Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Азимжон Сатторович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Тоғдан ўтувчи автомобил йўлларида фалокатли ҳолатларда транспорт воситаларининг  ҳаракат  хавфсизлигини ошириш (Қамчиқ довони мисолида)”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т3382.
Илмий раҳбар: Файзуллаев Эркин  Зикруллаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги ДСc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Базаров Бахтиёр Имамович, техника фанлари доктори, профессор; Мухитдинов Нуриддин Фатхиддинович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тоғдан оътувчи автомобил йоълларида фалокатли ҳолатларда транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини оширишдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ғилдиракнинг ғилдирашга қаршилик коеффициентини автомобил массаси ва тезлигига эмпирик боғлиқлиги асосида автомобил ҳаракатига қаршилик йўлагининг узунлигини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
автомобилнинг давомли қияликларда ҳаракатланишида фалокат (авария) ҳолатларида хавфсиз тўхтатиш йўлакчаларининг оʻрнатилиш оралиқ масофасини аниқлаш услуби автомобилнинг нишабликда ҳаракатланиш математик модели орқали такомиллаштирилган;
автомобилларнинг фалокатли ҳаракатланиш ҳолатларида кинетик энергиясини сўндирувчи қаршилик йўлаги параметрлари асослаш усули ишлаб чиқилган;
турли об-ҳаво шароитлари учун хавфли ёʻл участкаларида автомобил тезлигининг чегаравий қийматини аниқлаш услуби йўлнинг бўйлама нишаблигини ҳисобга олувчи коеффициентларини танлаш усули орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоғдан ўтувчи автомобил йўлларида фалокатли ҳолатларда транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
автомобилнинг давомли қияликларда ҳаракатланишида фалокат (авария) ҳолатларида хавфсиз тўхтатиш йўлакчаларининг оʻрнатилиш оралиқ масофасини аниқлаш услуби  “Қамчиқавтойоъл” ихтисослаштирилган йоъллардан фойдаланиш унитар корхонасида жорий этилган (Транспорт вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги №2/970-сонли  маълумотномаси). Натижада давомли қияликларда йоълнинг нишаблиги 5–12 % боълганида хавфсиз тўхтатиш йўлакчаларининг оърнатилиш оралиқ масофаси 250–800 метр оралиғида оъзгариши  аниқланган;
автомобилларнинг фалокатли ҳаракатланиш ҳолатларида кинетик энергиясини сўндирувчи қаршилик йўлаги параметрлари “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида жорий этилган (Транспорт вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги №2/970-сонли  маълумотномаси).    Натижада транспорт воситасининг хавфсиз тўхтатиш йўлакчаларига киришдаги оний тезлиги 60–130 км/соат боʻлганида хавфсиз тўхтатиш йўлакчаларининг қиялиги 10%–17% га оъзгарганда унинг узунлиги 80–250 метргача оʻзгариши аниқланган;
ғилдиракнинг ғилдирашга қаршилик коеффициентини автомобил массаси ва тезлигига эмпирик боғлиқлиги асосида автомобил ҳаракатига қаршилик йўлагининг узунлиги қийматлари “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида жорий этилган (Транспорт вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги №2/970-сонли  маълумотномаси).  Натижада мавжуд автомобил ҳаракатига қаршилик йўлагининг узунлигини 3–4 баробарга камайтириш ва битта фалокатли ҳолат учун кириш йўлини қуришга кетадиган харажатларни  ўртача 59 493 950 сўмга қисқартириш имконини беради;
турли об-ҳаво шароитлари учун хавфли ёʻл участкаларида автомобил тезлигининг чегаравий қийматини аниқлаш услуби “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида жорий этилган (Транспорт вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги №2/970-сонли  маълумотномаси). Натижада Қамчиқ довонидаги хавфли участкаларда хавфсиз ҳаракатланиш тезлигини таъминлаш ва тезлиги билан боғлиқ боълган йоъл-транспорт ҳодисаларини 30% га камайтириш имконини  берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish