Sayt test rejimida ishlamoqda

Бурхев Фарход Забхиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Оғир пиролиз мойидан полициклик бирикмалар ва уларнинг биологик фаол ҳосилаларини олиш», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/К635.
Илмий раҳбар: Қўшиев Ҳабибжон Ҳожибобоевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Матчанов Алимжан Давлетбаевич, кимё фанлари доктори, профессор; Нишонов Миркозимжон Фозилович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оғир пиролиз мойидан инден ҳамда нафталин полициклик бирикмаларини ажратиш ва уларнинг қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ўсиш-ривожланиҳини авжлантирувчи ҳамда зараркунандаларга қарши таъсир этувчи ҳосилаларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий газни қайта ишлаш асосида ҳосил бўладиган оғир пиролиз мойи таркибидан полициклик бирикмалар - инден (C9Ҳ8) ва нафталин (C10Ҳ8) дефлегмация усулида термик ҳайдаш орқали ажратиб олинган ҳамда ИҚ-Фуре спектрлари асосида миқдорий ва аралашмадаги фоиз кўрсаткичлари ЮССХда аниқланган.
ажратиб олинган инденнинг метил-, этил-, пропил-, изопропил-, бутил- эфирари ҳамда уларнинг хлорли ҳосилалари олиниб, ИҚ-Фуре спектрлари ва масс детектерли газ хроматографиясида олинган спектрларига кўра молекуляр массасини аниқлаш асосида исботланган;
инден ҳосилаларининг антиацетилхолинестераза фаоллигини тадқиқ қилиш асосида ўргамчаккана ва бразовка қўнғизларига (Охйтҳйреа cинcтелла) қарши физиологик фаоллик кўрсаткичлари аниқланган;
Инден–1нинг карбон кислота билан эфири ҳамда хлорли ҳосиласи (1,2–дихлоринден) асосида “ҲФТ-Инден” препарати яратилган;
яратилган “ҲФТ-Инден” препаратининг биологик фаоллиги ҳамда самарадорлик кўрсаткичлари лаборатория ва дала шароитида Абомектин ва таркибида перметрин бўлган Cорал коммерциал препаратлар билан солиштирилган ҳолда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пиролиз мойидан ажратиб олинган инден ва инденни модификациялашда уларнинг биологик фаолликлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инденнинг карбон кислота билан эфири ҳамда хлорли ҳосиласи (1,2–дихлоринден) асосида яратилган “ҲФТ-Инден” препарати Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Зоология институти ҳузуридаги Республика термитларга қарши кураш марказида ҳамда Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани пахта майдонларида ғўза ниҳолларини ўргимчакканалардан сақлаб қолишда тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигини 2023 йил 20 февралдаги 07/05-714-сонли маълумотномаси). Натижада, ўргимчакканалар билан зарарланган дала майдонларида зараркунандаларнинг сезиларли даражада камайиши натижасида ўсимликларнинг зарарланишининг олдини олишга имконини берган;
инденнинг мураккаб эфири ва хлорли ҳосиласи асосида тайёрланган “Инден-1” препарати Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги Дон ва дуккакли донли экинлар илмий тадқиқот институти Сирдарё ИЦ дала тажриба майдони ва “Аллаёр ота авлодлари” фермер хўжалигида тарқалган ўргимчакканаларга қарши қўлланилган (Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг  2022 йил 27 декабрдаги 01/03-3421-сонли маълумотномаси). Натижада, ғўза ниҳолларини ўргамчаккананинг зарарлашидан сақлаб қолиш асосида гектарига 5,6 сентр қўшимча ҳосил олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish