамович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон ёшларининг интеллектуал қобилиятларини ташхислаш методикаларини қайта ишлаш ва стандартлаштиришнинг консептуал асослари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
психодиагностик методикаларни психометрик текшириш усулига кўра мактаб ўқувчиларининг ақлий салоҳиятининг ривожланиш даражасини саралаш ва табақалаштириш учун интеллектнинг интеграл кўрсаткичларини факторли таҳлил қилиш натижасида “Саодхонлик”, “Т-тест”лари Қорақалпоғистон муҳитига мослаштирилган ва маъёрлаштирилганлиги аниқланган; 
интеллектуал қобилиятларни дифференциал диагностика қилиш учун топшириқларнинг мураккаблик даражасига мувофиқ осон сўзларни алмаштириш, мазмунини мураккаблаштириш орқали методикани миллийлаштириш муҳимлиги туфайли Қорақалпоқ тилида психологик тестларни назорат қилишнинг уч босқичли алгоритми ишлаб чиқилган;
интеллектнинг интеграл кўрсаткичларини аниқлашда натижаларнинг ишончлилиги ва ички изчиллиги бисериал коррелясия коеффисенти орқали баҳоланган методика ёрдамида ақлий салоҳиятнинг умумий ривожланганлик даражасининг миллий муҳитда индивидуал жиҳатларини ташҳислаш муҳимлиги туфайли психометрик талабларга жавоб берувчи “Т-тест”ни қўллаш мумкинлиги далилланган;
тест ишлаб чиқиш технологиясининг ўзаро таъсир хусусиятларига кўра шахс интеллектуал ривожланганлик даржаси бўйича олинган натижаларнинг тасодифий танлаш ёрдамида нормал тақсимланиш қонунига бўйсунишига асосланиб, конструктив ва критериал валидлик мезонларидан келиб чиқиб “Саводхонлик” ва “Т-тест” методикаларини Қорақалпоғистон ҳудидига мослаштиришнинг замонавий талаблари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дифференциал диагностик интеллектуал қобилиятларни ташхислаш методикаларини мослаштириш ва стандартлаштириш муаммосини тадқиқ этиш натижасида:
психодиагностик методикаларни психометрик текшириш усулига кўра мактаб ўқувчиларининг ақлий салоҳиятининг ривожланиш даражасини саралаш ва табақалаштириш учун интеллектнинг интеграл кўрсаткичларини факторли таҳлил қилиш натижасида “Саодхонлик”, “Т-тест”лари Қорақалпоғистон муҳитига мослаштирилган ва маъёрлаштирилганлиги аниқланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-декабрдаги ПМ-94-сон буйруғи билан «Умумий психология», «Психодиагностика асослари» модуллларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-декабрдаги ПМ-94а-сон маълумотномаси). Натижада интеллектуал қобилиятларни аниқлаш методикаларининг назарий ҳолатини ўрганиш имконияти яратилган; 
интеллектуал қобилиятларни дифференциал диагностика қилиш учун топшириқларнинг мураккаблик даражасига мувофиқ осон сўзларни алмаштириш, мазмунини мураккаблаштириш орқали методикани миллийлаштириш муҳимлиги туфайли Қорақалпоқ тилида психологик тестларни назорат қилишнинг уч босқичли алгаритми ишлаб чиқилганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-декабрдаги ПМ-94-сон буйруғи билан «Умумий психология», «Психодиагностика асослари» модуллларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-декабрдаги ПМ-94а-сон маълумотномаси). Натижада интеллектуал қобилиятларни ташҳислаш учун методикаларнинг валидлигини текшириш имконияти яратилган; 
интеллектнинг интеграл кўрсаткичларини аниқлашда натижаларнинг ишончлилиги ва ички изчиллиги бисериал коррелясия коеффисенти орқали баҳоланган методика ёрдамида ақлий салоҳиятнинг умумий ривожланганлик даражасининг миллий муҳитда индивидуал жиҳатларини ташҳислаш муҳимлиги туфайли психометрик талабларга жавоб берувчи “Т-тест”ни қўллаш мумкинлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-декабрдаги ПМ-94-сон буйруғи билан «Умумий психология», «Психодиагностика асослари» модуллларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-декабрдаги ПМ-94а-сон маълумотномаси). Натижада интеллектуал қобилиятларни  ташҳис қилувчи методикалар учун стандарт ёш ва жинс нормаларини олиш, этник жиҳатдан ажралувчи гуруҳлар томонидан топшириқлар таркибини ўрганиш самарадорлиги ошган;
тест ишлаб чиқиш технологиясининг ўзаро таъсир хусусиятларига кўра шахс интеллектуал ривожланганлик даржаси бўйича олинган натижаларнинг тасодифий танлаш ёрдамида нормал тақсимланиш қонунига бўй сунишига асосланиб, конструктив ва критериал валидлик мезонларидан келиб чиқиб “Саводхонлик” ва “Т-тест” методикаларини Қорақалпоғистон худидига мослаштиришнинг замонавий талаблари ёритиб берилган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-декабрдаги ПМ-94-сон буйруғи билан «Умумий психология», «Психодиагностика асослари» модуллларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-декабрдаги ПМ-94а-сон маълумотномаси). Натижада “Саводхонлик” ва “Т-тест”  тестларининг интеллектуал қобилиятларни ташҳислаш методикаси аҳамиятини аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish