Sayt test rejimida ishlamoqda

Утепбергенова Амангул Кенгэсбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон телевидение ва радио эшиттириш соҳаси тарихи», 07.00.01 – “О'збекистон тарихи” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б.2019.2.PhD/Tar491.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Нуржанов Сабит Узакбаевич, тарих фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети PhD.03/30.12.2019. Тар.20.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Базарбаев Рахимназар Жуманазарович, тарих фанлари доктори (ДСc), доцент,Айтмуратов Жалгас, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади 1991-2021-йилларда Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси тарихи ва унинг ривожланишида асосий босқичларини очиб беришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қорақалпоғистонда телевидение ва радиоешиттириш соҳаси 1991-2021 йиллардаги тарихини даврлаштириш тўрт босқичдан – (1992-2001), (2002-2012), (2013-2017) ва 2018 йилдан ҳозирги кунгача – иборат эканлиги аниқланган;
республикада телерадиоешиттириш технологиясини унификациялашга  республика радиоешиттириш ва телевидениесида эфирга узатиш учун тайёрланадиган дастурий маҳсулотларнинг асоссиз хилма-хиллигини йўқ қилиш, дастурларни тайёрлаш бўйича операцион харажатларни сезиларли даражада камайтириш асосида эришилгани асосланган;
Қорақалпоғистонда хусусий телерадиостанциялар тармоғи барпо этилишига давлат телекоммуникация муҳитини янада ривожлантириш учун асос сифатида рақамли эшиттиришга, аналог радиореле линияларини рақамли маълумот узатишга ўтказишга универсал ўтиш дастурини танлаганлиги асос бўлганлиги исботланган;
мустақил давлатчилик асосларини мустаҳкамлаш, иқтисодий ислоҳотларни ёритиш, жамиятнинг маънавий тараққиёти, етук шахсни шакллантиришнинг асосий йўналишлари бўйича қатор телерадио дастурларни ташкил этиш ва рағбатлантириш орқали миллий-маданий тикланиш омиллари билан телерадиоешиттириш фаолияти моҳиятининг ўзаро алоқадорлиги исботланган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик даврида Қорақалпоғистон телевидениеси ва радиоси тарихини ўрганиш асосида ишлаб чиқилган илмий хулосалар асосида:
Қорақалпоғистонда телевидение ва радиоешиттириш соҳаси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва сифат ўзгаришларини рўёбга чиқариш натижаларига асосланиб ушбу соҳанинг 1991-2021 йиллардаги тарихини даврлаштириш тўрт босқичдан – 1992-2001, 2002-2012, 2013-2017 ва 2018 йилдан ҳозирги кунгача – иборат эканлиги ҳақидаги натижалардан «Ўзбекистан тарихи» телеканалида эфирга узатилган Ўзбекистон телевидениеси 65 ёшда илмий тадқиқот ва натижаларига бағишланган «Телевидение тарихи» номли туркум кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистан телерадиоканали» давлат муассасининг 2022 йил 16 декабрдаги 0628-2076-сонли маълумотномаси). Натижалар Қорақалпоғистонда ҳудудий телевидение шаклланиши бўйича кўрсатувларни илмий асосда тайёрлаш имконини берган;
1991-2021 йиллари телерадиоешиттириш тизимининг моддий-техника базасини модернизация қилиниши соҳанинг рақамли форматга ўтилиши Қорақалпоғистон аҳолисининг ахборотга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш, телекўрсатувлар ва радиоешиттиришларнинг моҳияти ва мазмунини яхшилашга имкон бериши баробарида республикада телерадиоешиттириш технологиясини унификациялашга хизмат қилганлиги бўйича натижаларидан Қорақалпоғистонда телевидениенинг вужудга келиши ва ривожланишига бағишланиб эфирга узатилган «Телевидение 65 жаста» номли кўрсатувнинг ссенарийcини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2022-йил 15-декабрдаги 05-22/721-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларда Қорақалпоғистонда телевидениенинг вужудга келиши ва ривожланишига оид тасаввурларини кенгайишига ёрдам берган.
телерадиоешиттириш соҳасини ривожлантиришнинг меёрий-ҳуқуқий базасини шакллантириш бўйича қонун чиқарувчи ҳокимият фаолияти ва нодавлат телерадиоешиттириш тармоғининг ривожланиши билан ўзаро боғлиқлиги далилланиб, бу ҳолат Қорақалпоғистонда хусусий телерадиостанциялар тармоғи барпо этилишига олиб келганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали 2021/2022 ўқув йилидаги таълим тизимида тадбиқ этилиб, мутахасислик ва умумкасбий фанларининг мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлигининг 2022-йил 15-декабрдаги   2-04/744-сонли маълумотномаси). Натижалар талабаларда мутахасислик ва умумкасбий фанларидан Қорақалпоғистон телевидение ва радио эшиттиришлар тарихига оид илмий қарашларини шакллантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish