Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайитова Умида Ҳикматилло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Талабаларда интернетга тобеликни олдини олишнинг психологик хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P654.
Илмий раҳбар: Рахимова Индира Игоревна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Пси.72.06.
Расмий оппонентлар: Қаршиева Дилафрўз Суюновна, психология фанлари доктори (ДСc), доцент; Останов Шухрат Шарифович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи  ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда интернетга тобеликни олдини олишнинг психологик хусусиятларини очиб бериш орқали амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалардаги тобе ахлоқни олдини олишда шахс ахборот фаолиятининг мотивацион соҳаси, психологик мослашуви, ўз хулқ-атворини бошқариши, коммуникатив ҳамда ташкилий қобилияти, коммуникатив назорат  ва мулоқотдаги ҳиссий ҳолатини виртуал маконга нисбатан таъсирчанлик даражаси муҳимлиги туфайли интернега мойилликни белгиловчи таркибий тузилмани дифференциациялаш муҳимлиги асосланган;
шахснинг информацион фаолиятдаги мотивацион соҳасини психологик хусусиятига кўра “филтрланмаган” ахборотлар  когнитив, ҳиссий сифатларнинг деструктив ўзгаришига олиб келиб, шахслараро муносабатлардаги реал мулоқотни виртуал маконга “сиқиб чиқарганлиги” туфайли талабаларда интернетга тобелик коммуникатив мотивларнинг устуворлиги билан ҳарактерланиши асосланган;
 талабалардаги интернетга тобеликни намоён бўлишида атрофдагилар билан конструктив ижтимоий-психологик муносабат ўрнатиш кўникмасини шаклланмаганлиги ёлғизлик ҳисси, низолашувчанлик билан боғлиқ хулқий-эмоционал барерларни кучайтирганлиги туфайли шахслараро мулоқотдаги ҳиссий тўсиқлар муҳим омил эканлиги далилланган;
талабаларнинг интернетга тобелигининг олдини олишда субъект-субъект муносабатларидаги ижтимоий компетентлик (коммуникатив қобилият, назорат) ҳамда ҳиссий-иродавий соҳани барқарор ривожланиши шахс ижтимоий-психологик мослашганлигини таъминлаганлиги ҳамда реал конструктив мулоқот ўрнатиш хусусиятини таркиб топтирганлиги туфайли ўз хулқ-атворини бошқариш кўникмасини шакллантириш муҳим эканлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда интернет тобелигини олдини олишнинг психологик хусусиятларини ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
талабалардаги тобе ахлоқни олдини олишда шахс ахборот фаолиятининг мотивацион соҳаси, психологик мослашуви, ўз хулқ-атворини бошқариши, коммуникатив ҳамда ташкилий қобилияти, коммуникатив назорат  ва мулоқотдаги ҳиссий ҳолатини виртуал маконга нисбатан таъсирчанлик даражаси муҳимлиги туфайли интернега мойилликни белгиловчи таркибий тузилмани дифференциациялаш муҳимлиги асосланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 22-декабрдаги ПМ-101-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 28-декабрдаги ПМ-101а-сон маълумотномаси). Натижада талабалардаги тобе ахлоқни олдини олишда шахс ахборот фаолиятининг мотивацион соҳасини аниқланган.
шахснинг информацион фаолиятдаги мотивацион соҳасини психологик хусусиятига кўра “филтрланмаган” ахборотлар  когнитив, ҳиссий сифатларнинг деструктив ўзгаришига олиб келиб, шахслараро муносабатлардаги реал мулоқотни виртуал маконга “сиқиб чиқарганлиги” туфайли талабаларда интернетга тобелик коммуникатив мотивларнинг устуворлиги билан ҳарактерланиши асосланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 22-декабрдаги ПМ-101-сон буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 2023-йил 28-декабрдаги ПМ-101а-сон маълумотномаси). Натижада шахснинг информацион фаолиятдаги мотивацион соҳасини психологик хусусиятларини аниқлаштириштирилган.
талабалардаги интернетга тобеликни намоён бўлишида атрофдагилар билан конструктив психологик муносабат ўрнатиш кўникмасини шаклланмаганлиги ёлғизлик ҳисси, низолашувчанлик билан боғлиқ хулқий-эмоционал барерларни кучайтирганлиги туфайли шахслараро мулоқотдаги ҳиссий тўсиқлар муҳим омил эканлиги далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 22-декабрдаги ПМ-101-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 28-декабрдаги ПМ-101а-сон маълумотномаси). Натижада талабалардаги интернетга тобеликни намоён бўлишида таъсир этадиган омилларни далилланган.
талабаларнинг интернетга тобелигининг олдини олишда субъект-субъект муносабатларидаги ижтимоий компетентлик (коммуникатив қобилият, назорат) ҳамда ҳиссий-иродавий соҳани барқарор ривожланиши шахс ижтимоий-психологик мослашганлигини таъминлаганлиги ҳамда реал конструктив мулоқот ўрнатиш хусусиятини таркиб топтирганлиги туфайли ўз хулқ-атворини бошқариш кўникмасини шакллантириш муҳим эканлиги далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 22-декабрдаги ПМ-101-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 28-декабрдаги ПМ-101а-сон маълумотномаси). Натижада талаба ёшларнинг интернетга тобелигининг олдини олиш йўллари уларнинг ахборот фаолиятининг мотивацион соҳасини, коммуникатив назорат ва ҳиссий самарадорликни оширишга қаратилган тренинг дастурини такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish