Sayt test rejimida ishlamoqda

Зокирова Муборакхон Бобир қизининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда эндоген фибринолиз омилларини клиник-диагностик аҳамияти» 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3763.
Илмий раҳбар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаетган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Тулабоева Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Курбанов Абдуқодир Кенжаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ЮИК (стабил зўриқиш стенокардияси) мавжуд беморларда қон-томир тромбоцитар гемостаз ва эндоген фибринолизнинг етакчи омилларининг (тромбин фаоллаштирган фибринолиз ингибитори (TAFI)) диагностик аҳамиятини бахолаш ва уларни ўзаро боғлиқлигини аниқлаган холда даволаш дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ЮИК стабил стенокардия мавжуд беморларнинг плазмасида TAFI оксилини миқдори амалий соғломларга нисбатан юқорилиги ва шу билан бирга протеин С ва тромбомодулинларнинг плазмада ошиши бевосита касалликнинг оғир кечиши билан боғлиқлик аниқланган;
илк бор TAFI оқсилини ошиши ва ХО, шу жумладан семизлик ва гиперхолестеринемия, гиподинамия ўртасида боғлиқлик аникланган;
TAFI оксилини тож томирларни атеросклеротик зарарланишига гиперкоагуляция ва яллиғланиш тизимини фаоллаштириш орқали таъсир кўрсатиши аниқланган;
ЮИК стабил зўриқиш стенокардияси мавжуд беморларда TAFI оксилининг миқдорини ошиши касалликнинг ташхислашда диагностик аҳамияти аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тошкент Тиббиёт академиясининг эксперт кенгашининг 2024-йил 26-февраль №02/078-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор ЮИК мавжуд беморларнинг плазмасида TAFI оксилини миқдори амалий соғломларга нисбатан юқорилиги аниқланган, шу билан бирга стабил зўриқиш стенокардиянинг функционал синфи қанчалик юқори бўлса ушбу қўрсаткичлар миқдори ҳам юқори бўлиши ва бу бевосита касалликни оғир кечиши билан боғлиқлиги тасдиқланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: қонда стандарт коагулограмма текшируви кўрсаткичлари, тромбоцитлар сони, тромбоцитлар агрегацияси кўрсаткичларида салбий ўзгаришлар кузатилганда ТАFI оқсилининг миқдори назорат қилиниши тавсия этилади;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шахар Олмазор тумани Тошкент тиббиет академиясининг кўп тармоқли клиникасига 20.09.2023-йилдаги 102-сонли буйруқ, ҳамда Тошкент шахри Шайхонтохур тумани 40-сон оилавий поликлиникага 20.09.2023-йилдаги 121-буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги сурункали ЮИКга чалинган, аммо беморда ўткир ҳолатлар кузатилмаганида ҳам, улардаги фибринолитик тизимдаги бузилишлар орқали касалликни янада авжланиши ва асоратланишини эрта аниқлаш имконини беради. Бу эса жамиятдаги ЮИК чалинган беморларнинг турмуш тарзи ва ҳаёт сифатини яхшиланишига олиб келган. Бу ҳолат масаланинг ижтимоий аҳамиятини таъминлайди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:
беморларнинг ҳаётига хавф солувчи, эрта ногиронлик ва ўлимга олиб келувчи юрак қон-томир касалликларида асоратларнинг, қўшимча коагулограмма лаборатор текшируви учун эҳтиёжнинг камайишига олиб келади, бу эса хар сарфланадиган ўрта ҳисобда 110 000 сўмни тежаш имконини берди. Бу соҳада меҳнатга лаёқатсизлик, ногиронлик ва даволашга қаратилган чора-тадбирларга бўлган талабни камайишига олиб келиши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган.
Хулоса: олинган натижаларга қўра семизлик ва гиперхолестеринемия мавжуд бўлган беморларда коагулограмма текшируви нормал кўрсаткичларни кўрсатса ҳам, беморларга TAFI оқсилини баҳолаш, касалликни авжланиши, асоратланишини олдини олиш, беморларнинг касалхонага қайта госпитализация сонини ва кунини ҳамда даволаш учун кетадиган харажатларни камайтириш орқали иқтисодий самара беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сурункали юрак ишемик касаллигида эндоген фибринолиз омилини бахолаш» мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023-йил 4-августдаги 09-06323-сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: TAFI оқсили семизлик, гиперхолестеринемия, гиподинамия, ҲДС, АГ ва чекиш каби хавф омиллари мавжуд беморларда плазмасидаги TAFI оқсили миқдори юқорилиги аниқланган. TAFI оқсилининг юқорилиги бўйича кейинги ўринларни гиперхолестеринемия ва гиподинамия каби ХО якка ҳолда учраган беморлар етакчилик қилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: ЮИК СЗС чалинган беморларда семизлик, ХДС, гиподинамия, гиперхолестеринемия мавжуд беморларда ТАФИ оқсили нисбатан юқорилигига таянган холда ушбу ХО билан номедикаментоз даволашга хам урғу бериш тавсия этилади;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Тошкент шахар  Олмазор тумани Тошкент тиббиет академиясининг кўп тармоқкли клиникасига 20.09.2023-йилдаги 102-сонли буйруқ ҳамда Тошкент шахри Шайхонтохур тумани 40-сон оилавий поликлиникага 20.09.2023-йилдаги 121-буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги семизлик ва гиперхолестеринемия мавжуд бўлган беморларда коагулограмма текшируви нормал кўрсаткичларини кўрсатган ҳолатда ҳам беморларга TAFI оқсилини баҳолаш тавсия этилади;
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги ЮИК мавжуд беморларда стандарт даволаш курси билан биргаликда хавф омилларни бартараф этиш, соғлом овкатланиш, жисмоний фаол бўлиш ва TAFI оқсилини бахолаш натижасида беморларнинг липид алмашинувини меъёрий кўрсаткичларга яқинлашишига ва қон томир атеросклероз касаллигини бартараф етилишига сабаб бўлиб, беморларда қўшимча гиполипидемик дори воситаларга ҳар ойда сарфланадиган 115 000 сўмни тежаш имконини беради.
Хулоса: олинган натижаларга кўра семизлик, гиподинамия ва гиперхолестеринемия беморларимизда  XO бартараф этиш билан бирга TAFI оқсилини эрта баҳолаш касалликни авжланиши, асоратланишини олдини олиш, беморларнинг касалхонага қайта госпитализация сонини ва кунини, ҳамда даволаш учун кетадиган харажатларни камайтириш орқали иқтисодий самара беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сурункали юрак ишемик касаллигида эндоген фибринолиз омилини бахолаш» мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023-йил 4-августдаги 09-06323-сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: Плазмасида TAFI оқсили билан уч ва ундан кўп коронар томирлар зарарланишлари аникланган булиб, улардан ОҚАТС, чап коронар артерия,  ўнг ва ўнг проксимал коронар артерия ва бир томирли зарарланишлар мавжудлиги аниқланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: TAFI оқсили зарарланган томир бўйича: 80-90% ли зарарланишлар ўртасида кучли корреляцион боғ; икки томирли ва 70-80% ли зарарланишлар билан ўртача мусбат корреляцион боғ; бир томирли ва 60-70% ли зарарланишлар билан кучсиз корреляцион боғланиш мавжудлиги аниқланди. Шунингдек, кўрсаткичлар касалликни нисбатан оғир кечиши билан тасдиқланади.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шахар  Олмазор тумани Тошкент тиббиет академиясининг кўп тармоқкли клиникасига 20.09.2023-йилдаги 102-сонли буйруқ ҳамда Тошкент шахри Шайхонтохур тумани 40-сон оилавий поликлиникага 20.09.2023-йилдаги 121-буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги ЮИК III-IV ФС беморларда TAFI оқсилининг эрта аниқланиши, беморларни ушбу касаллик ортидан ногиронлик хавфини олиши ва шифокорга кайта мурожатларни камайтиришига олиб келади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги ЮИК III-IV ФС беморларда TAFI оқсилининг эрта аниқланиши ва протеин С, тромбомодулин миқдорини текшириш беморларни коронароангиография текширувини қайта ўтказмаслигига ва хар бир бемордан 3.000.000 сўмни тежашга имкон беради.
Хулоса: олинган натижаларга кўра тромбомодулин, протеин С ва TAFI оқсилининг ЮИК мавжуд беморларда текшириш, ушбу беморларда оптимал стандарт терапия танлаш орқали қайта госпитализация ва коронароангиография текширувини ўтказишни камайтириш имконини беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сурункали юрак ишемик касаллигида эндоген фибринолиз омилини бахолаш» мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023-йил 4-августдаги 09-06323-сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: беморларга индивидуал ёндошган ҳолда уларда аспиринга резистентлик ҳолатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги баҳоланмаганлиги, ушбу беморларда стандарт коагулограмма кўрсаткичларда салбий натижалар аниқланмаган ҳолатлари мавжуд бўлди. Келтирилган маьлумотларга таянган ҳолда СЗСнинг ФС ортиб бориши хавфини эрта баҳолаш мақсадида плазмада TAFI оқсилини аниқлаш таклиф этилади.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: бирламчи бўғин муассасалари томонидан ЮИК билан касалланган беморларда лаборатор кўрсаткичларни яхшилаш мақсадида индивидуал ендашиб антиагрегант даво танланиш лозим.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шахар  Олмазор тумани Тошкент тиббиет академиясининг кўп тармоқкли клиникасига 20.09.2023-йилдаги 102-сонли буйруқ ҳамда Тошкент шахри Шайхонтохур тумани 40-сон оилавий поликлиникага 20.09.2023-йилдаги 121-буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги аспиринга резистентлик холатлари бахоланмаган ва стандарт коагулограмма кўрсаткичларида салбий оғишлар кузатилмаган холатларда плазмада ТАFI оқсилини аниқлаш, беморларда мақсадсиз давомли антиагрегант препаратларни қўллашни олдини олиб, уларга индивидуал антиагрегант даво танлашга ва бу орқали юзага келиши мумкин бўлган ўткир асоратлар ва эрта ўлим хавфини камайтиради.  
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги берилган тавсиямизга амал қилинишда беморларда аспиринга резистентлик аниқланганда бошқа турдаги антиагрегант дори воситаси индивидуал танланган ҳолда хар ой учун 47 300 сўмни тежаш имконини беради.
Хулоса: Беморларга антиагрегант сифатида фақат аспирин ишлатилиши резистентлик ҳолатини баҳоламаслик терапия сифати бўлмаслиги ва ФС ортиб боришига олиб келиши мумкин. Бизнинг тавсиямизга кўра беморга индивидуал антиагрегант давони танлаш, беморларда самарасиз давони олдини олиш орқали ортиқча харажатдан тежайди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сурункали юрак ишемик касаллигида эндоген фибринолиз омилини бахолаш» мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023-йил 4-августдаги 09-06323-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish