Sayt test rejimida ishlamoqda

Баракаева Дилдора Бахриддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистон флорасидаги Ферула тадшикорум ўсимлиги смоласининг кимёвий таркиби ва биологик фаоллиги», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/К674.
Илмий раҳбар: Мукаррамов Нуридин Исомидинович, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Абдулладжанова Нодира Гуломжановна, кимё фанлари доктори, профессор; Нишонов Миркозимжон, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республикамизнинг жанубий тоғ ва тоғолди ҳудудларида учрайдиган Ферула тадшикорум ўсимлиги илдизи смоласининг кимёвий таркиби ва биологик фаоллигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ферула тадшикорум смоласи таркибидаги енгил учувчан бирикмаларининг хромато-масс таҳлили ёрдамида ўрганилиши натижасида 43 та бирикмаларнинг мавжудлиги аниқланган;
смола таркибидан ферул кислотаси (3-метокси-4-гидрооксисинамик кислота), бис(2-этилгексил)фталатнинг 7 та изомери (о-фтал кислотанинг мураккаб эфирлари) ажратиб олинди ва тузилиши РТТ, спектроскопик ва хроматографик усуллар ёрдамида исботланган;
индуктив боғланган аргон плазмали масс-спектрометрия усули ёрдамида Ферула тадшикорум илдизи смоласининг элемент таркибини ўрганиш натижасида смола таркибидан 36 та макро- ва микроелемент аниқланган;
Ферула тадшикорум илдизи смоласи таркибидаги углеводлар, оқсиллар, витаминлар сифат ва миқдор жиҳатдан аниқланган, смола таркибидан ажратиб олинган ферул кислотасининг тузилиши РТТ усули ёрдамида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ферула тадшикорум ўсимлиги илдизи смоласининг кимёвий таркиби ва биологик фаоллигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ферула тадшикорум илдизи смоласидан олинган “Тожик ковраги ширасининг қуюқ экстракти” ва “Тожик ковраги илдизи шираси” озуқага биологик фаол қўшимча учун техникавий шартлар Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган (Ц 03535440-054:2023; Ц 03535440-056:2023). Мазкур техникавий шартлар маҳсулотнинг сифати ва технологик жараёнини назорат қилиш имконини берган;
Ферула тадшикорум илдизи смоласи кимёвий таркиби ва биологик фаоллигини ўрганиш натижасида ажратиб олинган иккиламчи метаболитлардан ва тадқиқот доирасида фойдаланилган усуллардан №ИЗ-202002191 “Ўзбекистон флораси ўсимликларининг терпеноидлари асосида янги дори воситаларини (антипаразитар, гинекологик ва яллиғланишга қарши) яратиш ва технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада доривор ўсимликлар таркибидан юқори самарали суюқлик хроматографияси ва юқори самарали юпқа қатламли хроматография усуллари ёрдамида иккиламчи метаболитларни сифат ва миқдор жиҳатидан аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 19 июндаги 4/1255-1312-сонли маълумотномаси). Натижада, келажакда тиббиётда экологик хавфсиз биологик фаол қўшимча яратишга асос бўлиб хизмат қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish