Рузиева Бахтигул Юлдашовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бензимидазол асосида баʼзи камёб ер элементларнинг аралаш лигандли координацион бирикмаларини синтези ва тузилиш хусусиятларини аниқлаш», 02.00.01 - Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/К613.
Илмий раҳбар: Даминова Шаҳло Шариповна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Умаров Бақо Бафоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Ибодуллаева Мавжуда Ибодуллоевна, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бензимидазол ҳосилалари асосида баъзи камёб ер элементларнинг аралаш лигандли координасион бирикмаларини синтези, уларнинг таркиби ва тузилиш хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ла(ИИИ), Cе(ИИИ), Нд(ИИИ), См(ИИИ), Ҳо(ИИИ) ларнинг бензимидазол ҳосилалари ҳамда бензгидроксам кислота (БГК), диизопропилдитиофосфат (ДиПДТФ), диетилдитиокарбамат (ДЕДТК) иштирокида 39 та янги комплекс бирикмалари синтез қилинган;
квант-кимёвий усуллар ёрдамида лигандлар ва синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг геометрик ва энергетик параметрлари, атомлардаги зарядларнинг тақсимоти, геометрияси ҳамда реаксион қобилияти аниқланган;
синтез қилинган аралаш лигандли янги комплекс бирикмаларнинг таркиби, тузилиши, физик-кимёвий хоссалари ва металл ионларининг лиганд донор атомлари билан координацияланиш қонуниятлари элемент, РСТ, дифференциал термик таҳлил, ИҚ-, Раман спектроскопик анализ усуллари ёрдамида аниқланган;
олинган комплекс бирикмаларнинг термик хоссалари ва термолиз маҳсулотлари ўрганилган ҳамда термик барқарорлиги қуйидаги қаторда камайиб бориши аниқланган: Cе3+ Ла3+ Нд3+ См3+ Но3+;
илк бор 2-амино-1-метилбензимидазол бром гидрат, 2-амино-1-метилбензимидазол нитрат ва 2-(фенилметил)-1Ҳ-бензимидазол нитрат онийли тузларининг, шунингдек таркиби [Ла(НО3)6][(МАБ-Ҳ)]3, [Ла(НО3)6]2[(МАБ-Ҳ)]6·4Н2О] бўлган янги комплекс бирикмаларининг кристалл тузилишлари аниқланган;
Ҳиршфелд сирт таҳлилида О···Н/Н···О, Ҳ∙∙∙Ҳ ва О∙∙∙Ҳ/Ҳ∙∙∙О таъсирлари кўпроқ кузатилган ҳамда молекулалараро таъсирлашиш энергиялари аниқланган.
синтез қилинган кристалларнинг электрон зичлиги юзаси ва электрон зичлигини хариталашга асосланиб, молекуланинг сирт майдонлари ва бўшлиқлар ҳажми 15% дан ортиқ эмаслиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бензимидазол асосида баъзи КЕЕ ларнинг аралаш лигандли координасион бирикмаларини синтези, уларнинг таркиби ва тузилиш хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
[Ла(НО3)6][(МАБ-Ҳ)]3, [Ла(НО3)6]2[(МАБ-Ҳ)]6·4Ҳ2О, [МАБ-Ҳ]·НО3, [МАБ-Ҳ]·Бр·Ҳ2О, [ФАБ-Ҳ]·НО3·Ҳ2О таркибли комплекс бирикмаларнинг рентген тузилиш таҳлили натижалари Кембридж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (Тҳе Cамбридге Струcтурал Датабасе, ҳттпс://www.ccдc.cам.аc.ук /cонц/ретриевиҳг.ҳтмл CCДC депозит рақами 2132821, 2280326, 2321857, 2321856, 2091087). Натижада, ўхшаш янги кимёвий бирикмаларни синтез қилиш ва тузилишини тавсифлаш имконини берган;
неодим, самарий ва голмий (ИИИ) ионларини люминесцент аниқлаш усули “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ технологик эритмаларида синаб кўрилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2023 йил 13 ноябрдаги 23/01-01-07/577-сон маълумотномаси). Натижада флюорессент таҳлил ёрдамида неодим, самарий ва голмий ионларини аниқлаш мумкин бўлди;
синтез қилинган комплекс бирикмалардан А-ФА-2021-266 рақамли “Шумгиёҳ (Гистанче) ўсимлигининг табиий заҳираларидан фойдаланишни йўлга қўйиш ва етиштиришнинг замонавий агротехникаларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада металло-комплекс бирикмаларини синтез қилиш, уларнинг тузилиши ва хоссаларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 22 февралдаги 4/1255-426-сон маълумотномаси). Натижада, доривор ўсимликнинг ўсишига таъсир қилувчи тупроқ таркибидаги камёб металл ионлари миқдорини бензимидазол металлокомплекс бирикмалари иштирокида аниқлаш имконини берган.