Sayt test rejimida ishlamoqda

Ганжиев Феруз Фурқатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Глобаллашув даврида агрессив ўсмирлар жамиятга мослашишининг ижтимоий-психологик детерминантлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/P121.
Илмий раҳбар: Баратов Шариф Рамазонович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Файзиева Мавлуда Худаяровна, психология фанлари доктори (DSc), доцент;  Фарфиева Камола Адхамджановна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув даврида агрессив ўсмирлар жамиятга мослашишининг ижтимоий-психологик детерминантларини аниқлаш ва зарур тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирларда агрессивликни намоён бўлишининг ёшга оид динамик хусусиятлари жисмоний, вербал тажовуз, аутодеструктив реакцияларни шахс психофизологик ҳолати негизида ифодалашидаги гендер социализациянинг дифференциал фарқларини мавжудлигига кўра “ўз-ўзига берадиган баҳо”, “шахслараро муносабатлар” билан боғлиқ хавотирланишга идентив кечиши далилланган; 
оиладаги ноадекват муносабатларнинг ўсмирлик даврида агрессивликни намоён бўлишига таъсир натижасида ота-онанинг дестуриктив, психоемоционал ҳолати, оиладаги коммуникатив симбиознинг сустлиги, социал конфликтлар билан боғлиқ хулқнинг устуворлиги туфайли ота-оналик ролига нисбатан установка ва муносабат муҳим ижтимоий омил эканлиги далилланган; 
ўсмирлардаги салбий ҳиссий ҳолатлардаги дифференциал фарқларга кўра, мактаб жамоаси ва таълим билан боғлиқ хавотирланиш жисмоний, шахслараро муносабатларда тан олиниш истагини ифодаловчи безовталик тажовузкорона реакцияларни шахснинг ўзига берадиган баҳосига интегратив тарзда кучайтирганлиги туфайли ўғил болаларда агрессия, қиз болаларда аутоагрессияга мойилликнинг устуворлиги асосланган;
низоли вазиятларда хулқ-атвор стратегияларини намоён бўлишига кўра “эгрессия”ни “мослашув”, “бошқаларни қабул қилиш”, устунликка эришиш, хавотирланишни бошқаларни қабул қилиш, “эмоционал комфорт” ҳислари билан салбий ҳислар ракурсида тескари боғланишга эга эканлиги туфайли агрессия ўсмирларнинг ижтимоий-психологик мослашувида психологик-дисфунксионал баръер эканлиги асосланган;
агрессив ўсмирларни жамиятга мослашувида фаоллик, ижтимоий қизиқиш ва идентификация, ҳиссий барқарорликни психологик-маданий симбиоз таъсирида адекват шаклланиши шахсдаги “Мен” ни  “Биз” га проексияланишига олиб келганлиги туфайли шахс конструктларининг мотивацион, когнитив, ижтимоий, алтруистик компонентларига коррексион-адаптив таъсир этиши муҳимлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув даврида агрессив ўсмирлар жамиятга мослашишининг ижтимоий-психологик детерминантлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
ўсмирларда агрессивликни намоён бўлишининг ёшга оид динамик хусусиятлари жисмоний, вербал тажовуз, аутодеструктив реакцияларни шахс психофизологик ҳолати негизида ифодалашидаги гендер социализациянинг дифференциал фарқларини мавжудлигига кўра “ўз-ўзига берадиган баҳо”, “шахслараро муносабатлар” билан боғлиқ хавотирланишга идентив кечиши далилланганлиги билан боғлиқ хулосалардан Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 10-октябрдаги ПМ-91-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология», модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-91а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда агрессивликни намоён бўлишининг ёшга оид динамик хусусиятлари тадқиқ этиш имконияти яратилган;
оиладаги ноадекват муносабатларнинг ўсмирлик даврида агрессивликни намоён бўлишига таъсир натижасида ота-онанинг дестуриктив, психоемоционал ҳолати, оиладаги коммуникатив симбиознинг сустлиги, социал конфликтлар билан боғлиқ хулқнинг устуворлиги туфайли ота-оналик ролига нисбатан установка ва муносабат муҳим ижтимоий омил эканлиги далилланганлиги билан боғлиқ хулосалардан Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 10-октябрдаги ПМ-91-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси», “Ривожланиш психологияси» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-91а-сон маълумотномаси). Натижада оиладаги ноадекват муносабатларнинг ўсмирлик даврида агрессивликни намоён бўлишига таъсирини таҳлил қилиш имконияти яратилган; 
ўсмирлардаги салбий ҳиссий ҳолатлардаги дифференциал фарқларга кўра, мактаб жамоаси ва таълим билан боғлиқ хавотирланиш жисмоний, шахслараро муносабатларда тан олиниш истагини ифодаловчи безовталик тажовузкорона реакцияларни шахснинг ўзига берадиган баҳосига интегратив тарзда кучайтирганлиги туфайли ўғил болаларда агрессия, қиз болаларда аутоагрессияга мойилликнинг устуворлиги билан боғлиқ хулосалардан Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 10-октябрдаги ПМ-91-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-91а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирлардаги агрессивликнинг шахс хусусиятларига боғлиқлигига кўра шахслараро муносабатларда устувор характерга эга эканлигини далиллаш имконияти яратилган;  
низоли вазиятларда хулқ-атвор стратегияларини намоён бўлишига кўра “эгрессия”ни “мослашув”, “бошқаларни қабул қилиш”, устунликка эришиш, хавотирланишни бошқаларни қабул қилиш, “эмоционал комфорт” ҳислари билан салбий ҳислар ракурсида тескари боғланишга эга эканлиги туфайли агрессия ўсмирларнинг ижтимоий-психологик мослашувида психологик-дисфунксионал баръер эканлиги асосланганлиги билан боғлиқ хулосалардан Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 10-октябрдаги ПМ-91-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-91а-сон маълумотномаси). Натижада низоли вазиятларда хулқ-атвор стратегияларини намоён бўлишига кўра агрессив ҳолатларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш имкониятлари яратилган; 
агрессив ўсмирларни жамиятга мослашувида фаоллик, ижтимоий қизиқиш ва идентификация, ҳиссий барқарорликни психологик-маданий симбиоз таъсирида адекват шаклланиши шахсдаги “Мен” ни  “Биз” га проексияланишига олиб келганлиги туфайли шахс конструктларининг мотивацион, когнитив, ижтимоий, алтруистик компонентларига коррексион-адаптив таъсир этиши билан боғлиқ хулосалардан Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 10-октябрдаги ПМ-91-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология», «Онтогенез психологияси», “Ривожланиш психологияси» модулларига киритилган(Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-91а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирлардаги агрессивлик ҳолатлар динамикасини қиёсий таҳлил қилиш натижасида уни пасайтирувчи психотехникалари услубий ва мазмунан такомиллаштирилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish