Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидов Беҳзод Ахадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида шахс ижтимоий-касбий номинацияси компонентли фразеологизмларнинг лингвомаданий тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil2311.
Илмий раҳбар: Маматов Абдимурод Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор; Турсунова Нодира Файзулло қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида шахс ижтимоий-касбий номинацияси компонентли фразеологизмларнинг структурал-семантик ва лингвомаданий хусусиятларининг умумий ва фарқли жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида шахс ижтимоий-касбий номинацияси компонентли (ўзбек тилида, Бўзчи белбоққа ёлчимас, инглиз тилида, то ливе лике а лорд каби) фразеологик бирликларни лисонда воқелантирувчи лексик ва синтактик воситаларнинг семантик, коммуникатив хусусиятлари очиб берилган;
чоғиштирилаётган тилларда шахс ижтимоий-касбий номинацияси компонентли фразеологик бирликларнинг шаклланиши жараёнида лингвомаданий ўзига хослик (фразеологизмлар учун компонент сифатида танланган сўзлар: дриверъс сеат (инглиз тилида), бўзчи белбоққа ёлчимас (ўзбек тилида) кабилар)нинг  таъсир кўлами далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида шахс ижтимоий-касбий номинацияси компонентли фразеологик бирликларнинг лингвомаданий жиҳатлари услубий воситалар (метафора, метонимия, оксюморон, ирония, гипербола каби) кесимида далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида шахс ижтимоий-касбий номинацияси компонентли фразеологик бирликларда лингвомаданий омилларнинг акс эттирилиши ва улар билан боғлиқ таржима жараёнида юзага чиқувчи (инглиз тилидаги маълум бирликларнинг ўзбек тилида мос муқобил варианти мавжуд эмаслиги, сўзма-сўз таржима қилиш имконсизлиги каби) муаммолар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида шахс ижтимоий-касбий номинацияси компонентли фразеологизмларнинг лингвомаданий тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида ижтимоий-касбий номинация компонентли фразеологизмларнинг ўзига хосликларни чоғиштириб аниқлаш, луғатларнинг турли кўринишларида тилшуносликнинг замонавий йўналишлари талқинларида кузатиш, турли лингвомаданият вакилларининг коммуникатив самарадорлигини таъминлаш борасидаги қарашларни шакллантириш борасидаги хулосалардан Самарқанд давлат Чет тиллар институтида бажарилган 2016-2018 йилларга мўлжалланган 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+СВНЕИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023 йил 18 апрелдаги 1010/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада шахс ижтимоий-касбий номинацияси компонентли фразеологизмларнинг хусусиятларини ўрганиш ҳамда лингвомаданий ва лингвопрагматик талқинларнинг илмий таъминоти мукаммаллаштирилган;
тадқиқотга тортилган материалларнинг ёш авлодни ўқитишда ахборот-коммуникацион технологиялар асосида, виртуал ресурслар яратишда лингвомаданий манба бўлиб хизмат қилиши, шунингдек, инглиз тилида шахс ижтимоий-касбий номинацияси компонентли фразеологизмларни тизимлаштириш, инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-комуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш (масалан, электрон луғатлар) ва ўқув жараёнига жорий этишнинг назарий асослари, уларнинг тўғри таржима қилинишининг умумий ва хусусийлик масалаларига оид хулоса ва умумлаштирилган фикрлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган 2014-2015 йилларга мўлжалланган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2023 йил 18 апрелдаги 1011/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада шахс ижтимоий-касбий номинацияси компонентли фразеологизмларнинг системавий хусусиятларини ўрганиш ҳамда тил бирлиги сифатида прагматик хусусиятларининг юзага чиқишига доир масалаларни очиб беришга эришилган ;
тадқиқотга тортилган шахс ижтимоий-касбий номинацияси компонентли фразеологизмлар орқали ижтимоий мулоқот, миллат маданиятини тушуниш, шахс ижтимоий-касбий номинациясини ифодаловчи компонентга эга фразеологизмларнинг лингвопрагматик жиҳатдан тадқиқи, икки ёки ундан ортиқ халқнинг ўзаро бир-бирларининг маданияти, менталитети, эътиқоди, анъаналари, қадриятларини кенгроқ англаш нафақат сўзловчига, балки тингловчига нисбатан ҳам таъсир кўрсатиши ҳақидаги таҳлилий фикрлар ва назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” номли эшиттиришларда 2021-2022 йиллар давомида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2023 йил 9 январдаги 04-36-36-сон маълумотномаси). Натижада шахс ижтимоий-касбий номинацияси компонентли фразеологизмларнинг лингвомаданий талқинларининг илмий таъминотини ёритиб бориш каби амалиётларда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish