Султанов Муроджон Киличовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хоразм вилояти тупроқлари шўрланишини тадқиқ қилишнинг замонавий географик методлари», 11.00.01–Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/G15.
Илмий раҳбар: Сафаров Эшкобул Юлдашевич, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.G.01.06.
Расмий оппонентлар: Нигматов Асқар Нигматуллаевич, география фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Илхом Хатамович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм воҳаси тупроқлари мелиоратив ҳолатини замонавий географик методларни қўллаш асосида яхшилаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм воҳасида қишлоқ хўжалик экинларини экишнинг оптимал даври, суғориш муддати ва миқдорини белгилаш об-ҳаво маълумотларини ҳисоблаш натижасида асосланган;
тупроқлар шўрланишини аэрокосмик ва спектрал маълумотлар, вегетация индекслари, ўсимлик индикаторлари, эмпирик маълумотлар ва дала тажрибалари асосида аниқлаш методи такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалик экин турлари жойлашувини аниқлаш ва мониторингини олиб боришнинг аэрокосмик методи такомиллаштирилган;
Хоразм воҳаси табиий шароити, агроэкологик омиллари ва уларнинг тупроқлар шўрланишини ҳудудий хусусиятлари билан ўзаро корреляцион боғлиқлик коэффициентлари аниқланган ва уларни акс эттирувчи хариталари ишлаб чиқилган;
тупроқлар шўрланиш жараёни, даврий ва ҳудудий хусусиятларини математик-картографик моделлаштириш натижалари бўйича мониторингини олиб бориш алгоритми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм вилояти тупроқ шўрланишини замонавий методлар билан таҳлил қилиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
воҳа суғориладиган ерларида экинлар ривожланишининг оптимал муддатини ҳисоблаш ва суғориш режимини белгилаш «Амударёчапқирғоқ» ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 29 декабрдаги
04/32-1401-сон маълумотномаси). Натижада экин экишнинг оптимал даври
аниқланиб, енгил, ўрта ва оғир қумоқ тупроқларда ғўзани сувга бўлган талаби (6000-8500 м3/га) аниқланган ва сув ресурслардан самарали фойдаланиш имкониятини берган;
тупроқлар шўрланишини аниқлашнинг замонавий методларидан фойдаланиш Хоразм мелиоратив экспедицияси томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 29 декабрдаги 04/32-1401-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган илмий ишланмалар ва замонавий технологияларни қўллаш ерларнинг мелиоратив ҳолатини тезкор баҳолаш имконини берган;
экин турларини замонавий методлар асосида аниқлаш, харитага олиш ва мониторинг қилиш бўйича такомиллаштирилган аэкрокосмик метод «Давергеодезкатастр» ташкилотлари амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 02-05-9755-сон маълумотномаси). Экин турлари жойлашувини мониторинги илмий ишланмалари, экинларнинг сувга бўлган талабини ҳисоблаш ва ресурслардан самарали фойдаланишда хизмат қилган;
Хоразм вилояти табиий шароити ва агроэкологик омилларнинг тупроқлар шўрланиши билан ўзаро корреляцион боғлиқлик коэффицентлари асосида ишлаб чиқилган хариталар қишлоқ ва сув хўжалиги амалиётига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
2017 йил 29 декабрдаги 04/32-1401-сон маълумотномаси). Илмий натижалар тупроқлар шўрланиши ва унумдорлик потенциалини аниқлаш ҳамда ҳудудий баҳолашга имкон берган;
тупроқлар шўрланиш жараёни, даврий ва ҳудудий хусусиятларини математик-картографик моделлаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий ишланма Хоразм мелиоратив экспедицияси томонидан ГАТ технологияси асосида тупроқлар шўрланиши хариталарини яратишда фойдаланилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 29 декабрдаги 04/32-1401-сон маълумотномаси). Аэрокосмик тадқиқотлар ерларнинг мелиортив ҳолатини янада яхшилаш имкониятини яратади.