Sayt test rejimida ishlamoqda

Umar Lebbe Atham Lebbe Mohamed Rifkyнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Функционал мойлар қўшилиши ҳисобига яхшиланган функционал хусусиятларга эга йогурт ва панир пишлоқ олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/T3259.
Илмий раҳбар: Серкаев Қамар Пардаевич, техника фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Исабаев Исмоил Бабаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Қаршиев Толиб Облоевич, биология фанлари номзоди, доцентм.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: махсус қўшимчалар қўшилган сутни қайта ишлаш билан функционал хусусиятлари яхшиланган йогурт ва Панир пишлоғи олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йогурт рецептурасига 300 мкл/кг гача инкапсуляцияланган функционал мойли (саримсоқ, корица, қора седана ва гвоздикали) эмульсиялар қўшиш, маҳсулотнинг текстураси ва органолептик хусусиятларини яхшилаши асосланиб, патогенлар ўсишини ингибирлаши ҳисобига сақланиш муддатини 30 кунгача узайтириши исботланган;
ачитқини 2,5 соат 42 C ҳароратда инкубациялаш билан протокооперацион ростлаш, мейёрларда сут кислотаси ишлаб чиқарилгандан сўнг антибиоз йўли билан бактериялар ўсишини тўхтатиб, йогурт таъми ва ҳидини бошқариш жараёнини асосланган;
қуритилган моринга барглари кукунининг таркибида зеатин, кверцитин, кемпфером ва бошқа фитокимёвий моддалар комплексининг мавжудлиги билан антимикроб ва антибактериал хусусиятлари аниқланиб, панир пишлоғига 1,5 % масс. қўшилганда 30 кунлик сақлаш жараёнида ачитқи ва моғорларни 1,81102 КОЕ/г гача (назорат намуналарига нисбатан 3 баробаргача) камайиши исботланган;
коагулянт сифатида ишлатиладиган реакцион қобилияти паст кислотада юмшоқ конситенцияли, силлиқ ва аксинча, реакцион қобилияти юқори кислота билан қаттиқ консистенцияли, дағал текстурали Панир пишлоғи ҳосил бўлиши аниқланган;
пишлоқни чиқиш даражаси билан коагулянт миқдори ва концентрацияси орасидаги боғлиқлик аниқланиб, кислота миқдори ошиб бориши билан маҳсулот чиқиши камайиши исботланган;
сут маҳсулотлари таркибига саримсоқ: ўсимлик мойлари (GEO: VO) микрокапсулалари инкапсуляция қилиниши патоген E.coli ва S.aureus бактерияларига нисбатан антимикроб фаоллик кўрсатиши аниқланган;
таркибида 20% гача жўхори мойи бўлган саримсоқ: ўсимлик мойлари аралашмасини инкапсуляциялашда ёғли ва сувли фазалар зичлиги ўртасидаги фарқ ҳисобига юқори эмульсион турғунлик аниқлан ва Оствальд етилиши таъсиридаги фазавий ажралишни тўхтатиши исботланган;
махсус қўшимчалар қўшилган сутни қайта ишлаш билан функционал хусусиятлари яхшиланган йогурт ва Панир пишлоғи олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Махсус қўшимчалар қўшилган сутни қайта ишлаш билан функционал хусусиятлари яхшиланган йогурт ва Панир пишлоғи олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
функционал йогуртлар ишлаб чиқариш технологияси «Shahrixon sut» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон «Озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2023 йил 21 ноябрдаги 21-99/11-23 маълумотномаси). Натижада, жўхори мойи билан микрокапсулаланган корица, саримсоқ ва седана мойлари эмульсиялари қўшилиб, патоген микроорганизм-лари ингибирланган, стафилококклари 2 мартагача камайтирилган йогуртлар ишлаб чиқариш имконини берган; 
Функционал қўшимча - алоэвера шарбати қўшилган йогурт ишлаб чиқариш технологияси «Shahrixon sut» МЧЖ корхонаси ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон «Озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2023 йил 21 ноябрдаги 21-99/11-23 маълумотномаси). Натижада, таркибида 6 мл/л гача алоэвера экстракти сақловчи, юқори барқарорликка эга йогурт ишлаб чиқариш имконини берган;
қуритилган мурунга барги кукуни, қора мурч ва зираворларнинг қовурилган аралашмаси қўшилган Панир пишлоғи олиш технологияси «Milkolino Products» МЧЖ корхонаси ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон «Озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2023 йил 21 ноябрдаги 21-99/11-23 маълумотномаси). Натижада, истемол бозорида янгилик ҳисобланган функционал қўшимчали Панир пишлоғини ишлаб чиқариш имкони берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish