Sayt test rejimida ishlamoqda

Аллаяров Сирожиддин Камоловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурхондарё сув ҳавзаларининг балиқлари (Аcтиноптерйгии: Телеостеи) фаунаси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/B462.
Илмий раҳбар: Юлдашев Мансур Арзиқулович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.06.2021.B.05.06.
Расмий оппонентлар: Камилов Бахтияр Ганиевич, биология фанлари доктори, профессор; Назаров Муҳаммадрасул Шаропович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё сув ҳавзаларида учрайдиган балиқларнинг тур таркиби, тарқалиши, уларнинг экологик хусиятларини аниқлаш ҳамда муҳофазага муҳтож вакилларини сақлаб қолиш бўйича чора-тадбирларни шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё сув ҳавзалари ихтиофаунасининг замонавий турлар таркиби 7 туркум, 15 оила ва 34 уругʻга мансуб 37 турдан иборат эканлиги аниқланган;
илк бор Ўзбекистон ихтиофаунаси учун янги бўлган Сибир қумбалигʻи – Гобио сибириcус Николскии, 1936 Сурхондарё сув ҳавзаларидан қайд этилган ҳамда унинг валидлиги молекуляр-генетик даражада асослантирилган;
Албурноидес бипунcтатус эичwалдии (Де Филиппи, 1863) деб ҳисобланувчи турнинг Сурхондарё популяцияси молекуляр-генетик таҳлиллар натижасига кўра аслида Албурноидес ҳолcики Cоад & Богуцкая, 2012 эканлигини аниқланган;
илк маротаба Cапоетобрама Берг, 1916 уругʻининг валидлиги молекуляр-генетик таҳлиллар ёрдамида асосланган;
балиқ турлари Сурхондарё ҳавзасининг қуйи, ўрта ва юқори оқимларида ўзига хос адаптив мосланиш хусусиятидан келиб чиқиб, яшаш ареалини ҳосил қилганлиги аниқланган;
илк бор Сурхондарё ҳавзасида тарқалган эндемик балиқ турларининг узунлик ва вазн муносабатларига асосланган экологик хусусиятлари очиб оберилган;
ов аҳамиятга эга бўлган, камёб ва ёʻқолиб кетиш хавфи остидаги балиқ турларининг кадастри яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурхондарё сув ҳавзалари балиқлари фаунаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Гобио сибириcус турининг CОИ нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлари Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанки базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази, бласт.нcби.ҳлм.ҳиҳ.гов). Натижада, Гобио сибириcус – МН810110 инвентар рақами олинган ва у халқаро миқёсда ушбу турнинг филогениясини молекуляр-генетик идентификациялаш имконини берган;
Сурхондарё сув ҳавзалари ихтиофаунасига мансуб 2 туркум, 7 оила, 14 уругʻга мансуб 14 та турнинг жами 87 та балиқ намуналари Ўзбекистон Фанлар Академияси Зоология институтининг «Зоология коллекцияси» ноёб обектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2023 йил 8 майдаги 4/1255-980-сон маълумотномаси). Натижада мавжуд балиқлар коллекцияси фондини янги намуналар билан бойитган ва балиқлар турлари хилма-хиллигини аниқлаш ҳамда турларни систематик таҳлил қилиш имконини берган;
 Сурхондарё сув ҳавзаларида тарқалган балиқларнинг кадастри юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва кадастрни юритиш бўлими амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳит муҳофазаси иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 18 августдаги 03-03/3-3952-сон маълумотномаси). Натижада кадастр маълумотларини геоахборот тизимига киритишга асос бўлган, шунингдек, ушбу тавсиялар ноёб ва ёʻқолиб кетиш хавфи остидаги балиқ турларини қўриқлаш, яшаш муҳитини сақлаб қолиш, кўпайтириш ва ҳимоя қилиш ишларини ташкил этишга ҳамда табиий ресурслардан оқилона ва барқарор фойдаланишни таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish