Sayt test rejimida ishlamoqda

Унгалов Акмал Наврузович
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимоя ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқлим ўзгаришининг Чирчиқ дарёси оқими ва атроф-муҳитга потенсиал таъсирини моделлаштириш”, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий русурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Gr295.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Ғаффоров Ҳусен Ширинович, техника фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ҳамда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтлари.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.18/30.11.2022.Т.153.01 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эркабаев Фурқат Илясович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Жулиев Мухиддин Комилович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот – Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иқлим ўзгариши шароитида Чирчиқ дарёси оқимининг атроф-муҳитга бўлган таъсирини баҳолашда глобал иқлим моделларни мослаштириш ва келажак учун моделлаштириш иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Гео-ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, кўп спектрли сунъий йўлдош тасвир сенсорлари ёрдамида иқлим о'згаришининг атроф-муҳитга таъсирини башорат қилиш усуллари ишлаб чиқилган;
Иқлим ўзгаришининг экология ва атроф-муҳитга бўлган таъсирини ҳисобга олган ҳолда Чирчиқ дарёси ҳавзасида ердан фойдаланиш ва ер қопламидаги ўзгаришлар башорат қилинган;
Иқлим параметрларининг ўзгаришига қараб сув сатҳи динамикасининг
атроф-муҳитга таъсирини ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган;
Тупроқ эрозиясининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолашда глобал иқлим моделларидан фойдаланган ҳолда эрозияни башорат қилиш усуллари ишлаб чиқилган;
Минтақа иқлими учун юқори коррелация коеффициентига эга 5 та глобал иқлим моделлари: АCCЕСС1-3; бcc-cсм1-1-м; CанЕСМ2; CСИРО-Мк3-6-0; ГИСС-Э2-Р верификацияланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқлим ўзгаришининг Чирчиқ дарёси оқими ва атроф-муҳитга потенсиал таʼсирини моделлаштириш ҳамда атроф-муҳитга бўлган салбий таъсирларни камайтириш бундан ташқари табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича олинган натижалар асосида:
Сув ресурсларини оптимал ва оператив бошқариш усуллари Сирдарё ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси томонидан иқлим ўзгариши шароитида олинган илмий натижалар Чиқчиқ дарёси ҳавзасида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил25-майдаги БП27857800-сонли маълумотномаси). Натижада иқлим ўзгариши шароитида сув тақчиллиги, қурғоқчилик ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишда тезкор чора-тадбирлар ишлаб чиқишга имкон яратилган.
 Гео-ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, кўп спектрли сунъий йўлдош тасвир сенсорлари ёрдамида иқлим ўзгаришининг атроф-муҳитга таъсирини башорат қилиш усуллари Чирчиқ дарёси ҳавзаси учун ишлаб чиқилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 25-майдаги БП27857800-сонли маълумотномаси). Ушбу усулни жорий қилиш орқали табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга эришилган.
Статистик, MODSNOW, SWAT, LCM каби интерфейсли моделлар жамланмасидан иборат тезкор қарорлар қабул қилиш имконини берувчи, фазо ва макон бўйлаб тақсимланган маʼлумотлар асосида иқлим ўзгариши шароитида дарё ҳавзаларида оқимининг атроф-муҳитга бўлган таъсирини баҳолашга имкон яратувчи маълумотлар базаси ишлаб чиқилган. Ушбу ишлаб чиқилган ҳисоблаш усули ва маълумотлар базаси учун Интеллектуал мулк агентлигидан гувоҳнома олинган (ДГУ 25590). Натижада иқлим ўзгариши контекстида оқим ўзгаришининг атроф-муҳитга бўлган салбий таъсирини тезкор ҳисоблаш ҳамда бартараф этилишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish