Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Умидбек Болтаевич
техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Карер шароитида автомобил шиналари ресурсини прогноз қилиш методологияси”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Т599.
Илмий маслаҳатчи: Мухитдинов Акмал Анварович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Базаров Бахтиёр Имамович, техника фанлари доктори, профессор; Иргашев Амиркул, техника фанлари доктори, профессор; Шарипов Конгратбай Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади карер шароитида эксплуатация қилинаётган автотранспортлар шиналари ресурсини прогноз қилиш методологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
карер шароитида катта ўлчамли шиналар ресурсига таъсир қилувчи асосий омиллар (ташиш масофасининг ўртача қиялиги  ва транспорт воситаларининг ҳаракат режими)ни баҳолаш услуби В-Бох  ускунасида ўлчаш усули орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистоннинг кескин континентал иқлим шароитида, турли фаслларда ўтказилган синов натижалари асосида, атроф муҳит температурасининг технологик транспортлар шина протекторининг ейилиш жадаллигига таъсирини баҳолаш услуби ишлаб чиқилган;
технологик транспортлар ташиш масофасидаги ўртача қияликнинг катта ўлчамли шиналар ресурсига таъсирини баҳоловчи тузатиш коеффисиентлари ишлаб чиқилган;
М.Протодяконов шкаласи бўйича, қаттиқлик даражаси турлича бўлган карерларда ўтказилган синов натижалари асосида, карер йўлларига ётқизилган породанинг қаттиқлик даражасини технологик ва ёрдамчи транспортлар шиналари ресурсига таъсирини баҳоловчи тузатиш коеффисиентлари ишлаб чиқилган;
катта ўлчамли шиналарнинг ҳақиқий ТКВЧ (тонно-километр соатига) кўрсаткичини номинал ТКВЧга нисбатан ўзгарган қийматига мос шиналар ресурсини тузатиш коеффисиентлари ишлаб чиқилган;
ўртача оғирликдаги карер шароитида ташиш масофасининг ўртача қиялигига ва карер йўллари асосини ташкил қилган тоғ породаси қаттиқлик даражасига боғлиқ тузатиш коеффисиентларига асосланиб, катта ўлчамли шиналарнинг меъёрий юриш масофасини аниқлашнинг ҳисоб услуби ишлаб чиқилган;
карер шароитида шиналар ресурсига таъсир қилувчи асосий омилларга кўра, технологик ва ёрдамчи транспортлар шиналарининг ресурсини прогноз қилиш услублари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Карер шароитида автомобил шиналари ресурсини прогноз қилиш методологиясини ишлаб чиқишда олинган натижаларга асосланиб, қуйидагилар жорий қилинган:
карер шароитида ташиш масофасининг ўртача бўйлама қиялигини технологик транспортларнинг катта ўлчамли шиналари ресурсига таъсирини баҳоловчи тузатиш коеффисиентлари “Навоий КМК” АЖга жорий этилган (“Навоий КМК” АЖнинг 2023 йил 29 сентябрдаги №02-05-01/05/8814-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тузатиш  коеффисиентлари, ташиш масофасидаги ўртача қияликнинг ҳар қандай қийматида карер самосваллари шина ресурсини баҳолаш имконини берган;
карер йўллари асосини ташкил этган, тоғ породасининг қаттиқлик даражасининг технологик транспортлар шина ресурсига таъсирини баҳоловчи тузатиш коеффисиентлари “Навоий КМК” АЖга жорий қилинган (“Навоий КМК” АЖнинг 2023 йил 29 сентябрдаги №02-05-01/05/8814-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тузатиш коеффисиентлари, карер йўлларига ётқизилган тоғ породаси қаттиқлигининг ҳар қандай қийматида катта ўлчамли шиналар ресурсини баҳолаш имконини берган;
карер йўллари асосини ташкил қилувчи тоғ породаси қаттиқлигига боғлиқ бўлган, ёрдамчи транспортлар шиналарининг юриш масофасини тузатиш коеффисиентлари “Навоий КМК” АЖга жорий қилинган (“Навоий КМК” АЖнинг 2023 йил 29 сентябрдаги №02-05-01/05/8814-сон маълумотномаси). Натижада, шиналар юриш масофасини тузатиш коеффисиентлари Ўзбекистондаги барча карерларда ёрдамчи транспорт сифатида ишлатилаётган ИТВ шиналари ресурсини прогноз қилиш имконини берган;
карер шароитида эксплуатация қилинаётган технологик транспортлар шиналари ресурсини прогноз қилишнинг математик модели “Навоий КМК”  жорий қилинган (“Навоий КМК” АЖнинг 2023 йил 29 сентябрдаги №02-05-01/05/8814-сон маълумотномаси). Натижада, Мурунтау карерида технологик транспорт сифатида эксплуатация қилинаётган CАТ 793Д автосамосвалларида 40.00Р57 ўлчамли шиналар ресурси 8% га ошган;
карер шароитида шиналар ресурсига таъсир қилувчи асосий омилларга кўра ёрдамчи транспортлар шиналари ресурсини прогноз қилиш услуби “Навоий КМК” АЖда жорий қилинган (“Навоий КМК” АЖнинг 2023 йил 29 сентябрдаги №02-05-01/05/8814-сон маълумотномаси). Натижада, ёрдамчи транспорт сифатида фойдаланилаётган ИТВлари учун, шина ўлчами 12.00Р24 бўлган битта МАН 40.400 самосвали мисолида, йиллик иқтисодий самара 8000000 сўмни ташкил қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish