Пиримова Меҳрибон Асрор қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Баъзи 3д-металларининг 1,3,4-оксадиазол ҳосилалари билан гомо- ва гетерометалли комплекс бирикмалари», 02.00.01 - Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/К171.
Илмий раҳбар: Кадирова Шахноза Абдухалиловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Кадирова Зухра Чингизовна, кимё фанлари доктори, профессор; Ибрагимова Мавлуда Рўзиметовна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: баъзи 3д-металларининг 1,3,4-оксадиазол ҳосилалари билан гомо- ва гетерометалли комплекс бирикмаларини синтез қилиш, тузилиши ва хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Cо2+, Ни2+, Cу2+, Зн2+ ионларининг НҲ4ВО3 ва 1,3,4-оксадиазол ҳосилалари (Л1-3) билан 27 та гомо- ва 12 та гетерометалли янги комплекс бирикмалари синтез қилинган;
квант-кимёвий усуллар ёрдамида Л1,2 бидентат лигандлар эканлиги ва комплексларда тиол гуруҳининг С атоми ва оксадиазол ҳалқасининг Н3 атоми орқали, Л3 лиганди эса карбоксил гуруҳидаги О атомлари орқали металл ионларига бидентат координасияланиш эҳтимоллиги аниқланган;
илк бор рентген нурлари дифракциясига асосланган структуравий таҳлил усули ёрдамида [Ни2В4О12(Л2)4]·2Ҳ2О комплекснинг кристалл тузилиши аниқланган;
илк бор рентгенструктуравий таҳлил усули ёрдамида [Зн(Л2)2]н комплекснинг тузилиши, ички ва молекулалараро водород богʻларнинг таъсири натижасида, полимер тузилишли комплекснинг [Зн-С-C-Н-Зн-С-C-Н] саккиз аъзоли “кресло” ҳосил қилиши ва комплекснинг геометрияси сиқилган тетраедрик шаклда эканлиги исботланган;
лигандларнинг термик барқарорлиги Л3˂Л2˂Л1 қатори бўйича ортиши ҳамда гомометалли комплекс бирикмаларнинг термик барқарорлиги гетерометалли комплекс бирикмаларникидан юқорилиги аниқланган;
Л1 асосида янги синтез қилинган [Cу2В4О12(Л1)4]·2Н2О, [Зн2В4О12(Л1)4]·2Н2О, [В4О12](Л1+Н+)4 комплексларнинг антиоксидантлик фаоллиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
1,3,4-Оксадиазол ҳосилаларини 3д-металлар билан янги биологик фаол гомо- ва гетерометалли комплекс бирикмаларининг синтези ва физик-кимёвий ҳамда биологик хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
[(Зн(Л2)2)н] таркибли комплекснинг рентген тузилиш таҳлили натижалари Кембридж кристаллографик ма'лумотлар базасига киритилган (Тҳе Cамбридге Струcтурал Датабасе CCДC референcе: 2184492, ҳттпс://дои.орг/10.1107/С2056989022006922). Натижада, ўхшаш янги кимёвий бирикмаларни синтез қилиш ва тузилишини тавсифлаш имконини берган;
2-карбоксиметилтио-5-фенил-1,3,4-оксадиазол ва унинг [Cу(Л3)2(Ҳ2О)2], [Зн(Л3)2(Ҳ2О)2] таркибли металлокомплекслари “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ нинг амалиётига жорий этишга тавсия берилган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ нинг 2021 йил 28 майдаги 403/СК-05-сон ма'лумотномаси). Натижада, металл конструксияси ва қурилмаларида анаероб биокоррозия жараёнига қарши 76-80% самара билан биокоррозия ингибитори сифатида қўллашга тавсия қилинган.